Жорий йилнинг 15 июлидан 15 августигача Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади. Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари, “Шарқ”, “Насаф” ҳамда «Тошкент — Андижон — Тошкент», «Тошкент — Волгоград — Тошкент», «Душанбе — Тошкент — Душанбе» йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдиришича, орамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.
Фарғонада “Lacetti” ва “Жигули” тўқнашиши натижасида бир киши вафот этди. Ҳолат 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида «Cobalt» пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган қизчани уриб юборгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ижтимоий тармоқларда Gentraъдан 5 киши тушиб бир болани даҳшатли тарзда калтаклагани ва машинага ортиб кетгани ҳақида видеолар тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди. «Навбаҳор» ПФК матбуот хизматига кўра, «Топ-500» рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи ҳам қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ муносабат билдирди.
8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма олиш мақсадида келган ишсизлар улар бундан бир неча кун аввал ишга қабул қилинганлиги сабабли жамоат ишларига жалб қилиниши мумкин эмаслигини эшитиб, ҳайрон бўлишди. Улар ҳеч бир корхона улардан ишга қабул қилиш учун ариза ёздирмагани, ишга кириш ҳақида буйруқ чиқармаганлигини айтиб, масалага ойдинлик киритишни талаб қилишди.
Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш» шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.
Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.
Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан қарздор акциядорлик тижорат банкидан ундирувчи О.Б. фойдасига жами 635 млн.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси стратегик институтлари томонидан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 3,2 трлн.
Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда лифт импортининг сунъий равишда тўхтатиб қўйилиши атрофидаги хабарларга Рақобат қўмитаси расмий муносабат билдирди. Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, бир гуруҳ тадбиркорларнинг мурожаатига асосан, лифт ва лифт ускуналарини импорт қилишда вужудга келаётган муаммолар ваколат доирасида ўрганиб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Кеча, 3 июль куни давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари китоб ва мобил телефон ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг академик натижаларига қандай таъсир қилишини эконометрик тадқиқот асосида ўрганди. Ўтказилган бир қанча халқаро тест натижалари ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билим даражаси нисбатан паст эканлигини кўрсатганди.
Швециядаги Каролинска институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни яратишди. Тадқиқот натижалари Nature Nanotechnology журналида чоп этилди.
Президент Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.