Уч ойда такси хизматидан бюджетга қарийб 10 миллиард сўм солиқ тушди

Солиқ қўмитаси такси агрегаторларидан тушган солиқ тушумлари тўғрисида маълумот бериб, барча онлайн агрегаторларни интеграциялаш бўйича ишлар ҳақида маълумот берди. Такси хизматлари учун нақд ва нақд пулсиз тўловлар бўйича тўловларни фискаллаштириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2023 йил декабридан 2024 йил февралига қадар бюджетга 9,7 миллиард сўм солиқ тушди.

Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди. Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли: — олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар; — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар; — профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.

Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди

Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Бокс. Италиядаги лицензион турнир якунланди

3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди. Унда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз ҳам 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.

Сурхондарёда 3 фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак уйининг ертўласидан топилди

Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган. Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламаганлиги учун икки йил олдин қидирувга берилган ота ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё МИБ Матбуот хизмати.

Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Бокс. Сабина Бобоқулова ҳам Парижга боради

-50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова Италиядаги лицензион турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида япониялик Ринка Киношитага қарши баҳс олиб борди.Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба ўзбек боксчисига берилди.

Бокс. Азиза Зокирова ҳам лицензия учун кечган жангда ютқазди

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова мусобақа Буюк Британия вакили Чантелле Реидга имкониятни бой бериб қўйди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова лицензия учун кечган жангда мағлубиятга учради

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақа ярим финал босқичи остонасида Доминикан Республикаси вакили Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб борди.

UFC. Порье ва Махачев жанги келишиб олиндими?

Енгил вазн тоифасида UFC рейтингида учинчи рақамда сараланган вакили Дастин Порье чемпион Ислом Махачевга қарши жанг ўтказиш борасида келишиб олинмаганини айтди. “Жанг келишиб олинмаган.

Русланбек Абдуллаев Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири якунига етмоқда. Ўзбекистонлик боксчилар турнирнинг ҳал қилувчи баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Лазизбек Муллажонов Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда. Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг лицензион мусобақадаги муваффақиятли юришларини давом эттирди.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Испаниядаги гран-прида 3 та медални қўлга киритди

Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Шаҳобиддин Зоиров Мексикада камар учун жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Мексикада камар учун жанг қилади.6 апрель куни Мексиканинг Агуаскалентес шаҳрида бокс бўйича IBA Чемпионлар оқшоми ўтказилади.

Дарсга қатнашмаган ўқувчиларнинг 4 минг нафар ота-онаси жавобгарликка тортилди, яна 124 минг нафари огоҳлантирилди

Миллий гвардия мактабга давоматни назорат қилиш ва узрсиз қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари дастлабки ўрганиш ишлари натижасида дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланди.

Янгиланган IBF рейтингидан 3 нафар боксчимиз жой олди: Аҳмадалиев, Ғиёсов ва Эргашев ўз ўрнида қолди, Мадримов эса...

Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 3 нафар боксчимиз ўрин олган: Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди; Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди; Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўринда қолди.

Ўзбекистонда тақиқланган вазн йўқотувчи маҳсулот ва дорилар рўйхати эълон қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ушбу дорилар ва вазн йўқотиш маҳсулотларида сибутрамин топилганлигини тушунтирди. ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланганини маълум қилди:  - Reborn Ultimate;- Lipotrim Ultra;- Сексуальная фигура;- Al-Sheikh;- Fatzorb;- Fatzorb Ultra;- Fatzorb Plus;- Spirulina;- Arabic;- Reduksin Layt;- Kod S;- Shafran diet;- Gold Puma;- Блокатор жира;- Hot pepper;- Ферментаиз;- Липоксин для похудения;- Куаймый Extra;- Slim ultra (Samyun Wan).

Россия ислом мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда ва минтақаларга янги имкониятлар очмоқда

Ҳамкор давлатлар ҳалол стандартлари бўйича Россия маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтириши ва Россия Федерацияси ҳудудларида қурилишга фойдали сармоя киритиши мумкин. 5 март куни «Россия-Ислом дунёси» стратегик қараш гуруҳи раҳбари, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар элчилари билан учрашувда ҳамкорликнинг янги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Ҳозир ижодкорлар даромадларини декларация қилиш энг тўғри йўл” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири ижодкорларни даромад солиғига тортиш масаласига изоҳ берди. АОКАда бўлиб ўтган маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков хонандаларни солиққа тортиш бўйича саволга жавоб берди.

Бокс. Бугун Италияда чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.Эътиборлиси шундаки, бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади ва улар томонидан ҳар бир қозонилган ғалаба, вакилларимиз учун “Париж-2024” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.

Италиялик дизайнерлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатига жалб қилинади

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Европа дизайн институти (Istituto Europeo di Design) раҳбарияти билан музокара ўтказди. Учрашувда институт координатори Паола Паттачини ва махсус лойиҳалар бўйича ҳамкорлик бўлими бошлиғи Селена Мезорака қатнашди.

Тошкентдаги коллектордан нега оқ рангли сув оқаётгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётгани ҳақида хабар тарқалди Ҳолт бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот химати. Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.

Достон Бозоров қийин кечган чемпионлик жангида ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ММА бўйича Октагон 56 мусобақаси якунланди. Мусобақа доирасида ўзбекистонлик Достон Бозоров ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

8 мартдан электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни маълум қилди. 8 мартдан эътиборан мамлакат ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти.

Ўзбекистонда ҳарорат яна пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.   Маълум қилинишича, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Бокс. Лицензион турнирда яна 3 спортчимиз чорак финалга чиқди

Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келмоқда. Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси саралаш босқичида навбатдаги жангни ўтказди.

Кристофер Ноланнинг "Оппенҳаймер" фильми “Оскар”ни қўлга киритди

96-Оскар мукофотини топшириш маросимида Кристофер Нолан "Энг яхши режиссёр” номинациясида, "Оппенҳаймер" эса “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 96-Оскар мукофотини топшириш маросимида "Оппенҳаймер" “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни, уни режиссёри Кристофер Нолан эса “Энг яхши режиссёр” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.  2024 йилги энг яхши филм мукофоти учун бошқа номзодлар қаторига қуйидагилар кирди: "Америка фантастикаси", "Қулаш анатомияси", "Барби", "Ташлаб кетилганлар", "Гул ойининг қотиллари", "Маэстро", "Ўтган ҳаётлар", "Бахтсиз қашшоқлар" ва "Қизиқиш зонаси".

Сирдарёдаги газ заправкада портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги метан заправкаларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар таралди. Вилоят ФВБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ушбу хабарларни рад этди.

Асиф Али Зардорий Покистон Президенти этиб сайланди

Маълумотга кўра, Асиф Али Зардорий парламентнинг икки палатаси ва тўрт вилоят қонун чиқарувчи органларига сайловда 411 овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган Маҳмуд Хон Ачакзай бор-йўғи 181 овоз олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.