Бокс. WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди

Бокс. WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) апрель ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган:

Ҳасанбой Дўсматов — (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин эди)

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 9-ўрин (ўтган ойда 10-ўрин эди);

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 3-ўрин (у ўтган ойда 4-ўринда эди);

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) — 9-ўрин (ўтган ой 7-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — вазн чемпиони;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 4-ўрин (ўтган ой 5-ўринда эди).

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.