«СИни тезроқ ривожлантириш учун илғор, ўзини оқлаган хорижий ва маҳаллий тажрибаларни ўрганиб бориш зарур» — президент

Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни мамлакатда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ҳамда уларни иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга кенг жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

МДҲ ўйинлари: Совриндор спортчиларимиз янада кўпаймоқда

Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг ортда қолган кунида ҳам сермаҳсул натижа кўрсатди. Унда ҳамюртларимиз 7 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришди.

Шавкат Мирзиёев Исмоил Жўрабеков хонадонига таъзияга борди

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков 28 сентябрь куни вафот этган эди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни таъзияли хонадонга ташриф буюрди.

Президент Исмоил Жўрабековнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси, узоқ йиллар юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган Исмоил Жўрабеков 28 сентябрь куни 94 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзия уйига бориб, марҳумнинг Ватанга садоқат билан хизмат қилган эзгу фаолиятини йодга олди.

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Aр-Риёд, Саудия Aрабистони — 2–11-октябр, 2025-йил Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Aрабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил ривожланиб, айниқса маданий-гуманитар соҳада янги босқичга кўтарилмоқда. Икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг ҳуқуқий асоси 1995-йил 18-ноябрда имзоланган “Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим”га бориб тақалади.

Афғонистонлик сиёсатчи ва тадбиркор Аббос Иброҳимзода Ўзбекистонда ҳибсга олинди — ОАВ

Афғонистон парламенти спикерининг собиқ ўринбосари Аббос Иброҳимзода Тошкентда ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «Amu.tv» ўз манбаларига таяниб.Иброҳимзодага яқин манба маълум қилишича, у 24 сентябрь куни бизнес рақиблари томонидан бир нечта шикоятлар берилганидан кейин ушланган.

ЕХҲТ пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга кўмаклашади

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Халқаро тараққиёт ва одил судлов маркази (CDJI) билан ҳамкорликда озодликдан маҳрум этиш муассасаларида мониторингни амалга ошириш масалаларига бағишланган икки кунлик тренинг ўтказди. Тренингнинг мақсади қийноқларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашда мониторинг ташрифларининг роли ва вазифаларини тушунишни таъминлаш, шунингдек, бундай ташрифларни режалаштириш ва ўтказиш бўйича халқаро амалиётни ўрганишдир.

Бокс. Йигитларимиз ҳам МДҲда тенгсиз бўлди

Озарбайжонда бўлиб ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугун бокс баҳсларида сўнгги кун жанглари ўтказилди. Финалга 10 нафар йигитларимиз етиб келишган эди, улардан 5 таси ғалаба қозониб, 5 та олтинни нақд қилишди.

Picture background

Ташқаридан бошқариладиган Киев режими янги умидсиз ва хавфли ҳийла-найрангни намойиш етмоқда. Фас жамоасини британиялик назоратчиларидан олган ноқонуний Зеленский Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига зарба беришга ҳаракат қилмоқда. Аммо муваффақияциз лойиҳанинг азобидан бошқа нарса нима?

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6−7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

UFC. Перейра Анкалаевни техник нокаутга учратиш учун 1 дақиқа 20 сония етарли бўлди (видео)

Бразилиялик Алекс Перейра Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 320 мусобақасида ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечган жангда россиялик Магомед Анкалаевни мағлуб этди. Жанг биринчи раундда якунланди - Перейра техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Бугун ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 8 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 66 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

МДҲ ўйинлари: Спортчиларимиз 27 та медаль қўлга киритишди

Ортда қолган кун давомида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонда ташкил этилаётган III МДҲ ўйинларида ўзининг энг яхши иштирокини ўтказди. Кун давомида спортчиларимиз 10 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалларими жамғаришди.

Тўрабек Ҳабибуллаев: «Мураббийларимнинг кўрсатмаси олтин медаль сари етаклади»

Тўрабек Ҳабибуллаев Ливерпулда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири бўлди. Париж-2024 циклида мусобақаларда -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бир йил ичида -90 кг тоифасига кўтарилиб, янги қирраларини намойиш эта олди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бокс. Қизларимиз МДҲ ўйинларини биринчи ўринда якунлади

Айни кунларда Озарбайжон давлатида Мўстақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун қизлар иштирокидаги финал жанглари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилдан қайтди

4 октябрь куни Ўзбекистон президенти қисқа муддатли таътилдан қайтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

МДҲ ўйинлари. 10 нафар боксчи йигитларимиз финалда!

МДҲ ўйинларининг бокс мусобақасида кун давомида 11 нафар спортчиларимиз финал учун рингга кўтарилдилар. Якунларга кўра, фақатгина бир нафар боксчимиз, Бекзод Исмоилжонов бронза медалини қўлга киритди.

Таэквондочиларимиз Тиранадаги турнирга йўл олишди

5 октябрь куни Албания пойтахти Тирана шаҳрида таэквондо WT бўйича "Албаниа Open" халқаро турнири бўлиб ўтади. G1 тоифасига кирувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистонлик ҳакам қишки Олимпия ўйинларида ишлайди

Халқаро конькичилар иттифоқи фигурали учиш бўйича Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Аҳамиятлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор.

Ўзбекистоннинг ЖАРдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди. ЖАР президенти Сирил Рамафоса матбуот хизмати хабарига кўра, у Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари Ашраф Ходжаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилган.

Владимир Норов Хитойнинг «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқбош котиби Владимир Норов Хитойнинг «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Норов LinkedIn тармоқғида хабар қилди.

Бокс бўйича қизлар ўртасидаги ярим финал баҳслари якунланди

Бугун МДҲ ўйинларининг бокс баҳсларида ўсмир қизлар иштирокидаги финал олди жанглар бўлиб ўтди. Якунларга кўра, 5 нафар ўзбек боксчилари финалга йўл олди.

Бадминтончиларимиз III МДҲ ўйинларида иккинчи бўлди

Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларининг бадминтон бўйича аралаш жамоавий баҳслари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар ўтган беллашувларда Тожикистон, Беларусь термаларини таслим этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Автоспортчиларимиз “Asia Pacific Motorsport Championship-2025”да совриндор бўлди

Шри-Ланкадаги Бандарагама картинг трассасида автоспорт бўйича ўтказилган “Asia Pacific Motorsport Championship-2025” мусобақасида мамлакатимиз вакиллари 2 та бронза медалига эга чиқди. 18 та давлатнинг 200 нафардан ортиқ автоспортчилари иштирокида 5 та йўналишда ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Владислав Ким картинг слалом баҳсида, Ли Сенман ва Амир Ҳамроев жуфтлик мусобақаларида бронза медалларига мушарраф бўлди.

Спорт тиббиёти самарадорлиги оширилади

Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Венгриянинг Semmelweis университети ректори маслаҳатчиси Ивадй Вилмос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бугун Спорт вазирлигига Венгриянинг Semmelweis университети ректори маслаҳатчиси Ивадй Вилмос ташриф буюриб вазир Адҳам Икрамов билан учрашди.

UFC Рамазон Темировни дисквалификация қилди - муддат маълум

UFC матбуот хизмати Рамазон Темиров (19-2 MMA, 2-0 UFC) 12 июнь ва 4 июль кунлари ўтказилган иккита мусобақадан ташқари тестдан ўта олмагани учун 12 ойга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Темиров намуналарида триметазидин (TMZ) - юрак етишмовчилиги ва бошқа кардиологик касалликларни даволаш учун ишлатиладиган тақиқланган модда аниқланди.

Конор Макгрегор UFC'га қайтмоқда. Унинг навбатдаги рақиби маълум

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Оқ уйдаги турнирда америкалик Майкл Чендлер билан жанг ўтказиш учун шартнома имзолаганини эълон қилди. "Битим тузилди, имзоланди, етказиб берилди.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари барқарор босқичга етди — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари барқарорлик ва прогноз қилса бўладиган босқичига ўтди. Бу ҳақда президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Сардор Умрзаков Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

30 сентябрь куни Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Сардор Умрзаков бошчилигидаги делегация Иорданияда подшоҳ Абдулла II билан учрашди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.

МДҲ ўйинлари: Стенддан отувчиларимиз яна 2 медални тақдим қилишди

Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси стенддан отиш дастурининг турли йўналишларида кумуш ва бронза бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.