Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлатилди

Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлаштирилди, деб хабар берди Россия фигурали учиш федерацияси. 2024-йилнинг 29-январида Спорт арбитраж суди конкида учувчини антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилганди.

Фарғонада пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

2024 йил 3 март куни соат тахминан 21:00 ларда Марғилон шаҳар Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида «Nexia-3» русумли транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.  Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Бокс. Лицензион турнирда бугун икки аёл ва икки эркак боксчимиз рингга кўтарилади

Бугун Италияда давом этаётган турнир доирасида 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишади.Биринчи жанг, куни кеча кейинги босқич масаласини ҳал этган -66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ва нидерландиялик Луна Амаро Беелоо ўртасида бўлиб ўтади.

Бокс. Лицензион турнирда кеча ўзбек боксчилари ишончли ғалабаларни қўлга киритишди

Италиядаги лицензион турнир доирасида кеча 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилди.Вакилларимиз иштирокидаги илк баҳсни -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова грециялик Параскеви Мавромматига қарши ўтказди.

Жошуа Нганнуга дарс бериб қўйди

Энтони Жошуа проф бокс бўйича Фрэнсис Нганнуга дарс берди. Ҳамма ўз йўналишида иштирок этгани яхши.

Энтони Жошуа ва Френсис Нганну жанги 2-раунддаёқ якунланди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида 8 март, жума куни катта профессионал бокс оқшомининг марказий жанги якунланди.Унда оғир вазн тоифасида британиялик боксчи Энтони Жошуа камерунлик Френсис Нганнуга қарши рингга чиқди.

Наврўз байрамида пойтахт ва Самаранд, Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" йўлга қўйилади

"Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати 20-25 март кунлари амалга оширилади. 21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабаблари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабабларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди. Аёллар орасида ишсизликнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7,9 фоиз), Наманган (11,9 фоиз) ва Тошкент (12,8 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Ер ислоҳотлари: жаҳон мамлакатлари тажрибаси

Ер — чекланган ресурс. У бизнинг мавжудлигимиз асоси, озиқ-овқат, сув, энергия ва бошқа ҳаётий ресурслар манбаи.

Қандай омиллар мактаблардаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этмоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон мактабларидаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижасига кўра, мамлакатимизда таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжудлиги аниқланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашдаги долзарб масалалар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид масалани ўрганиб чиқди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: Бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронлиги бўлган 755 минг нафардан ортиқ киши истиқомат қилади (уларнинг 56 фоизи эркаклар).

Бокс. Исроил Мадримов - Магомед Курбонов жанги видеошарҳи

Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз россиялик Магомед Курбоновни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Энди фарзанд туғилганда бериладиган "суюнчи" пули ҳаммага ҳам берилмайди

Бола туғилганида бир марталик нафақа (“суюнчи”) пулини бериш тартиби ўзгартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминловчи марказ фаолият бошлади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Ўзбекистон ва Ўмон султонлиги ҳамкорлигидаги қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш ва озиқ-овқат саноатида сифат назоратини таъминлаш бўйича лаборатория тизимини ҳам қамраб олган йирик янги агрохизмат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Ўмон султонлиги вакиллари, дипломатлар, Агрохизматлар марказлари раҳбарлари ва тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда.

11 март куни Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатларида белгиланган техник синов ишлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди.

Президент «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади

Унга кўра, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиш белгиланган. Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилиши қайд этилган.

Исроил Мадримов WBA камари соҳибига айланди

Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида вакилимизга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.

«Aeroflot Open». Нодирбек Ёқуббоев қанча мукофот пулига эга бўлди?

Россия пойтахти Москва шаҳрида 3-7 март кунлари классик шахмат бўйича «Aeroflot Open» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бокс. Бугун Исроил Мадримов WBA камари учун Магомед Курбановга қарши рингга чиқади

Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган "Kingdom Arena" мажмуасида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари - бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Энтони Жошуа ҳамда камерунлик собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну ўртасида кечади.

Бокс. Лицензион турнирда бугун 4 вакилимизнинг жанги бор

Италиядаги лицензион турнир доирасида бугун 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилади.Дастлаб -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги илк баҳсини ўтказади.

Бокс. Исроил Мадримов рингга кўтариладиган оқшомнинг тўлиқ карди

Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Ушбу кечада ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун жанг қилади. Оқшомнинг асосий жангида Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну тўқнаш келади.

Лицензион турнир. Кеча барча боксчиларимиз ғалабага эришди

Италиядаги лицензион турнир доирасида кеча 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.-57 кг вазнда баҳс олиб борадиган боксчимиз Ситора Турдибекова, финляндиялик Вилма Витаненга қарши баҳс олиб бориши керак эди, аммо рақибасининг жангдан бош тортганлиги сабабли кейинги босқич Ситорага насиб этди.

Минитракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Online-mahalla” платформасининг “Аҳоли томорқаси” модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда  (апрель, октябрь ойларида) киритилади. Бу ҳақида Президентнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган.

Бокс. Исроил Мадримов ва Магомед Қурбанов тарозидан ўтди (видео)

Эртага Саудия Арабистонида навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун жанг қилади.

Бокс. Мишель Соро Мадримов - Курбанов жангига муносабат билдирди

Исроил Мадримовнинг вазнида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Мишель Соро боксчиларнинг эртанги жангдаги имкониятлари ҳақида гапирди. Хабарингиз бор, эртага Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилади.

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов - Парҳам Мақсудлу ўйини видеошарҳи

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасининг 8-туридан ўрин олган Нодирбек Абдусатторов - Парҳам Мақсудлу ўйини кўпгина мутахассисларнинг эътиборини ўзига тортди. Интригага бой бўлган мазкур ўйинда ҳамюртимиз ўта муҳим ғалабани қўлга киритиб, муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди.

Netflix афсонавий боксчи Майк Тайсон ва видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги жанг анонсини эълон қилди (видео)

Netflix платформаси бокс афсонаси Майк Тайсон ва видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги жанг анонсини эълон қилди.Видеода Жейк Пол ва Майк Тайсонни кўриш мумкин.

«Aeroflot Open». Нодирбек Ёқуббоев 3-ўринни қўлга киритди

Россия пойтахти Москва шаҳрида 3-7 март кунлари классик шахмат бўйича «Aeroflot Open»халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик 15 нафарт ақл идрок соҳиблари қатнашишди.

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда дуранг ўйнади

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун сўнгги — 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда руминиялик Ричард Раппортга қарши қора доналарда ўйнади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.