Бу ота ва ўғил — Aрнолд ва Карло Беклиннинг биргаликдаги иши. Музей бу дурдонани ўтган йили деярли 40 миллион рублга сотиб олган эди.
20-23-июн кунлари юртимизда Қозоғистон маданият кунлари ўтказилади. Тадбир доирасида, бугун Aлишер Навоий номидаги Киночилар уйида “Қозоқ киноси кунлари” бошланди.
Туркиянинг Ғарбий Онадўли минтақасидаги археологик ёдгорликлари билан машҳур бўлган Бурдур вилоятида ҳаяжонли янгилик! Тўққиз ойлик қайта тиклаш ишларидан сўнг Бурдурнинг Гўлҳисар туманида жойлашган қадимий Кибира (Kibyra) қадимий шаҳридаги улкан фавворага чучук ичимлик суви яна қайтди.
Мармарис ўзининг табиий гўзалликлари, узун қирғоқ чизиғи, қарағай дарахтлари билан қопланган тепаликлардан ажойиб манзаралари, соҳиллари, қадимий шаҳарлари, кема портлари билан Муғланинг энг машҳур сайёҳлик курортларидан биридир. Мармарис икки денгизни боғлаб турган географик жойлашуви билан минтақада минг йиллар давомида ҳукмронлик қилган кўплаб цивилизациялар учун асосий порт вазифасини бажариб келган.
Таниқли ҳинд актёри Шоҳруҳ Хоннинг янги «Патхан» фильми Ўзбекистонда ҳам премьера қилинади. Фильм 13 июль куни Россия ва МДҲ минтақаси давлатларида 3000 дан ортиқ экранларга чиқиши режалаштирилган.
8 июнь куни Душанбе шаҳрида «Имом Аъзам» номидаги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Кундан кунга Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат маҳаллий сайёҳларнинг, балки чет эллик туризм иштиёқмандларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида дам олиш ва туризм бўйича таклифлар ҳақида гапириб, ушбу замонавий мажмуанинг яна бир афзаллигини очиб берди.
Кападокия, мўъжизакор табиий гўзаллиги ва тарихий объектлари билан сайёҳларни ўзига тортадиган Туркиянинг энг жозибали минтақаларидан биридир. Бу “эртаклар шаҳри” ўзининг ғорда жойлашган меҳмонхоналари, ранг-баранг ҳаво шарлари, минг йиллик узумчилик ва кулолчилик мерослари билан ҳар мавсумда ўзига хос тажрибаларни тақдим этади.
Анталия – болалар кўнгилочар майдони Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг мақбул дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ” белгисига эга.
Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан танлаб олинган 177 экспертга “Барча даврларнинг энг яхши болалар адабиётларига қайси асарлар киради?» дея савол берилган. Улар ўз танлови бўйича 10 та энг яхши болалар китоби рўйхатини тузган.
Туркиянинг хаёлингизга ҳам келмаган томонлари Туркияда дам олиш ҳақидаги билган барча маълумотларингизни унутинг. Бодрум – мутлақо бошқа Туркия.
Торос тоғларининг ярим ой шакли билан ўралган, Ўрта Ер денгизи ва мовий осмон рангларининг мукаммал қоришуви, шунингдек, айни пайтда кўнгилочар саёҳат манзили деганда хаёлга биринчилардан бўлиб келадиган ушбу маршрут — яъни Анталия, тарих, маданият, табиат, денгиз, ҳамда, қуёшни ўзида мужассам этган эртакнамо шаҳардир. Анталия дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлардан бири ва бунинг ўнлаб сабаблари мавжуд.
Ер ости ва ер усти шифобахш минерал булоқлар каби сув ресурсларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш Термализм деб аталади. Термализм Европада қадим замонлардан то ҳозирги кунгача кенг қўлланилган амалиётдир.
«Халқаро маданият куни» муносабати билан Жанубий Кореянинг Ёжу шаҳрида «Маданиятлар хилма-хиллиги» фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА Фестивалда ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар вакиллари иштирок этди. Юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси мазкур тадбир ташкилотчилари қаторида иштирок этди.
Фестиваль ташкилотчиларининг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори Ҳиндистонда ҳам цирк жуда машҳур ва оммабоп. Бироқ кўнгилочар тармоқнинг бошқа турлари ва рақамли соҳанинг жадал ривож топаётгани, шунингдек, коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият ушбу санъат турининг ҳолатига таъсир кўрсатди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан журналистлар учун ташкил этилган Пресстур давом этмоқда. Қорақалпоғистонга бўлган саёҳат сафарини узайтириш максадида, бу йили илк бор тадбир 4 кун давом этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқроғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги,мудофага кўмаклашувчи “ Ватанпарвар” ташкилоти бошчилигида Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақасига старт берилди. Халқаро даражадаги ушбу тадбир 4 маротаба ўтказилаётган бўлиб, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир бўлиб хисобланади.
2023 йил 10 июнь куни Истанбулнинг Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган, дунёнинг энг муҳим спорт тадбирларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигаси финал ўйинига ҳам саноқли кунлар қолди. Қизиқарли маданият ва санъат ҳаёти, мазали лаззатлари, тарихий манзиллари, ноёб шаҳар меъморчилиги, ёрқин тунги ҳаёти ва кенг кўламли харид қилиш имкониятлари билан Истанбул футбол мухлисларига унутилмас саёҳатни ваъда қилмоқда.
Остонада ўтган асрнинг 60-йиллари бошида пайдо бўлган Aфрика куни нишонланди. Байрам қитъа давлатларининг бирдамлик ва мустақилликка интилиши рамзидир, деб хабар беради “МИР 24” .
Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Бугун, 24-май куни Тошкент шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон-Сингапур туризм йўналиши тадбиркорлари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг мамлакатимизга илк давлат ташрифи доирасида ташкил этилган тадбирда сингапурлик туроператорлар ва ОAВ вакилларидан иборат делегацияси ҳамда маҳаллий туризм соҳаси вакиллари билан B2B учрашув ўтказиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида фикр алмашишди.
Европа кулолчилик йўналиши, ушбу санъатнинг ривожланиши ва Европа мамлакатлари мероси умумий маданий меросга қандай ҳисса қўша олишини оммага исботлаш мақсадида татбиқ этилган маданий йўналишлар қаторига киритилган. Барқарор туризмга ҳисса қўшишдан ташқари, ушбу қадимий анъанани ҳаётга татбиқ этувчи соҳа, ташриф буюрувчиларга мероснинг моддий жиҳатлари (ноёб бадиий маҳсулотлар ва коллекциялар, устахоналар ва музейлар) ҳамда, номоддий жиҳатлари (маҳаллий билимлар мажмуи ва сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун зарур ҳунармандчилик сир-асрорлари) ҳақида ҳам маълумот беради.
Шу кунларда пойтахтимиз бир эмас, бир вақтнинг ўзида бир неча театр фестивалларига мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивали ана шундай ижодий лойиҳалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Самарқандлик магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 20–21 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хива шаҳарларига саёҳат уюштиришди. Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 50 нафар самарқандлик энергетиклар ва улар оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Таниқли ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг «Мени юраклардан топ» деб номланган китоби АҚШнинг Даллас штатидаги «Mundus Atrium Press» нашриётида нашр қилинди. Ҳозирча шоиранинг дунёнинг 27 давлатида китоби чиқди ва 34 та хорижий тилга ўгирилди.Нашриёт билан имзоланган шартномага кўра, мазкур китоб биринчи босқичда 10 минг нусхада босилди ва океан ортида сотувга чиқарилди.
Женисбек Пиязов Татаристон халқ артисти бўлди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Жорий йилнинг 11-17 май кунлари Олмаота шаҳрида Ҳайвонот боғлари ва аквариумларининг Евроосиё минтақавий ассоциациясининг конференцияси бўлиб ўтди ва унда дунёнинг 20 давлатидан 170 кишини бир ерда жамлади. Конференсия дастури жуда бой ва қизиқарли бўлди: — Жониворларнинг кўплаб ноёб турларини сақлаш бўйича дастурлар доирасида олимлар ва кураторларнинг маърузалари тингланди;-EARAZA муаммолари ва истиқболлари, амалга оширилган ишлар, ҳайвонот боғлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саволлар муҳокама қилинди;— Ушбу соҳанинг энг яхши мутахассислари томонидан жониворлар турларини сақлаш, уларнинг фаровонлиги бўйича сертификатлаш ва бошқа масалалар бўйича маърузалар тақдим этилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ тарихий объектларни инсоният учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини эълон қилди. 2020 йилдан бери Туркия 16 та маданий ва 2 та аралаш ЮНEСКОнинг Жаҳон меросига мезбонлик қилиб келмоқда.
Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида “Тарағай баҳори” фестивали ўтказилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида ўтказилган фестивалда очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи музей, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши ҳамда санъаткорлар Ҳосила Раҳимова ва Сардор Тоировлар иштирокидаги гала-концерт намойиш этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.