Пара пауерлифтингчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Пара пауерлифтингчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди!

Пара пауерлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида — 88 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Хусниддин Усмонов умумий 627 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Грузия пойтахтидаги мусобақада аёллар ўртасида Рухшона Ўктамова олтин ҳамда эркаклар ўртасида Бекзод Жамилов бронза медални қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.