Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинлари вице-чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Фирдавс Атамурадов кумуш медаль соҳиби бўлди.

Мижозни 5,7 минг доллари учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Банкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд материалларига кўра, ходим мижозни овлоқ жойга олиб бориб ўлдирган, жасадини автомобиль ичига жойлаштирган ва ҳеч нарса бўлмагандек иш жойига қайтиб, кечгача ишлаган.

Тошкент жамоат транспорти сифатини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда

Сўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш, янги автобус ва электробусларни олиб келиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ўзгаришларни баҳолаш ва хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида сўровнома  ташкил этди.

«Ўзбекистон — стартаплар юрти»: 50 дан ортиқ асосчи ICT WEEK саҳнасида

ICT WEEK Uzbekistan 2026 тадбирининг очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 50 дан ортиқ ўзбекистонлик стартап асосчиларини саҳнага таклиф қилиб, халқаро инвесторларга мурожаат қилди. Вазир Ўзбекистонни «стартаплар юрти»га айлантириш мақсадини таъкидлаб, инвесторларни мамлакатдаги ёш технологик компанияларни ривожлантириш жараёнининг дастлабки босқичлариданоқ ушбу экотизимнинг бир қисми бўлишга чақирди.

Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти яқин

Ўзбекистонда пенсия тизимига кенг кўламли ўзгартишлар киритишга тайёргарлик кўрилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси Regulation.gov порталида қарийб 62 минг марта кўрилган, 1,5 мингдан ортиқ фойдаланувчи уни қўллаб-қувватлаган.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон «Стартаплар мамлакати»: ICT Week Uzbekistan 2026

Тошкентда «Стартаплар мамлакати» шиори остида ICT Week Uzbekistan 2026 ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рақамли технологиялар соҳасидаги имкониятлар намойиш этилди.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши асосий таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Вьетнамга қарши учрашув учун бошланғич таркиби маълум бўлди. Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси 3-тури доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Рим 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширишга тайёргарлик кўрмоқда

Рим мэри Роберто Гуальтьери Италия пойтахти 2036 ёки 2040 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширишга тайёрланаётганини маълум қилди. «Спорт тадбирлари — иқтисодий ўсиш ва шаҳарни ривожлантириш ҳаракатлантирувчи кучидир.

Саида Мирзиёева бу йилги БМТ Бош ассамблеяси дебатларида нутқ сўзлайди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу йил Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан сўзга чиқади. Бу маълумотни Gazeta манбалари тасдиқлади.

Миллий сертификат имтиҳонларига квоталар ҳудудлар кесимида белгиланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тизимида янги тартиб амалиётга жорий этилди. Эндиликда талабгорларни рўйхатга олиш жараёни ҳар бир ҳудуднинг сиғими ҳамда мавжуд ўтириш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади. Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.

“World cleanup day”: Республика бўйлаб бир кунда 38 тонна чиқинди тозаланди

19 cентябрь “World cleanup day” — “Бутун Жаҳон тозалик куни” муносабати билан Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди. “Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, улар томонидан жами 39 минг тоннага яқин чиқинди ҳудудлардан олиб чиқилди.

Исмаил Ахмедходжаев Бельгиядаги Спа-Франкоршам трассасида ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик автопойгачи Исмаил Ахмедходжаев Бельгиянинг машҳур Спа-Франкоршам автодромида бўлиб ўтган Ultimate GT Sprint Cup халқаро мусобақасининг тўртинчи босқичида муваффақиятли иштирок этди. Роман Русинов билан биргаликда Rossa LM GT автомобилида қатнашган вакилимиз ўз жамоаси билан бирга иккита поул-позиция ва иккита шоҳсупани қўлга киритди.

Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинларининг вице-чемпиони бўлди

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг модерн йўналиши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Фирдавс Атамурадов ҳал қилувчи финал босқичида тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни бой бериб, мусобақанинг иккинчи ўринини ва кумуш медалини қўлга киритди.

Тошкентда Навоий кутубхонаси ёнидаги ер 10 йилга хусусий инвесторга берилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Юнусобод туманининг “Қашқар” маҳалласида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида йирик автотурагоҳ ва спорт-соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тасдиқланди. Жой 10 йил муддатга ижарага берилиб, аукционнинг бошланғич нархи 514,2 миллион сўмни ташкил этади.

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Темир йўл ва метро машинистларига гувоҳнома беришнинг янги тартиби белгиланди

Ўзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метрополитенда тортиш ҳаракат таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириш бўйича ягона тартиб жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 502-сон қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўзбекистонда 22 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

22 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27–37 даража бўлади.

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон-1 жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

Кутилганидек, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур баҳслари Ўзбекистон-1 терма жамоаси учун ҳам, Ҳиндистон жамоаси учун ҳам ҳар жиҳатдан мураккаб, кучли руҳий босим остида кечди. Ўта ҳаяжонли кечган Ўзбекистон-1-Ҳиндистон қарама-қаршилигининг биринчи тахтасида ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдоров Аржун Эригайиси билан, Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан дурангга эришиши ҳар икки жамоа учун Нодирбек Ёқуббоев-Ниҳал Сарин қарама-қаршилиги ҳаёт-мамот масаласини ҳал этадиган баҳс кўринишини олди.

Ўзбекистонда тротуарлар ва маҳаллалар кўкаламзорлаштирилади, яшил ҳудудлар аҳоли яшаш жойларига яқинлаштирилади

Ўзбекистонда 2021 йил кузидан буён амалга оширилаётган умуммиллий «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахтларнинг тутиб кетиши ва ҳолатига эътибор кучайтирилади. Бу ҳақда 21 сентябь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.

UFC. Чимаев профессионал фаолиятини бошлашдан олдин нима билан шуғуллангани ҳақида гапириб берди

UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев профессионал спортга 24 ёшида келганини айтиб ўтди. «Ҳар доим оилам ва атрофимдаги барча одамлар учун яхши ҳаёт барпо этишга ҳаракат қилганман.

UFC. Жастин Геджи: «Мен бу йил жанг қилмайман»

UFC чемпиони Жастин Геджи жорий йил охиригача октагонга чиқмаслигини айтди ва фаолиятини якунлаши мумкинлигини ҳам истисно этмади. «Очиғи, қарор қабул қилиш ўз қўлимда, аммо мен ҳамма нарсага қулоқ соляпман.

Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этди

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳонг Конг устидан сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабага эришди ва плей-оффга йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари 3-турида Ҳонг Конгни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.Баҳсда Диёра Ҳабибуллаев 34-дақиқада ҳисобни очди.

Ўзбекистонликлар энг кўп бораётган ТОП-10 давлат

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида 5,3 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 109,9 минг нафарга ошган.

Тошкент марказидаги яшил ҳудуд ўрнида пуллик автотурагоҳ барпо этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортида жойлашган 1,3 гектар майдондаги яшил ҳудудда пуллик автотурагоҳ қуриш тўғрисидаги қарорни имзолади. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, ер майдони бошланғич нархи 514 миллион сўм билан 10 йил муддатга ижарага бериш учун электрон аукционга чиқарилади.

Нодирбек Шавкатов Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медалини қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медали соҳиби бўлди.

Чирчиқда яширин нарколаборатория ташкил этган шахслар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини ижарага олиб, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 2000 ва 2002 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро ушланди. Гуруҳ аъзолари Telegram орқали хорижлик кураторлари томонидан контрабанда йўли билан етказилган “гашиш мойи” ва ярим тайёр маҳсулотлардан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб келишган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Давлат думасига сайловлар ўтказилгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерал мажлиси Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.