Париж — 2024. Ҳакамимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади

Париж-2024. Ҳакамимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор.

Маълумот учун, бу Э.Ҳидоятов учун биринчи Олимпиада бўлади. Ҳакамимиз бунгача Нанкин — 2014 ва Буэнос-Айрес — 2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида самарали фаолият олиб борган.

Мутахассис 2022-йил Ўзбекистонда энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилган эди. Ҳидоятов 20-24-июнь кунлари Грецияда Олимпия ўйинларига саралаб олинган ҳакамлар учун ташкил этиладиган семинарда иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.