Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги ушбу бирлашма тасарруфига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари киради. С.Шукуров меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, ЎзА ва ЎзМАА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшайди. Маълумотларга мувофиқ, мамлакатда 4,8 миллион нафар фуқаро кўп қаватли уйларда истиқомат қилмоқда.
Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.
Балининг Сингараджа шаҳридаги Булеленг округи ҳукумати Индонезияда биринчи марта қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди. Шаҳар марказидаги нолинчи километр ҳудудида ўрнатилган 10 та пилот белги учун 1,2 тонна пластик чиқинди сарфланди.
Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Португалия терма жамоаси Хорватия устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. Торонто шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида португалияликлар фойдасига якунланди.
1 июлдан Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун янги чекланган нархлар кучга кирди. Нархлар қайта кўриб чиқилиши натижасида қарийб 2,5 минг турдаги дори воситалари арзонлашди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Испания терма жамоаси Австрияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида ўтказилган баҳс испанияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этмоқда. 2 июль куни соат 14:00 ҳолатига кўра, мамлакатдаги қуёш ва шамол электр станциялари жорий йил бошидан буён 6 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат давомида истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва транспорт ҳаракатини тартибга солишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади. Шу муносабат билан мазкур йўлда вақтинча ҳаракат чекловлари жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўловларни ягона UzQR тизими орқали қабул қилиш тартиби расман кучга кирди. Шу билан бирга, тадбиркорлар учун UzQR тизимининг шахсий кабинети ҳам ишга туширилди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакатда 85 ёш ва ундан катта аҳоли сони 168 минг 973 нафарга етган.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал баҳсида АҚШ терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан ишончли ғалабага эришди. Калифорния штатидаги Санта-Клара шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Бельгия терма жамоаси драматик тарзда Сенегал устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Сенегал терма жамоаси ўйиннинг 51-дақиқасига келиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.
Таиландда ўтаётган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон грек-рим кураши терма жамоаси муваффақиятли иштирокни бошлади. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Англия терма жамоаси ДР Конго устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда конголиклар ҳисобни тезкор гол билан очишди.
Тошкентда Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари учун халқаро «Интердом» мактабининг қисқа муддатли таълим дастурига старт берилди. Лойиҳага кейинчалик 270 нафардан ортиқ хорижлик ўқувчи ҳам қўшилади.
Бурса шаҳри Улудағ тоғи этакларида жойлашган бўлиб, ўзининг бой тарихи, бетакрор табиати ва ранг-баранг маданий муҳити билан Туркиянинг энг жозибадор сайёҳлик манзилларидан бири саналади. Айниқса, шифобахш иссиқ булоқлари, машҳур чанғи курортлари ва ўзига хос гастрономияси шаҳар жозибасини янада оширади.
Бугун кундузи Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво кескин ёмонлашиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, шамол тезлигининг 12–18 м/с гача кучайиши ҳамда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегациянинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Грузия Миллий туризм маъмурияти раҳбари Майя Омиадзе билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма туризм маҳсулотларини яратиш ҳамда уларни халқаро бозорда биргаликда тарғиб қилиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталья Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, туроператорлар ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, Грузия бозорида Ўзбекистоннинг бой туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш, шунингдек, Грузияга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларни қўшимча йўналиш сифатида Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
1 июль куни Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон–Грузия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга сўнгги 23 йил ичидаги илк расмий ташрифи доирасида ташкил этилди.
Шерзод Шокирович Ибрагимов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан ташкил этилган мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилди. Овоз бериш якунларига кўра, Шомуродовнинг голи мусобақа давомида киритилган энг яхши голлар орасида биринчи ўринни эгаллади.
Халқаро NextWave Awards (NWA) мукофоти 2026 йил ғолиблари номини эълон қилди. Кўп босқичли баҳолаш жараёни якунларига кўра, турли соҳаларда инновацион ғоялари ва амалий натижалари билан ажралиб турган мутахассислар тақдирланди.
FIFAнинг расмий Physical Tracking Data маълумотларига кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан кейинги энг тезкор футболчилар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 36,5 км/соат тезлик кўрсаткичи билан учинчи ўриндан жой олди.
Озарбайжонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқларда аккаунт очиши тақиқланиши режалаштирилмоқда. Тегишли қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар 30 июнь куни мамлакат парламенти томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистон Божхона қўмитаси йўловчиларга божхона қоидалари бўйича саволларга тезкор жавоб олиш имконини берувчи AiRO интерактив сунъий интеллект робитини ишга туширди. Идора маълумотига кўра, аэропортларда кузатилаётган кўплаб қоидабузарликлар божхона талабларини билмаслик оқибатида содир бўлмоқда.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида коррупция ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, улар якунлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.