Ўзбекистонда мамлакат молия тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президент томонидан «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун имзоланди.
Ҳукумат қарори (369-сон, 07.07.2026 й.) билан “Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилиши белгиланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ҳамкорлигида пойтахтнинг Чилонзор туманида амалга оширилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Хусусан, 2004 йил туғилган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг спорт сумкаси белгиланган тартибда текширилганда, унинг ичида ширинликлар ва бошқа маҳсулотлар ниқоби остида қадоқланган, тахминий оғирлиги 11 кг бўлган гашиш мойи борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хотин-қизлар масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилноза Каттахановани таништириш маросимида маълум қилди.
Рақобат қўмитаси «ANOR BANK» акциядорлик жамиятига нисбатан реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун молиявий жарима қўлланганини маълум қилди. Қайд этилишича, текширув Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган.
Минтақада ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмоқда. Ташкилот давлатларни иссиқликдан ҳимоя чораларини кучайтиришга чақирди.
Жамоатчилик билан олиб борилган таклиф ва мулоҳазаларга кўра ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили БҲМнинг 30 баробари миқдорида экологик тўлов ундириш банди лойиҳадан олиб ташланадиган бўлди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Нью-Йоркда ўтаётган БМТнинг Олий даражадаги сиёсий форумида Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги ислоҳотлари юқори баҳоланди. UN-Water платформаси 2026 йилда «Тоза сув ва санитария» йўналишида энг катта натижага эришган учта давлатдан бири сифатида Ўзбекистонни эътироф этди.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкент кўчасида ташкил этилди.
Жаҳон чемпионати–2026 чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди. Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида французлар қисқа вақт ичида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўшма баёнот берди. Президент Шавкат Мирзиёев беларусь томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Беларусь халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.
Kешбек тизимидан босқичма-босқич воз кечиб, унинг ўрнига чек олганлар ўртасида автомобил ва бошқа йирик совғалар ўйналадиган давлат лотереяларини жорий этиш таклиф қилиняпти. 2022 йилда 1 фоизлик кешбек учун 820 млрд сўм сарфланган бўлса, 2026 йилда бу рақам 1,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларусь Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур маданий тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Қўмита маълумотига кўра, туроператорлар томонидан «Умра» зиёратини ташкил этиш ва ўтказишга оид реклама материаллари таҳлил қилинган.
Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур тизим орқали ҳудуд иқтисодиёти, инвестиция, экология, хавфсизлик масалалари, аҳолини қийнаётган муаммолар, маҳаллаларнинг фаровонлик даражаси, фазовий маълумотлар, объектлар ва харита қатламлари ягона платформада акс эттирилади.
33 йилдан сўнг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Лойиҳага кўра, алифбо 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида турли русумдаги 190 480 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 минг донага ошган.
Бугун, 7 июль куни соат 04:22 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙ, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида 4 нафар фуқаро ноқонуний олтин қазиб олишга борган. Улардан 3 нафари кон ҳудудидаги ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетиб, тупроқ остида қолиб кетган.
Тошкент шаҳрида «Хотира хиёбони» мемориал мажмуаси яқинида юз берган фожиа оқибатида бир аёл ва уни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, Миллий гвардия ходимлари каналда кучли оқим олиб кетаётган аёлни пайқаган.
Фарғона вилояти делегацияси Беларусь Республикасига амалга оширган амалий ташриф доирасида Гомель вилояти Петриков туманидаги Лясковичи қишлоғида жойлашган «Припять» миллий боғини зиёрат қилди. Ташрифдан мақсад экотуризмни ривожлантириш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.
АҚШнинг Огайо штати Мэдисон округида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраровга айблов эълон қилинди. Ҳодиса оқибатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тобиас Форсайт ҳалок бўлган.
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этувчи абитуриентлар учун рухсатномалардан фойдаланиш имконияти яратилди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар «Абитуриент рухсатномаси»ни олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Швейцария ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакат ҳудудидаги мундиалнинг сўнгги ўйини ҳисобланган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча вақтлари давомида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади — 0:0. Ғолиб номини аниқлаш учун тайинланган пенальтилар сериясида Швейцария футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Аргентина терма жамоаси Миср устидан иродали ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мисрликлар дастлаб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.
Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бунда: 🔹 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш; 🔹 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш; 🔹 19–21 август кунлари тарғибот босқичи; 🔹 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи; 🔹 1–10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан олий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг муҳим индикаторларидан бири профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси шакллантирилди. Натижаларга кўра, давлат олийгоҳларида бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 19,1 нафар талаба тўғри келса, хорижий олийгоҳлар филиалларида бу кўрсаткич 32,9 нафарни, нодавлат олийгоҳларда эса 55,3 нафарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8–9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусьда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида икки давлат раҳбарлари иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқларининг 36-саммити ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган анжуман Туркия Президенти мажмуасида ўтказилмоқда.
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Бельгия терма жамоаси АҚШ устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди. Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бельгияликлар тўлиқ устунлик қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.