Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж 2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди.
Юртдошимиз финал дастурида 7:50.05 вақт ичида маррага етиб келган. Мазкур дастурда норматив 7:51.65 ни ташкил этади. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу натижа Сибирцевга Олимпия дастурларидаги яна бир масофада иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Шу тариқа, ҳамюртимиз ушбу натижаси эвазига 2 та йўлланмага сазовор бўлмоқда.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.