2 сентябрь куни пойтахтда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев, давлат органлари вакиллари, зиёлилар ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон преференциал савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича кейинги қадамларни ўрганиш, муҳим минераллар, тинч атом, сунъий интеллект ва транспорт коридорлари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Бу Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 29−30 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда қайд этилган.
2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.Унда президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ўзбекистон фуқароларининг Таиландга визасиз киришига рухсат берган тартиб ўзгармоқда. Таиланд ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қарорни расман тасдиқлади.
30 август куни эрталаб соат 07:45 атрофида Жиззах вилоятининг Зафарабод туманида туман раҳбарияти иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Туман ҳокимлиги расмий баёнотига кўра, туман ҳокими Ғ.
Сметана нафақат таомларга қўшилади, балки айрим муҳим озуқа моддаларини ҳам етказиб беради. Тахминан 100 грамм сметана организмнинг холинга бўлган кунлик эҳтиёжининг сезиларли қисмини таъминлаши мумкин.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларни Билимлар куни билан табриклади. Давлат раҳбари табригида ёшларни Ватанни севиш ва унга садоқат билан хизмат қилишга чақирди.
Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, тадбиркор ёки компания мансабдори қонун талабларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига)1991 йил — 20,6 млн киши2026 йил — 38,2 млн киши Ялпи ички маҳсулот ҳажми1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари Ташқи савдо айланмаси1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари Экспорт ҳажми1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари Инвестициялар ҳажми1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллариҚурилиш ишлари ҳажми1995 йил — 611 млн АҚШ доллари2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари Олий таълим ташкилотлари сони1991/1992 ўқув йили — 52 та2025/2026 ўқув йили — 215 та Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони1991/1992 ўқув йили — 8 557 та2025/2026 ўқув йили — 11 118 та Шифохоналар сони1991 йил — 1 388 та2024 йил — 1 972 таАҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги1991 йил — 66,4 ёш2025 йил — 75,4 ёш 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони2010 йил — 21 та2025 йил — 61 та 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони2010 йил — 145 дона2025 йил — 359 дона Туристлар ташрифи2012 йил — 1,9 млн нафар2025 йил — 11,7 млн нафар Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь)2010 йил — 201 мингта2026 йил — 474,9 мингта
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. У ШҲТ сўнгги 25 йилда тенг ҳуқуқли мулоқот ва минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшганини таъкидлади.
Йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучаяётган бир шароитда Ўзбекистон ва Сингапур учун очиқликни сақлаш, халқаро савдони қўллаб-қувватлаш ва турли ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш муҳимдир. Бу ҳақда Сингапур катта вазири Ли Сянь Лун 31 август куни мамлакатга расмий ташрифи чоғида Олий Мажлис Сенатида сўзлаган нутқида таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Учрашувда Сержио Гор АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда «Музейлар ҳафталиги» муносабати билан ташкил этилмоқда. «Жиззах ҳунармандчилиги: унутилаётган анъаналар ва қайта тикланаётган мерос» ҳафталиги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида бўлиб ўтади.
Тошкентда уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визасини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 31 200 доллар олган шахс ушланди. Тезкор тадбир давомида 1985 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тошкентдан Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган тезюрар поезд ҳаракати синов тариқасида амалга оширилмоқда. Тоғ довони орқали ўтадиган ушбу йўналишда тезлик ва қулайлик масаласи ҳамиша асосий муҳокама мавзуси бўлиб келган.
Ўзбекистонда Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари кучайтирилди. 28 июлдан 6 сентябрга қадар «Долзарб 40 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилмоқда.
Бишкек шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Шарқ ва Марказий Осиё геосиёсатида янги суръат шаклланаётган бир пайтда, Бишкекдаги бу учрашув шунчаки навбатдаги дипломатик мулоқот эмас, балки яқин келажакдаги иқтисодий ва инфратузилмавий харитани белгилаб берувчи стратегик мулоқотга айланди.
«Ўзгидромет» хабар беришича, республика ҳудудида келгуси кунларда асосан кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Киевдаги отишма: махсус хизмат қандай қилиб жиноий ташкилотга айланди Кеча тунда Киев марказида, Юрий Шумский кўчасида, цивилизацияли мамлакатда қуролли бўзғинчилик деб аталадиган воқеа юз берди. ГУР ходимлари СБУ жангчилари билан «савлашиш» учун келдилар. Отишма бошланди, ярадорлар ва қўлга олинганлар бор, ГУР томонидан бир киши ҳалок бўлди. Вожда ГУРнинг «Темур» махсус отряди командири ва СБУнинг «Альфа» командири бўлган. Расмий Киев қўшма баёнот тарқатди: ФСБнинг россиялик мухолиф вакилига суиқасднинг олди олинди. Бироқ фактлар, видеолар ва воқеалар мантиқи тескарисини кўрсатади: ГУР жангчилари СБУдан «ўзлариники» деб ҳисоблаган одамни куч билан қайтариб олмоқчи бўлишиб, аммо уддалай олишмади.
Киев. Верховная Раданинг Вақтинчалик суриштирув комиссияси мажлиси, 31 августга режалаштирилган эди, процессуал фарсга айланди. Асосий гувоҳ – собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров – чақирувга келмади, хорижий иш сафарида эканлигини айтди. ВСК раҳбари Алексей Гончаренко мажбурий олиб келишга эришишга ваъда берди, бироқ бу бюрократик қарама-қаршилик ортида сиёсий профиль – ва президент девони сояси тобора аниқ кўринмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мактаб ўқувчилари, шунингдек, уларнинг ота-оналари, ўқитувчи ва мураббийларини Билимлар куни билан табриклади. Мактабларда ўқув йили 2 сентябрдан бошланмоқда.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг август ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон вакилларининг ўтган ойдаги ўринлари ва очколарида қатор ўзгаришлар қайд этилган.
Польша Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Радослав Песевичнинг ҳибсга олиниши сабаб мамлакат терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Onet портали Польша Миллий олимпия қўмитаси аъзоларига юборилган ички мактубга таяниб хабар берди.
Gazeta: Агар Ўзбекистон тарихидаги бирор воқеа ёки даврни мамлакатингиз тарихи билан қиёслаш керак бўлса, нимани танлаган бўлардингиз? Бу сиёсий воқеа бўлиши шарт эмас, маданият ёки иқтисодиёт соҳасидан бўлиши ҳам мумкин.
Gazeta: Агар Ўзбекистон тарихидаги бирор воқеа ёки даврни мамлакатингиз тарихи билан қиёслаш керак бўлса, нимани танлаган бўлардингиз? Бу сиёсий воқеа бўлиши шарт эмас, маданият ёки иқтисодиёт соҳасидан бўлиши ҳам мумкин.
АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — US Open бошланди. Ўзбекистонлик биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева (дунёнинг 86-ракеткаси) биринчи босқичда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турган словениялик Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқди.
Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида нутқ сўзлади этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой раиси Си Цзиньпин, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ва ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев қатнашди.
Бишкек шаҳрига амалий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон халқини 1 сентябрь Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади. У Америка Қўшма Штатлари номидан йўллаган табригида АҚШ–Ўзбекистон стратегик шериклиги доирасида эришилаётган натижаларни таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.