Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитаси яратилди

Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади.

Жиноят ишлари доирасида телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади

Телекоммуникация қурилмаларида гаплашилган гапларни эшитиш учун "электрон санкция” бериш тартибини жорий этилади. Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади.

Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади. Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди. Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р.

Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари маълум қилинди

Мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди. Максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Australian Open-2024'да мухлислар ташрифи бўйича рекордлар ўрнатилди

Australian Open-2024 турнирида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларга ташриф буюрувчилар рекорди янгиланди. Aсосий тўр ўйинларига жами 1 020 763 нафар томошабин ташриф буюрди.

Қашқадарёда қизни турмушга чиқишга ундаган йигит қамоққа олинди

Қиз аввал ҳам бу бўйича омбудсманга шикоят қилган, аммо, йигит ўз мақсадидан қайтмасдан қизга босим ўтказишда давом этган. Аввалроқ, Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, бир йигит унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келаётганини айтгани ҳақида хабар берилганди.  Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 29 январь куни М.М.

Сурхондарё ота ўз фарзандига шавқатсиз муносабатда бўлиб, уни қийноққа солди — видео

Бош прокуратура интернетда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида видео тарқалди.

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 5 поғонага юқорилади

Бугун Transparency International  халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади.

Ўзбек дзюдочиларини кутиб ол, Париж!

2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Дунёнинг 111 мамлакатидан 666 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз етакчилари билан қатнашади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Тошкент шаҳрида аҳоли пунктларини жойлаштиришдаги муаммоларни таҳлил қилди

Аҳоли турар жойларини оптимал ташкил этиш шаҳарда яшаш қулайлигини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фуқароларнинг иш жойига етиб олиши ва уйга қайтиши учун қулайликлар, бўш вақтларида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари шаҳарларнинг жозибадорлигини оширади.

«Boxam» халқаро турнирида 4 боксчимиз ўз иштирокини бошлайди

Бугундан бошлаб Испаниядаги "Boxam" халқаро турнири старт олади. Бугун ринга кўтариладиган боксчилар рўйхатидан 4 нафар вакилимизнинг ҳам чиқиши ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Пенсия тайинлашда маҳкумларнинг ҳам иш стажи ҳисобга олиниши мумкин

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Судлар ҳисоботи қусурларимиз ойнаси: жиноятчилик ошиб бормоқда, судланганлар орасида айёллар ва вояга етмаганлар бор…

Самарқанд  вилояти судлари таҳлилига қараганда, 2023 йилда вилоятда жиноятчиликнинг фирибгарлик ва бошқа бир қатор турлари олдинги йилга нисбатан кўпайган. Жиноятчилар орасида аёллар ва ёшлар, жумладан вояга етмаганлар борлиги ўта ачинарли ҳолдир.

Neuralink чипи илк бор марта инсон миясига жойлаштирилди

АҚШлик тадбиркор Илон Маск амалиёт муваффақиятли ўтганлиги ва беморнинг аҳволи яхшилигини маълум қилди. Neuralink компанияси асосчиси Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида илк Neuralink чипи илк бор инсон миясига жойлаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган касалликлар номи маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган.  Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз — ўсимталар, 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз — қон айланиш тизими, 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз — бошқа касалликлар, 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.

Сурхондарёдаги мактабда ўқувчиларнинг овқатдан заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мактаб ошхонасида айрим маҳсулотларда санитария меъёрлари қоидалари бузилгани, бу эса болаларда касаллик келтириб чиқаргани аниқланган. Сурхондарёдаги мактаб ётоқхонасида ётувчи 33 нафар ўқувчилар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик. Болалар омбудсмани хабарига кўра, ушбу ҳолат тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилган.

Тошкентда CHERY билан тўқнашган BYD ағдарилиб кетди — видео

ЙТҲ натижасида икки автомобиль ҳайдовчилари шифохонага олиб кетилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда BYD ва CHERY автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видео тарқалди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача совиб кетиши прогноз қилинмоқда

“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги ишлар таҳлил қилиниб, муҳим вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 январь куни уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аҳолига муносиб шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини таминлаш мақсадида бу соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Электр ва сув таъминоти корхоналари устидан Омбудсманга шикоят тушди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.

Оғир атлетика: Париж-2024 олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Жорий йилнинг 1–10 февраль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.Мазкур чемпионатда Париж Олимпиадасининг рейтинг очколари ўйналади.

Камила Валиеванинг олтин медали олиб қўйиладиган бўлди

Фигурали учиш бўйича россиялик Олимпиада чемпиони Камила Валиева допинг сабаб тўрт йилга дисквалификация қилинганди. Унинг 2022 йилда Пекин Олимпиадасида топширган допинг тестидан тақиқланган триметазидин моддаси топилган.

Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё чемпионатидаги тақвими эълон қилинди

2-10 февраль кунлари пойтахтимизда ўтказиладиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг қайси санада иштирок этишлари маълум бўлди. Ҳамюртларимизнинг қитъа биринчилигидаги тақвими қуйидагича: 3 февраль, 13:00 – Муниса Одилова (-45 кг, “А” гуруҳи)4 февраль, 12:30 – Жамила Панфилова (-49 кг, “А” гуруҳи)4 февраль, 15:00 – Адҳамжон Эргашев (-61 кг, “А” гуруҳи)5 февраль, 10:30 – Людмила Элефтериади (-59 кг, “В” гуруҳи)5 февраль, 12:30 – Диёрбек Рўзметов (-67 кг, “А” гуруҳи)5 февраль, 15:00 – Нигора Абдуллаева (-59 кг, “А” гуруҳи)6 февраль, 12:30 – Озода Ҳожиева, Шаҳноза Жабборова (-64 кг, “А” гуруҳи)6 февраль, 15:00 – Муҳаммадқодир Тоштемиров, Достон Ёқубов (73 кг, “А” гуруҳи)6 февраль, 17:30 – Машҳура Рустамова (-71 кг, “В” гуруҳи)8 февраль, 12:30 – Нурсултон Эсбергенов, Сарварбек Зафаржонов (-89 кг, “А” гуруҳи)8 февраль, 17:30 – Ригина Адашбоева (-81 кг, “А” гуруҳи)9 февраль, 12:30 – Нигора Сувонова (-87 кг, “А” гуруҳи), Турсуной Жабборова (+87 кг, “А” гуруҳи)9 февраль, 15:00: Акбар Жўраев (-102 кг, “А” гуруҳи)10 февраль, 11:00 – Руслан Нурудинов, Шарофиддин Амриддинов (-109 кг, “А” гуруҳи)10 февраль, 13:30 – Рустам Жангабаев (+109 кг, “А” гуруҳи) Манба: Olympic.uz

Аёл кишига мушт отиш саҳнасини уюштирган блогер жавобгарликка тортилди — видео

Севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани ҳақида видео ишлаган блогер узр сўраб чиқди. Аввалроқ, Instagram'да фаолият олиб борувчи блогер бири севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани акс этган видеоси кенг тарқалиб, танқидларга сабаб бўлди.

Сурхондарёдаги мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхонага жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, яроқсиз маҳсулотлардан озиқ-овқат тайёрлангани сабаб 33 нафар бола овқатдан заҳарланган эди. Сурхондарёдаги мактаб ётоқхонасида ётувчи ўқувчилар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Муҳиддин Мадаминов халқаро гроссмейстерлик нормасини бажарди

Шаҳмат бўйича ўзбекистонлик халқаро спорт устаси Муҳиддин Мадаминов халқаро гроссмейстерлик талабини бажарди.Ҳамюртимиз Scheveningen team tournament 2024” турнири доирасида украиналик гроссмейстер Виталий Сивук устидан ғалабага эришиб, мазкур нормасини бажарди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.