Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати қоидабузарликларининг энг кенг тарқалган тури бу махсус мосламалар ёрдамида давлат рақамларини яшириш, шунингдек рақамсиз бошқаришдир. Ушбу ҳуқуқбузарликлар, айниқса, кўплаб радарлар ўрнатилган Тошкент вилоятидаги йўлларда тез-тез содир бўлмоқда.
Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади. Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.
2023 йил 7-10 ноябр кунлари Тошкентда иккинчи марта «Швецария кунлари» бўлиб ўтди. Бу йилги тадбирлар Ўзбекистон ва Швецария ўртасидаги ишбилармонлик муносабатларини ривожлантириш, маданият, санъат ва таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.13 ноябрь, душанба куни WBC ташкилоти аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган. Эндиликда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларни самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаши жорий этилмоқда.
• Бодрумда 19 та, Измирда 15 та, умумий 111 та ресторан тавсия этилади. • Измирдаги 3 та ва Бодрумдаги 2 та ресторан, шунингдек, Истанбулда 2 та янги ташкилот Michelin юлдузи билан тақдирланди.
Тиббий муассасалар қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида хулоса берадиган тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин. ССВнинг 9 ноябрдаги буйруғи билан давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эга бўлишга қарши кўрсатмалар йўқлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати тасдиқланди.
МҲТИ бош илмий ходими Эльвира Бикееванинг қайд этишича, саноатни ривожлантириш учун йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми 113,2 триллион сўмгача ошган. Бу эса иқтисодиётга киритилаётган жами инвестицияларнинг салкам ярми – 49,9 фоиз демакдир.
Фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасидан фойдаланган. Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди.
Хабар берилганидек, бугун Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгашининг 61-конвенцияси ўз ишини бошлади. «Ҳилтон» меҳмонхонасида ўтган очилиш маросимида WBC президенти Маурисио Сулаймон, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси васийлик кенгаши раиси Қудратилла Рафиков, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ОАВ ва жаҳон бокси юлдузлари иштирок этишди.
Хотини ва ёш набирасини шафқатсизларча калтаклаган Тошкент вилоятида яшовчи эркак тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган. Аёли ва унинг оиласи ҳимоя остида қолиши, жиноятчи эса муддатдан олдин қамоқдан чиқиб, яна эски одатига қайтмаслигига кафолат борми?
Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.
Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.
Жанжалга фуқаронинг пластик сув идиши ва қоғозларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Носозлик "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган. Бугун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Мамедзадега кўра, 200 га яқин ўзбекистонлик бола ва аёллар ҳамон Сурия лагерларида ва ватанига қайтишларини кутмоқда. У ўтган «Меҳр» операциялари доирасида қайтарилганларнинг реинтеграция жараёни учун ижтимоий соҳа ходимлари ўрни муҳимлигини таъкидлади.
Метрополитен маъмурияти ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ҳақида видео тарқалди.
Аҳолига имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган 2 минг тоннага яқин кўмирларни талон-торож қилган кўмир омбор мудирлари қўлга олинди. Бош прокуратура хабарига кўра, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Фарғона вилоят филиали тасарруфидаги Бувайда туман кўмир омбор мудири А.И.
Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмаси давомида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги энг машҳур туристик нашриётлардан бири “Lonely Planet” Вице Президенти Том Бродй томонидан 2024 йил учун “Ўзбекистон — энг яхши саёҳат маскани” номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан махсус сертификат топширилди. Маълумот учун: “Lonely Planet” — саёҳат бўйича қўлланма ва китоблар нашриёти бўлиб, 1973 йилда Австралияда ташкил этилган компания 150 миллиондан ортиқ китобларни чоп этган.
Омбордаги уч тоннадан кўп кўмирларни талон-торож қилган омбор мудирларига жиноят иши қўзғатилди. Андижон вилоятининг 3 та туманидаги “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфидаги омбор мудирлари халқ кўмирини талон-торож қилди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Кевин Гонсалесга қарши жанг қилади. Ушбу жанг 16 декабрь куни АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Desert Diamond аренасида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида ўтказилади.
Битим археологик ва этнологик материалларни талон-торож қилишни олдини олишни белгилайди. Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида "Ўзбекистоннинг археологик ва этнологик материаллари тоифаларида импорт чекловларини жорий этиш тўғрисидаги Битим"нинг имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович Туриндаги (Италия) ATP якуний турнири бошланиши арафасида ўзининг асосий мақсадини айтиб ўтди. «Ҳозирги энг катта мақсадим - мавсумни 1-ўринда якунлаш, шунинг учун умид қиламанки, мен бунга эриша оламан.
US Open – 2021 чемпиони, жаҳоннинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев ва аралаш жуфтликлар бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони, дунёнинг бешинчи ракеткаси Андрей Рублев Ютубдаги «Больше» каналида Грециялик Стефанос Циципаснинг сўзларига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра ATP якуний турниридаги ғалаба унинг учун «катта дубулға»даги ютуқдан ҳам нуфузлироқдир.
Бангкокдан хушхабар. Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Янги Тошкент туманини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳар таркибида Янги Тошкент туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқоричирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўртачирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши; Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган ер майдони, шунингдек, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги "Истиқбол", "Дархон", "Усмонобод", "Навоий", "Жалолтепа", "Ободон", "Гулистон", "Баҳор", "Хван Т.Г", "Яшнобод", "Уч чинор", "Нурафшон", "Миробод", "Файзиобод", "А.Яссавий", "Балиқчи", "Ёшлик", "Тинчлик", "Ийк-ота", "Бирлик" МФЙ ҳудудлари ҳамда "Истиқлол", "Гулобод", "Ўзбекистон", "Наврўз", "Қорасув", "Оқ овул", "Маърифат", "Жумабозор", "Нурли йўл", "Фаровон", "Янги ҳаёт", "Саховат", "Қизилсой" МФЙ ҳудудларининг бир қисми ва Ўртачирчиқ туманидаги "Шоликор", "Ўчоқли", "Бунёдкор", "Машъал" МФЙ ҳудудлари ҳамда "Мустақиллик", "Гулобод", "Янгитурмуш" МФЙ ҳудудларининг бир қисми ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 19 729,41 гектардан иборат бўлган Янги Тошкент тумани ташкил этилиши мумкин.
CAS Камила Валиеванинг допинг иши бўйича ҳукм чиқариш муддатини эълон қилди. “РУСАДА, ISU, WADA ва Камила Валиева иштирокидаги ҳакамлик муҳокамаси бўйича CAS тингловлари якунланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.