Сўнгги кунларда пойтахтда эрталаб ва кечқурун туман тушиши кузатилмоқда. Баъзилар ҳавонинг ифлосланиши чанг билан боғлиқ эканлигини айтмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаётгани айтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари учун талабалар турар жойларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган. Мазкур Фармонда белгиланган 18 000 ўринли талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Давлат-хусусий шерикчилик бўйича консалтинг бўлими бошлиғи, директор ўринбосари Маркос Мартинез Гарциа ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган Rebel Group International bv. консалтинг компанияси раҳбари Rolf Dauskardtlar билан вазирлик биносида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Мутахассислар айни вақтда пойтахтда ҳаво таркибида меъёрдан ошиб кетган PM2.5 дисперс заррачалари ҳақида маълумот берди. Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида PM2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.
Тошкентдаги зич туман туфайли Россиядан келаётган йўловчи самолётлари Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилди. Боэинг 787-8 Дреамлинер Москва – Тошкент рейси билан Самарқанд аэропортига қўнди ва Аирбус А-321-253НEО Владивосток – Тошкент рейси билан амалга оширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, энергия жиҳатидан тежамкор ва экологик тоза бинолар қуриш ҳамда маиший ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.
Метрополитен ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метронинг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Режалаштирилган чора-тадбирлар қаторида солиқ ва божхона имтиёзлари, халқаро фестиваллар ўтказиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқалар бор. Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Яна 2 кундан сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасидан қўним топди.
Чимкент Полиция департаментининг Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбири давомида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик миқдорда ўғирлик содир этган шахсга халқаро қидирув эълон қилинган.
Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашнинг олдини олиш мақсадида онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда. Энди белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар рўйхати шакллантирилиб, вилоят ИИБ бошқармаси маълумотлар базасидан автомашина эгалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари олинади. Кейин эса вилоят Экология бошқармаси ҳудудий инспекторлари фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берилади.
Янги тартиб мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.
Хитой компанияси ғилдиракли трамвайларни пойтахт транспорт тизимига киритишни таклиф қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида, "Тошкент инвест" АЖ, Глобал экологик фонд (GEF), Хитойнинг CRRC Group компанияси, BMT TD ва Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятининг 35 та ҳудудидан 35 нафар ўқитувчилар учун 12 кун давомида ўтказиладиган ушбу тренинг дастури болаларга, ўйинга йўналтирилган мактабгача таълим дастурининг таълим мазмунини тушиниш асосида ўқитувчиларнинг мустақил дарсларни олиб бориш қобилиятини мустаҳкамлайдиган, дарсларни бошқариш учун зарур бўлган турли хил қобилиятларни ривожлантириш ва кўникмаларни болалар боғчаси ўқитувчи педагогларига етказишни ўз мақсади қилиб олган. Бу ўқув дастур КОICА PMC (Dong-Eui Universiteti)нинг мактабгача таълими бўйича мутахассислари ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлардан келган маҳаллий магистр ўқитувчилар билан биргаликда маркабгача таълим соҳасида талаб қилинадиган мавзуларни танлашдаги ўқув режа ва мавзуларни ишлаб чиқиш жараёнида биргаликда иштирок этиш ва Ўзбекистонда боғча ёшдаги болалар таълим сифатини оширишга ҳисса қўшадиган педагогларни етиштириш дастурнинг асл мақсади ҳисобланади.
Сомбор шаҳрида (Сербия) бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақасининг биринчи куни ортда қолди. Унда рингга кўтарилган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси рақибларига ҳеч қандай имконият қодирмай 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги икки йилда дунё бўйича тамаки истеъмол қилувчилар сони 19 миллион нафарга камайган. Бу даврда сайёрамиз аҳолиси 149 миллион кишига ортганини эътиборга олсак, қайд этилган натижа, албатта, қувонарли.
UFC-300 турнирида яна бир катта жанг бўлиб ўтади.Жастин Гетжи Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда BMF камарини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
“Пахтакор” футбол клуби масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.
Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Телеграм мессенжери янги функцияларни ишга туширди – йўқолиб бораётган аудио ва видео хабарларни ёзиб олиш имконияти. Инновациялар илованинг янгиланган версиясида мавжуд.
Ўтган йилнинг ёзида марҳума қизчанинг жасади қурилиш жойидан топилган эди. Жиноятчилар вояга етмаган йигитлар бўлиб чиқди.
Кеча Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасида “13-Миллатлар кубоги” халқаро мусобақаси старт олади. Биринчи кун дастурида терма жамоамиздан 3 нафар боксчи ринга кўтарилди.
COVID-19 пандемиясининг бошида олимлар касаллик белгилари инфекциядан кейин 7-10 кун ичида пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Бироқ, янги тадқиқотлар натижаларига кўра, энди инкубация даври сезиларли даражада қисқартирилди — коронавируснинг штаммига қараб 3-4 кунгача.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Англия банки инфляцияни қандай қилиб икки баробар пасайтиришга эришганини ўрганиб чиқди. Буюк Британияда инфляциянинг 2,3 баробар секинлашишида 3 та асосий омил муҳим рол ўйнади: Англия банкининг пул-кредит сиёсати самарадорлиги; Энергия регуляторининг энергия нархлари бўйича сиёсати ҳамда манзилли субсидия тизими; Жаҳонда энергия ва озиқ-овқат нархларининг барқарорлашиши.
Давкатив "Пахтакор футбол клуби"нинг 100 фоизлик улушини оммавий савдога қўйилишини маълум қилди. Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилди.
Адизов Валижон Юсупович Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2024-йилнинг 28-феврал – 16-март кунлари Тошкентдаги барча нозик дидли томошабинларни узоқ кутилган воқеа кутмоқда – пойтахтда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этиладиган ҳар йилллик Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Томошабинлар энг аҳамиятга молик санъат мактаблари, сайёр гуруҳлари ва хореографлар томонидан тайёрланган турли мамлакатларнинг машҳур саҳна асарларини томоша қиладилар.
2024 йилнинг 3-11 январь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой давлатида бўлиб, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борди. Хўш, унинг натижасида қандай бўлди?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.