Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунини кўриб чиқилди. Қонун ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Ҳасанбой Дўсматов WBA чемпионлик камари учун жанг қилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси. Манбага кўра, WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган ва таиландлик чемпионга айнан ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рақиб сифатида кўрсатилган.
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.
Бугун, 21 июн куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилмоқда.
Андижонда ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уларни урган боғча мудираси жазога тортилди. Бу ҳақда Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабар берди.
Тошкент вилоятида қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринлари яратиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли таъсир кўрсатади. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш қишлоқ хўжалигининг муҳим бўғини сифатида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ушбу соҳа салоҳиятни оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Самарқандда рухсат этилмаган биноларга қарши кураш доирасида беш қаватли бино бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўринбосари Феруз Нажмиддинов хабар берди.
1-синфга Онлайн-қабул электрон тизими 20 июнь куни, соат 12:00 да ишга туширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди. Қайд этилишича, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқаручилари томонидан Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
13-15-июн кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея саммитида қатор ўзаро манфаатли масалалар муҳокама этилди. Унда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзгидромет” 20-24 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар: Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида; Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гидрогель ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди. Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятини қурғоқчилик, сув танқислиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш каби муаммолар ташвишга солмоқда.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
19 июнь куни Тошкент вақти билан 17:09да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик.
«Термиз темир йўл сув таъминоти» шўъба корхонасида ичимлик ва оқова сув нархларини белгилаш тўғрисида қарор эълон қилинди. Мазкур ҳужжат Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан қабул қилинган.
Москвада туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия–Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» AA хабар берди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Давлатмиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади. Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, вазирлик ва идора вакиллари бириктирилди.
Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.
Ушбу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Мазкур кенг кўламли спорт тадбирининг иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси қатнашиб, тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди. Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида бу ҳақда белгилаб қўйилган.
Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди. Томонлар 2025 йил ноябрда сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО (1945-йил 16 ноябрда ташкил этилган) Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан муборак Қурбон ҳайити кунларида маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошқчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Хусусан, “оғир ҳудуд” рўйхатида турган Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани маҳаллаларида ўтказилган суҳбатлар давомида юртбошимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида муборак Қурбон ҳайити айёмида қарор топган эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик ғоялари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.