Ўзбекистонда сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасига старт берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда.

Хитойликлар Ўзбекистонда экологик тоза бинолар қуриши мумкин

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.   Учрашувда икки мамлакат ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, энергия жиҳатидан тежамкор ва экологик тоза бинолар қуриш ҳамда маиший ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

12 йилдан буён қидирувда бўлган 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси Чимкентда ушланди

Чимкент Полиция департаментининг Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбири давомида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик миқдорда ўғирлик содир этган шахсга халқаро қидирув эълон қилинган.

Самарқандда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш учун камералар ўрнатилмоқда

Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашнинг олдини олиш мақсадида онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда.  Энди белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар рўйхати шакллантирилиб, вилоят ИИБ бошқармаси маълумотлар базасидан автомашина эгалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари олинади.  Кейин эса вилоят Экология бошқармаси ҳудудий инспекторлари фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берилади.

Энди мансабдорлар устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўланмайди

Янги тартиб мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

2024-йилнинг 10-январида КОICА Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқитувчилари учун Training Program for Trainer of Teacher (ToT) Trening курс дастурини бошлади

Тошкент вилоятининг 35 та ҳудудидан 35 нафар ўқитувчилар учун 12 кун давомида ўтказиладиган ушбу тренинг дастури болаларга, ўйинга йўналтирилган мактабгача таълим дастурининг таълим мазмунини тушиниш асосида ўқитувчиларнинг мустақил дарсларни олиб бориш қобилиятини мустаҳкамлайдиган, дарсларни бошқариш учун зарур бўлган турли хил қобилиятларни ривожлантириш ва кўникмаларни болалар боғчаси ўқитувчи педагогларига етказишни ўз мақсади қилиб олган. Бу ўқув дастур КОICА PMC (Dong-Eui Universiteti)нинг мактабгача таълими бўйича мутахассислари ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлардан келган маҳаллий магистр ўқитувчилар билан биргаликда маркабгача таълим соҳасида талаб қилинадиган мавзуларни танлашдаги ўқув режа ва мавзуларни ишлаб чиқиш жараёнида биргаликда иштирок этиш ва Ўзбекистонда боғча ёшдаги болалар таълим сифатини оширишга ҳисса қўшадиган педагогларни етиштириш дастурнинг асл мақсади ҳисобланади.

Дунёда кашандалар сони 19 миллион нафарга камайди – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги икки йилда дунё бўйича тамаки истеъмол қилувчилар сони 19 миллион нафарга камайган. Бу даврда сайёрамиз аҳолиси 149 миллион кишига ортганини эътиборга олсак, қайд этилган натижа, албатта, қувонарли.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ва ўринбосарлари сайланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

“Пахтакор” футбол клубининг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди

“Пахтакор” футбол клуби масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Сурхондарёда сифатсиз бензин сотаётган заправкалар аниқланди

Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Телеграмда янги функциялар ишга тушди

Телеграм мессенжери янги функцияларни ишга туширди – йўқолиб бораётган аудио ва видео хабарларни ёзиб олиш имконияти. Инновациялар илованинг янгиланган версиясида мавжуд.

Тадқиқот: COVID-19 нинг инкубация даври 10-14 кундан 3-4 кунгача қисқарди

COVID-19 пандемиясининг бошида олимлар касаллик белгилари инфекциядан кейин 7-10 кун ичида пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Бироқ, янги тадқиқотлар натижаларига кўра, энди инкубация даври сезиларли даражада қисқартирилди — коронавируснинг штаммига қараб 3-4 кунгача.

Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Адизов Валижон Юсупович Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тошкентда Халқаро опера ва балет фестивали дастурида жаҳоннинг етакчи жаҳон саҳналаштирувчиларининг асарлари намойиш этилади

2024-йилнинг 28-феврал – 16-март кунлари Тошкентдаги барча нозик дидли томошабинларни узоқ кутилган воқеа кутмоқда – пойтахтда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этиладиган ҳар йилллик Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Томошабинлар энг аҳамиятга молик санъат мактаблари, сайёр гуруҳлари ва хореографлар томонидан тайёрланган турли мамлакатларнинг машҳур саҳна асарларини томоша қиладилар.

Хитойлик инвесторлар Андижон вилоятига йирик миқдорда инвестиция киритади

2024 йилнинг 3-11 январь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой давлатида бўлиб, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борди. Хўш, унинг натижасида қандай бўлди?

Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–10-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди.

Бўка тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Туманнинг собиқ раҳбари Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.  Бўка тумани ҳокими лавозимига Бегматов Бахтиёр Пахриддинович номзоди тасдиқланди.

Шамсиддин Сохибназаров янги лавозимга тайинланди

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Сохибназаров Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шамсиддин Сохибназаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Энди ўзбекистонликлар Дубайга визасиз бориши мумкин бўлади

2024 йил 16 январь куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раиси Шарль Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Тошкентда юқори қаватдан чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлангани акс этган видео тарқалди.  Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.

Чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда — Президент

Бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Масалан, ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.

Бензин акциз солиғидан озод қилинишига қарамай ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари видеоселекторда инфляция ҳақида гапирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

ССВ ўтган йил давомида “Тез ёрдам”га қанча ёлғон чақириқ бўлганини маълум қилди

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.

Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур — Президент

Бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди. Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур, — деди давлат раҳбари.

2023 йилда инфляция 9 фоиздан пасайди

Ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айрим абитуриентлар университетга кириш имтиҳонларидан озод қилинади

Ҳукуматнинг «Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Энди тест натижалари халқаро методология — «Раш» модели бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Ўтган йилда давлат бюджетида 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилган

Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани айтилди.

Ўзбекистонда солиқ қарзини ундириш билан шуғулланувчи инспекция ташкил этилади

Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.Шавкат Мирзиёев солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Абдулла Ариповга жиддий топшириқ берди

Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ўтган йили бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш орқали 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.