Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида “Тарағай баҳори” фестивали ўтказилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида ўтказилган фестивалда очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи музей, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши ҳамда санъаткорлар Ҳосила Раҳимова ва Сардор Тоировлар иштирокидаги гала-концерт намойиш этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.