Супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэнинг навбатдаги икки жангини тасдиқланди. The Ring нашрининг хабар беришича, Иноуэнинг промоутерлари америкалик Рамон Карденас ва ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.
Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, айниқса, таълим тизимида коррупцияни камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилганини таъкидлади. Ўзбекистондаги коррупция ҳолатлари ҳақида сўз очилса, биринчи навбатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан порахўрлик ҳолатлари тилга олиниши одатга айланган.
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан бир гуруҳ хотин-қизларга мукофот топширди.Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди, меҳнат ва жамият ҳаётида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.
Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик веб-сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади, мазкур лавозим ҳозирда вакант сифатида кўрсатилган.
Зулфия номидаги мукофот ҳамда бошқа орден ва медаллар билан тақдирланганлар тантанали равишда тақдирланди. Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда президент нутқ сўзлаб, мамлакатимиздаги барча аёлларни табриклади.
Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тантанали тадбирда президент сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида мамлакат хотин-қизларини табриклади. Унинг нутқи матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Фарғона, Ўзбекистон, 2025-йил 6-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғонада “Келажакни барпо қиламиз: Халқаро хотин-қизлар кунида аёл тадбиркорларни қадрлаймиз” номли давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбир БМТ Тараққиёт Дастури томонидан «Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилди.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бойиб кетганлигининг асосий омилини нефть ташкил этишини аксарият билади. Аммо нефть ва бошқа қазилма бойлликлари кўпгина давлатларда бор-ку!
Ўзбекистоннинг Австрия ва Албаниядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов мамлакатнинг Словакиядаги (қароргоҳи Вена шаҳрида)даги биринчи элчиси бўлди. У Словакия президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Шавкат Мирзиёев 4 март куни Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.Ҳужжат 2024 йил 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Германия канцлери Олаф Шольцнинг ташрифи доирасида имзоланган.
Илгари судланган бўлган ушбу ўқувчи дарс жараёнида халақит бергани сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ўқитувчи ўқувчи қизни ҳуқуқ дарсидан ҳар-хил бахоналар билан хонасига чақириб, эшикни қулфлаб, кел бир қучоқлай деб, тегажоқлик қилмоқчи бўлган. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида мактаб ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Умумий майдони 65 минг квадрат метр бўлган майдонларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Асосий иш транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.
Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да ғалаба қозонди! Таиландда бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди – келаси мавсумда U18 Жаҳон Чемпионатида III А дивизионида иштирок этишади.
8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган жамоамиз Сербияга жўнаб кетди.
Фуқаролар тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин. Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди.
Авиакомпаниянинг Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёти шикастланган. Самолёт техник баҳолаш учун Москвада қолди.
Бугун, 6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу кўчмас мулк бозорининг ягона маълумотлар базасини яратишга, солиқларнинг камайиши ва адолатли солиққа тортишга олиб келади. Ислоҳотлар доирасида 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк обекти ва 7 миллионга яқин ер участкаси баҳоланади.
Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек тилида тушунтиришни сўраганлиги учун компания ходимлари унга қўпол муомалада бўлган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Расул Кушербаев "Wizz Air" авиакомпанияси Ўзбекистон рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатмаганлигидан норози бўлиб, видео мурожаат эълон қилган эди.
Жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти хабар қилди.
2025-йил январ ойида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати 4,3% ни ташкил этди — бу йил бошидаги даврда корхоналар фаолияти учун яхши кўрсаткич бўлиб, келгуси даврларда муваффақиятли иқтисодий фаолиятни англатади. Албатта, агар ўтган йилнинг январ ойида 16,6% га рекорд даражадаги ўсиш билан солиштирилса, ҳозирги ўсиш сур’ати унчалик ҳайратланарли эмас.
Прокурорлар, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари энди ҳудудларни ривожлантириш учун жавобгар бўлмайди. Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида улар олдига жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қўшимча вазифалар қўйди.
Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини маълум қилди. Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади.
Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади.
Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар ўртасидаги ортиқча ҳашамат ва дабдабани кескин танқид қилди.«Коррупцияни енгиш учун, биринчи навбатда, унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган «ўқ илдизларини» қуритишимиз шарт.
Муфтий Нуриддин Холиқназаров таровиҳ намозлари вақтида ёш болалар масжидда югуриб юраётганини, ҳазил қилаётганини ва кулиб юбораётганини айтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров таровиҳ намозларига болалар билан келмасликка чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор U-18 Жаҳон чемпионатининг III дивизион «B» гуруҳида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда.Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.