1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Кам таъминланган оилалар реестри ва мажбуриятлар реестрини шакллантириш, автомобил рақамлари учун тўловни соддалаштириш, ҳимоя ордерини бериш ҳолатлари рўйхатини кенгайтириш – қонун ҳужжатларига киритилган шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 декабрдан кучга киради. Norma.uz ёзганидек, 1 декабрдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар тақдим этилади: Меҳнат мигрантлари учун касблар ва чет тилларини ўргатиш Миграция агентлиги чет элга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун касб-ҳунар ва чет тилларини ўрганиш учун таълим ташкилотларига аризалар юборади.

Пара таеквондочиларимиз Баҳрайндаги халқаро турнирда иштирок этишади

Жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Манама шаҳрида пара таэквондо бўйича Баҳрайн очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бугун ушбу халқаро турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари Баҳрайнга йўл олди.

Осиё чемпионатида жанг қиладиган йигитларимиз таркиби аниқ

30 ноябрь – 11 декабрь кунлари Таиланд бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг мусобақа учун таркиби эълон қилинди.

Ёш стол теннисчилармиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларни давом эттиришади

Аввал хабар берганимиздек, Швециянинг Ҳелсингборг шаҳри стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Куни кеча 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида аралаш жуфтлик йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Хуршид Аҳмедов ва Асел Эркебаева ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда хитойлик рақибларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бокс. Америкалик собиқ жаҳон чемпиони Мадримовнинг имкониятларини юқори баҳолади

Профессионал боксда америкалик собиқ жаҳон чемпиони Крис Алгиери биринчи яримўрта вазнда собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг Украина вакили Сергей Богачук билан жанги ҳақида гапирди. "Кетма-кет икки мағлубият — бундан кейин ҳар икки боксчи учун тикланиш жуда қийин бўлади.

“Тошкентда жамоат транспорти учун йўлкира нархи 3000 сўм этиб белгиланмоқда — қонунлойиҳаси

“Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни жорий этиш тўғрисида” Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда:  — бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди

Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевга биринчи ўринбосар бўлди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

“Diplomat Judо” клуби чемпионатида ғолиблар аниқланди

Юқори савияда ташкил этилган мусобақада 165 нафар клуб тарбияланувчилари татамига чиқди. Якунда 22 та вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Мўминов Ботирбек (18 кг), Саидов Султон (20 кг), Миржалилов Закариё (22 кг), Тулаганов Муҳаммад (24 кг), Султонмуродов Муҳаммадамин (26 кг), Алиев Жасур (28 кг), Бекмирзаев Муҳаммадяҳё (30 кг), Бешимов Муҳаммадюсуф (32 кг), Аббосов Самиюсуф (34 кг), Амриддинов Ҳусниддин (36 кг), Қобилжонов Аҳмаджон (38 кг), Баҳодиров Иброҳим (40 кг), Мўминов Ойбек (42 кг), Ахматов Абубакр (44 кг), Норқобилов Тимур (46 кг), Алиқулов Нурислом (48 кг), Мирқобилов Миродил (50 кг), Акбаров Аҳмаджон (55 кг), Ҳасанов Алан (+55 кг), Нурмуҳаммадов Жасур (60 кг), Комилжонов Жавоҳир (66 кг) ва Тўраев Сирожиддин (+66 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.

Пара сузиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Уч кун давом этган мамлакат биринчилигида 200 нафардан ортиқ пара сузувчилар иштирок этди.

Бокс. Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг ғолиби тахмин қилинди

Машҳур британиялик боксчи Тони Белью оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва WBC чемпиони Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш учун ўз прогнозларини билдирди. "Бўйи 192 сантиметр, вазни 100 килограмм боксчининг  бўйи 210 сантиметр, оғирлиги 127 килограмм бўлган рақибга қарши тура олиши ақл бовар қилмайдиган иш.

Шаҳрам Ғиёсов — Эймантас Станионис ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун литвалик Эймантас Станионисга қарши жанги 1 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусий боғча ва мактаб ташкилотлари 2030 йилгача барча турдаги солиқлардан озод қилинади

Президент қарорига кўра, нодавлат МТТларнинг конструкцияли йиғимлардан озод қилиниши белгиланди. “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилади

Бунга гастрономик кўчани ташкил этишдаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш бўйича ишларнинг иккинчи қисми жадал давом этмоқда.

Дзюдо. Мамлакат чемпионатида қайси вилоят пешқадам бўлди?

Кеча "Жиззах Киберспорт арена"сида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Тўрт кунлик беллашувлар якунига кўра, Қашқадарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

Кеча “Жиззах Киберспорт арена”си мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Тўрт кун давом этган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланиб келган 600 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб борди.

Тошкентда икра ва денгиз маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайди — видео

Пойтахт ИИБ фуқароларни огоҳликка, ишончли сотувчилардан товар сотиб олишга чақирди. Ижтимоий тармоқларда қизил икра, денгиз маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда фирибгарлик қурбонига айланган истеъмолчиларнинг хабарлари тарқалди.  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, бу навбатдаги фирибгарлик схемаси.

Спорт курашлари. Аёллар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтказилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Бугун мусобақа доирасида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Тошкентда гимнастрада спорт тури бўйича нуфузли спорт байрами якунланди

Бугун пойтахтимиздаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган “Универсал” спорт мажмуасида “Гимнастика барча учун” шиори остида ўтказилган гимнастрада спорт тури бўйича нуфузли спорт байрами – Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақасининг Республика финал босқичи якунига етди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 33 та жамоа, 600 нафарга яқин хотин-қизлар истирокидаги мусобақаларда 14 та номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси масъуллари томонидан муносиб тақдирланди.

Формула-1. Макс Ферстаппен тўрт карра чемпионига айланди

"Ред Булл" жамоаси 27 ёшли нидерландиялик Формула-1 пойгачиси Макс Ферстаппен Лас-Вегас Гран-присида муддатидан аввал Қироллик пойгаларининг тўрт карра чемпионига айланди. Бугунги пойга бошланишидан олдин ўзининг асосий рақиби, "Макларен" пилоти Ландо Норрисдан 62 очко олдинда бўлган нидерландиялик пилот британияликдан олдинда маррага келиши керак эди.

Эркин кураш. Мамлакат чемпионати баҳслари якунланди

Тошкент шаҳридаги “Универсал” мажмуасида ташкил этилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар якунига етди. Ортда қолган кунда 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дзюдо. Учинчи кунги баҳсларда ҳам 4 вазн тоифасида ғолиблар аниқланди

Жиззахда давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз поёнига етиб бормоқда. Ортда қолган кун ҳам 4 вазн тоифасида энг кучлилар сараланди.

Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди

Промоутер Эдди Хирн собиқ жаҳон чемпиони Каллум Смитга 2025 йилда катта жанг ваъда қилди. "У саккиз раундлик жанг билан рингга қайтади, Бетербиев билан жангда олинган рухий тушкунликдан ҳалос бўлади.

Ўзбекистонлик ЖЧ совриндори профессионал боксда дебют қилади

Бокс бўйича ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган ЖЧда кумуш медални қўлга киритган Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилади.   30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади.

Дзюдомиз афсоналари эътироф этилди

Яқинда тўрт нафар мураббийимиз Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган махсус ўқув курсларида таҳсил олиб, имтихонларни аъло баҳоларга топшириб қайтишганди. Париж Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаган Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова 3-ДАН, мураббийларимиз Азиз Тошматов ҳамда Раҳим Субҳонов 2-ДАН қора белбоғ соҳиби бўлишганди.

Конорга жиддий айблов қўйилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экди

Давлат раҳбари ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Ўзбекистонликлар учун Россия олий ўқув юртларида квота бўйича ўқиш учун рўйхатдан ўтиш очилди

Россотрудничество қандай ҳужжатларни топшириш кераклигини айтди. Тошкентдаги Рус уйи (Россотрудничество) Россия Федерацияси ҳукумати квоталари бўйича Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди.

Қўл жанги. Остонадаги жаҳон кубогида ғолиб чиқдик

Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон қўл жанги терма жамоаси спортчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Қозоғистон жамоаси, учинчи ўрин эса Беларус Республикаси спортчиларига насиб қилди.

Дюбуа Полга қарши жангга тайёр

Британиялик оғир вазн тоифасидаги, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа машҳур блогер Жейк Полга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Майкл Бенсон Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.