Кеча, 11 май куни соат 18:18 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Жасорат кўчасида жойлашган, ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида, чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлди. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:25 да етиб борган ва ёнғинни соат 18:41 да қуршаб олган.
Octagon 72 турнирининг қизиқарли беллашувларидан бири бўлиб ўтди. Ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувда Ўзбекистоннинг энг машҳур ММА жангчиларидан бири бўлмиш Шоҳасан Мирзаматов октагонга кўтарилди.
Хабарингиз бор, 13-20 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун Астана шаҳрида якунига етадиган "Катта Дубулға" турниридан кейин дунёнинг барча терма жамоалари жаҳон чемпионатига тайёргарлик бошлайди.
Супер оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюрининг отаси Жон Фьюри ўғлининг рингга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Тайсон аввалроқ фаолиятини якунлашга қарор қилганди.
UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик Асу Алмабаев қарши ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Афғонистон ҳукумати мамлакатда шахмат спорт турини расман тақиқлади. “Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
Жорий йилнинг 11-21 май кунлари Италиянинг Маниаго шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Италияга жўнаб кетди.
Канаданинг Монреаль шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди. Турнирнинг марказий жангида яримўрта вазн тоифаси чемпиони Билол Муҳаммад даъвогар Жек Делла Маддаленага қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланди.
8-10-май кунлари Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида спортнинг кураш ва белбоғли кураш тури бўйича “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тумани ҳокими кубоги учун Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Тумани ҳокимлиги, тумани прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, ҳамда туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг учинчи кунги беллашувлари бошланиш арафасида. Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида старт олган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Константин Ли бошчилигидаги термамизнинг 37 кг вазн тоифасидаги аъзоси Султонбек Набиев финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи беллашувда сербиялик Давид Кукич билан баҳс олиб борди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бошланди. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи нуфузли турнирда дунёнинг 44 давлатдан келган 358 нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришишган. Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни ўрта вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб 9 ёшли қизни уриб юборгани, воқеа натижасида эса пиёда вафот этгани ҳақида хабар қилгандик.
Ижтимоий тармоқларда Бойсун Давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида зарафшон арчалари таг қисмидан кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси маълумот берди.
Олмалиқдаги НИТУ МИСИС филиали ва Ухань Фан ва Технология Университети (ХХР) ўртасида таълим, фан ва халқаро алмашинув соҳасида янги истиқболларни очувчи стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Меморандумнинг имзоланиши таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг малакасини оширишга ҳисса қўшишда муҳим қадам бўлди.
Бугунги кунда илм-фан ва техника жадал ривожланиб, “рақамли технологиялар”, “рақамлаштириш”, “онлайн платформалар” ва “ахборот-коммуникация технологиялари” каби тушунчалар жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллади. Ушбу тушунчалар давлатларнинг халқаро майдондаги нуфузини белгилайдиган муҳим омиллардан бирига айланди.
10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада жамоамиз ҳам иштирок этадилар.
9-15 май кунлари Хитойнинг Жианшанг шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг 26 мамлакатидан 170 нафар спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини РФ президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олди.
9-15 май кунлари Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Хитойга жўнаб кетди.Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада қуйидаги полвонларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:ЭркакларХусинбой Матрасулов -67 кгАбдулазиз Алимжанов -73 кгҲайитбой Абдушукуров - 81 кгШарофиддин Амриддинов -109 кгАкбар Жўраев - 109 кгАмир Абдуллаев +109 кгАёлларНигора Абдуллаева -59 кгМадина Файзуллаева -81 кгРигина Адашбаева -81 кгНигора Сувонова -87 кгТурсуной Жабборова -87 кг Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting
Президент фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Акбарович Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.Отабек Холбаев тайинловга қадар Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ва қўлқопсиз жангларнинг таниқли промоутери Альфредо Аудиторе ушбу турдаги жанглар бўйича янги Лига ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Кремлёв ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
5 май тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтганди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи энг енгил вазннинг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ АҚШ вакили Рамон Карденас билан баҳс олиб бориб, муддатидан илгани ғалаба қозонган эди.
Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Асиа-Плюс” ахборот манбаси хабар берди.
Самарқанд халқаро технология университетида (SIUT) муҳандислар, замонавий, халқаро даражада тан олинган бошқаришга ва бизнесни юритишга қодир мутахассислар тайёрлаш жараёнида уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, ёшларни маънавий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг ривожланиши учун шароит яратишга таълим йўналишига бўлгани каби эътибор қаратилмоқда. Спортга бўлган эътибор туфайли университет жамоаси турли мусобақаларда қатнашиб, ғолиб ва совриндорла қаторидан ўрин олмоқда.
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли сони 37 миллион 700 минг нафарга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси расмий маълумот берди.
Бирлашган Араб Амирликларида шахмат бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда. Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада юртдошларимиз ҳам иштирок этишлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Маълум бўлишича, чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156 нафар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 23 мамлакатдан 101 нафар иштирокчи қатнашади. Шунингдек, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришади. Манба: sports.ru
Профессионал бокс бўйича британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Англиянинг "Уотфорд" футбол клуби улушини сотиб олишга қизиқиши ҳақида гапирди. — Уотфорд футбол клубининг улушига қизиқишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Сузиш бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Гэри Холл Калифорниядаги ёнғинлар сабаб йўқотган медалларининг нусхаларини қабул қилди. Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ терма жамоасининг собиқ сузувчиси Гэри Холл табиий офат туфайли Лос-Анжелесдаги уйидан ва у ердаги 10 та медалидан айрилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.