Лазизбек Пўлатович Темиров Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.Лазизбек Темиров 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган.
Тошкентда учта туман ҳокими бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta’га пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Африка Иттифоқи ҳузуридаги илк доимий вакили этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Дипломат 14 октябрь куни АИ комиссияси раиси Маҳмуд Али Юсуфга ишонч ёрлиқларини топширди.
15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Жаҳон озиқ-овқат форуми — 2026 бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари барқарор қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича халқаро муҳокамаларда иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Нежмеддин Билол Эрдўғон икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, ўқувчилар, талабалар ва ўқитувчилар учун янги имкониятлар яратиш масалалари кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Бокуга ишчи ташрифи доирасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 24,2 млрд куб метр табиий газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,3 фоизга кам.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштириш, мактаб ва боғчалар қуриш ҳамда шаҳар муҳитини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. 2027 йилда 100 та маҳаллани комплекс янгилаш, 2030 йилгача эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.
Россиялик хонанда Наваи Бакиров, Navai тахаллуси билан танилган ижрочи, Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Кордай» назорат-ўтказиш пунктида ушланган. Автомобилдан дастлабки маълумотларга кўра, марихуана бўлиши мумкин бўлган 2,5 грамм модда топилган.
Ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган фильм Москва шаҳрида 5–9 октябрь кунлари бўлиб ўтган Х халқаро «Евросиё кўприги» кинофестивалида «Энг яхши бадиий фильм» деб топилди. 14 мамлакат киноижодкорлари иштирок этган юбилей фестивалида инсон тақдири, ҳаёт синовларини енгиб ўтиш ва янги маъно излаш мавзусига бағишланган мазкур асар юқори баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондини кўчириш ва хатловдан ўтказиш ишлари юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 2026-йил 9-июнь куни музейнинг 847 номдаги нодир қўлёзма манбалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг махсус сақлаш хонасига топширилган.
Омск вилоятидаги бир қатор ресторанларнинг бош ошпазлари миллий таомлар сирлари билан яқиндан танишиш ва профессионал амалиёт ўташ мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус ошхона санъати соҳасида тажриба алмашиш ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистонда банклар номидан қўнғироқ қилиб, фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўғирлаш ва улар номига онлайн кредитлар расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан ишчи ташриф билан Боку шаҳрига келди. Халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шоҳин Мустафаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
2026 йил 15–16 октябрь кунлари Тошкентда Санкт-Петербурглик ёзувчи Кристина Кретова ва тошкентлик рассом Зилола Ҳамидова ҳамкорлигида яратилган болалар китобига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Муаллиф ва иллюстратор китобни ўқувчиларга тақдим этади, шунингдек, адабий қаҳрамонлар учун мўлжалланган кўча уйчасининг очилиш маросимида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 30 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2 октябрда Сенат маъқуллаган.
Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг озарбайжонлик Сеймур Исаевга қарши жанги декабрь ойига кўчирилди. Лифт Промотионс компанияси хабарига кўра, жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкентдаги Humo Arena мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган халқаро бокс оқшоми ташкилий сабаблар туфайли 10 декабрь куни бўлиб ўтади.
Литва ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилган ва россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов ҳамда Михаил Фридманнинг миллий активларини музлатишни назарда тутувчи қарорни маъқуллади. Ушбу чекловлар Европа Иттифоқи икки тадбиркорга нисбатан санкцияларни бекор қилганидан сўнг жорий этилди ва 2027 йилнинг охиригача амалда бўлади.
Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилида жойлашган «Аваза» курорт зонасида 8 октябрь куни Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.Бу 2025 йил ноябрь ойида Озарбайжон унинг тўлақонли иштирокчисига айланганидан бери ушбу форматда ўтаётган илк расмий учрашув.
16 октябрдан маҳаллий йўналишларда янги тарифлар амал қила бошлайди. Энг ҳамёнбоп Lite тарифига 8 килограммгача қўл юки киради, багаж эса киритилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган тегишли қарорга (ПҚ–368-сон, 12.10.2026 й.) мувофиқ, мамлакатда транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш ва бизнес учун қўшимча енгилликлар яратиш бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланди. Хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан эътиборан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга қисқартирилади.
Бобир Ҳуснидинович Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Лолазор” подкастига берган интервюсида ўзини франциялик футбол юлдузи Килиан Мбаппега ўхшатишини айтди. Подкаст бошловчилари шахматчидан ўзини футболда кимга қиёслашини сўради.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан таълим йўлида яна бир хайрли ишга қўл урилгани эътиборимизни тортди. Кўпдан бери таъмирталаб ҳолатга келиб қолган Тошкент шаҳри Яшнабод тумани 215-сон умумтаълим мактабининг стадиони мукаммал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилибди.
7 октябрь куни BBC нашри таниқли рус журналисти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича суриштирувлари ва Россия ҳукуматини очиқ танқид қилгани билан танилган, 20 йил олдин ушбу санада суиқасд қурбони бўлган Анна Политковскаянинг сўнгги интервьюларидан бирини эълон қилди. Интервью Политковскаянинг ўлимидан сўнг 2006 йилнинг ноябрь ойида BBC телеканалларида инглиз тилида берилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ишчи ташриф билан Озарбайжонга боради. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
17–25 октябрь кунлари Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг етакчи гимнастикачилари иштирок этиши кутилаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз вакиллари билан қатнашади.
Дониёр Мукумджанович Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида юқори тезликда ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль йўл четидаги ёритиш устунига бориб урилди. Автомобилни бошқарган ўсмирларнинг бири, 16 ёшли мактаб ўқувчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди, яна бир ўқувчи эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳрида шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларини ташувчиларга бириктириш бўйича e-tender.uztrans.uz электрон платформаси орқали очиқ тендер ўтказилади. Тендер доирасида вақтинчалик (2026 йил 15 октябрдан) ҳамда узоқ муддатли (2026 йил 11 ноябрдан) шартномалар асосида «Бешқўрғон маҳалласи – Чорсу савдо маркази» (191М) ва «Ниёзбоши маҳалласи – Жанубий вокзал» (194) йўналишлари бўйича лотлар тақдим этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.