Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда.
Президент фармони билан тўлиқ бўлмаган иш стажига ва боқувчисини йўқотганлик учун кекса ёшдаги пенсия миқдори ўзгартирилди. Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, Президент фармони билан пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилган.
Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда: Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш.
2023 йилда 3,5 мингдан ортиқ мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. Жиноятнинг энг кенг тарқалган тури ўзганинг мулкини ўзлаштириш.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.
Метрополитен маъмурияти ҳодисага нима сабаб бўлганини тушунтирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқда метрода поезд эшикларини ёпмасдан ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди.
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.
Тошкентда ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.
Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.
Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.
Бугун Испаниядаги "Boxam" халқаро туринирининг навбатдаги куни доирасидан 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Ватандошларимизнинг барчаси ўз жангларини ғалаба билан якунлади.
Дунёнинг олтинчи ракеткаси, германиялик теннисчи Aлександр Зверев Дэвис кубоги саралаши доирасидаги Германия ва Венгрия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда Германия теннис федерацияси. Бунга теннисчининг Даниил Медведевдан учралган мағлубиятдан сўнг юқтирган грипп касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бугун Испаниядаги "Boxam" халқаро туринирининг навбатдаги куни доирасидан 6 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.Руслан Абдуллаев, Ҳавасбек Асадуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар кейинги босқичда баҳсларини ўтказса, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевлар турнирдаги дастлабки жангида рингга кўтарилишади.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб, босиб кетганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 17 февраль куни бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионлик учун жанг бўлиб ўтади.Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
2023 йил давомида мамлакатда 10 мингдан ортиқ ёнғин ҳодисаси юз берди. 2023 йилда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз берди.
Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди.
«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади.
Енгил вазн тоифасида ҳали мағлубиятга учрамаган UFC жангчиси Умар Нурмагомедов навбатдаги жангини 2 март куни ўтказади. Рақиб номи ҳозирча ошкор этилмаган.
Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги "Boxam-2024" турнирининг илк кунида тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Мусобақанинг -63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев португалиялик Дуарте Давидни, -71 кг вазнда Ҳавасбек Асадуллаев италиялик Cавалларо Салваторени, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса руминиялик Нистреану Марcелни, вазни -80 кг бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев қирғизистонлик Эркин Адилбекни 5:0 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Ота 4 ёшли ўғлига ҳар куни дўконга олиб, ўйинчоқлар олиб беришни cўрагани сабаб шавқатсизларча муносабатда бўлди. Аввалроқ, Термизда ота ўз ўғлига шавқатсиз муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалиб, ҳолат прокуратура назоратига олингани ҳақида хабар бергандик.
"Ташаббусли бюджет"нинг илк мавсуми учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда. Жорий йил 1 февралдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг бу йилги дастлабки мавсумига старт берилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмонлар оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси хабар берди.
Навоий вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу ташаббус ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Навоий вилоятида вилоят ҳокимлиги раҳбари Нормат Турсунов ташаббуси билан бинолар фасадига давлат байроқларини ўрнатиш бошланди.
Автобус сирғаниб кетиши оқибатида автобуснинг орқа қисми қияликка тушиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.
Мазкур қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида амалга оширилади. Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Тошкент вилояти ҳокими туман ва шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмасининг 10 нафар бош шифокорларни президент топшириғини бажармаганликда айблади. Кеча, 30 январь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказди.
Тадбирда ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва ходимлари иш жойига жамоат транспортида келишади. 2024 йилги давлат дарсурида ёзилишича, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади. Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.