Касалхонада болага чап ёқа суягининг синиши ташхиси қўйилиб, гипс қўйилган. Яккасарой тумани ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Президент фармони билан миллий тўлов тизимида Марказий банк томонидан тақдим этиладиган давлатнинг 100 фоизли улуши ДAБAга ўтказилди. Humo миллий тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.
30 ноябрь куни Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Н.А. (аёл) нинг мурожаати келиб тушган.
Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали АҚШга юбориш учун 23–25 минг доллар талаб қилинган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.
Yandex Go 1 декабрдан Ўзбекистонда барча амалдаги солиқларни тўлашни бошлади. Компания матбуот хизматининг қайд этишича, Yandex Go такси учун квитанцияларни тақдим қилувчи бозордаги биринчи онлайн хизматга айланди.
Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик лойиҳасини амалга ошириш учун $50 млн миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати “Spot»га маълум қилди.
ВАШИНГТОН, 2023-йил 30-ноябр – Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши “O‘zbekistonda raqamli inklyuzivlik” loyihasini амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни ма’қуллади. Лойиҳа ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги минглаб ёшларнинг рақамли кўникмаларга ўқитиш ва ахборот технологияларига асосланган хизматлар (ИТЕС) соҳасида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича саʼй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Финляндия терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортади, агар Россия терма жамоаси мусобақада иштирок этишига рухсат берилса. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Iltalehti нашри ёзди.
Кафе эгаси жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш бўйича айбдор деб топилиб, 6,6 млн сўм жаримага тортилган. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни журналист Инобат Ахатова қариндошлари билан бардак чой (турк чойи) ичиш учун кафега борган.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани ҳокими ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича фармойиш имзолаганди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан кейин ҳоким эски фармойишини бекор қилди.
Андижон вилоятида Labo автомобили ҳайдовчиси юкни Ўзбекистон байроғи билан қоплаган ҳолда ташиган. Вилоят ҳокимлиги буни давлат рамзига ҳурматсизлик деб атаган.
Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди. 2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.30 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди.
Йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олиш талаб этилмайди. Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Арманистон мезбонлигидаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора ўзининг якуний босқичларига яқинлашиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасидан 8 нафар вакилимиз ярим финал остонасида жангларга киришишади.
БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади. 1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади. Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, "аптечка" — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • "Қизил" дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Нотўғри "парковка" — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм); • Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • "Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).
Испаниянинг Валенция шаҳрида ташкиллаштирилган 35- Жаҳон Туризм Фильми Тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 категорияда тақдирланди. Мадрид Туркияни халқаро майдонда танитиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) томонидан тайёрланган “Go Türkiye, Go to Nature” фильми “Мамлакатлар” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
UFC президенти Дана Уайт яқин орада катта жангни эълон қилишини айтиб ўтди.“Биз ҳозирда ушбу жангни муҳокама қиляпмиз.
Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.
Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
"Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлат раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тарифларни ошириш бўйича қарор қабул қилди. Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди.
Парвоз вақтида йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли самолёт Қозоғистонга қўнди. Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Qanot Sharq" маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.
Мазкур йўналишда ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланар эди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 82/81-сонли “Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.
Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.
Тармоқларда ходимлар байрам қилаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.