Кундан кунга Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат маҳаллий сайёҳларнинг, балки чет эллик туризм иштиёқмандларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида дам олиш ва туризм бўйича таклифлар ҳақида гапириб, ушбу замонавий мажмуанинг яна бир афзаллигини очиб берди.
Журналистнинг таъкидлашича, туристик марказга саёҳат Самарқанднинг муҳташам халқаро аеропортиданоқ бошланади. Меҳмонхоналарнинг соғломлаштириш марказларидаги хизматлар буюк Ибн Сино таълимотига, яъни ўтмиш ва ҳозирги замон тиббиётининг энг яхши анъаналарига асосланганлиги мухбирни эътиборидан четда қолмади.
Euronews мухбири Галина Полонская шундай дейди: “Самарқанд бўйлаб сайр қилганингиздан сўнг, дам олиш ва соғломлаштириш учун ноёб мажмуа ҳисобланган Silk Road Samarkand сайёҳлик кластерида дам олиб, куч тўплашингиз мумкин. Мен бу ерга танам ва руҳиятим учун фойдали бўлган янги маршрутни ўрганиш ва уни синаб кўриш учун ташриф буюрдим».
«Ўтмиш ва ҳозирги давр тиббиёти «Антистресс» номли яхлит дастурда мужассамланган. Масалан, унинг асосий турларидан бири барокамерадир. Унда босим остида инсон танасининг кислород билан тўйинтириш жараёни содир бўлади. Бундай антиоксидант терапия организмдан зарарли моддаларни чиқазиб ташлаш ва ором олишнинг энг яхши усулларидан биридир», — деб таъкидлайди журналист ўз лавҳасида.
Буларнинг барчаси Euronews репортажида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.