Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова бугун Токио шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирокини бошлайди. Ҳамюртимиз бугун кечки дастурда уч ҳатлаб сакраш секторида саралаш босқичида қатнашади.
Хорватия пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича беллашувлар ўтказилади.
Бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жассим Кансо Олимпия шаҳарчаси биан танишди. Маълумки, жорий йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда пойтахтимизга қайтиб келди. Мусобақа қаҳрамонларини Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, яқинлари тантанали кутиб олишди.
16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, БМТ Болалар жамғармаси (УНИCЕФ) ва Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида «Марказий Осиё мамлакатларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: болалар омбудсманларининг минтақавий ҳамкорлиги истиқболлари» мавзусида Марказий Осиё мамлакатлари омбудсманларининг биринчи халқаро форуми ўтказилмоқда.Икки кунлик форум ишида Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон болалар омбудсманлари, шунингдек Норвегия, Хорватия болалар омбудсманлари ҳамда Йевропа болалар омбудсманлари тармоғи (ЕНОC)га раислик қилаётган Финляндия болалар омбудсмани иштирок етмоқда.
Демократик ҳуқуқий давлатни барпо қилиш йўлида асосий бош пировард мақсадлардан бири у ҳам бўлса аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини янада оширишдир. “Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 08.09.2025-й.) қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
13 сентябрь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида маҳаллий ёшлар ўзбекистонлик мигрантларни калтаклагани ҳақида хабар қилинди. Билдирилишича, ҳодиса Хабаровская кўчасида содир бўлган.
Самарқандда ўтказилган FIDE Grand Swiss ва FIDE Women Grand Swiss мусобақалари якунига етди.Нодирбек Абдусатторов 11-турда АҚШлик Авондер Лианг билан дуранг ўйнади ва турнирни 10-ўринда якунлади (7 балл).
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев Хорватияда ўтаётган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртмиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда шимолий македониялик Владимир Егоров устидан ғалаба қозонди.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрига мезбонлик қилган шахмат бўйича Жаҳон чемпионати якунига етди. Турнирга оид қизиқ фактлар билан таништириб ўтамиз.
UFC чемпиони Илия Топурия Теренс Кроуфорд билан жанг қилиш истагини билдирди. "Бокс билан шуғулланишни истайман.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташрифи доирасида янги умуммавсумий «Чимён» курортида бўлди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.Франциянинг MND компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 1278 гектар ер майдони ажратилди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларининг калтаклангани ва ҳақоратлангани юзасидан Россия расмийларига ноталар юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош консули Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
Бугун Хорватия мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси гиламга чиқади.
Теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Дэвис кубоги" доирасида II жаҳон гуруҳидаги ўйинини ўтказди. Сафарда Гонконгга қарши кечган баҳсларда ҳамюртларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Хабарингиз бор, 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳри катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоа билан иштирок этган вакилларимиз, 6 та олтин, 2 кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқдилар.
Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида (90+ кг) ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги энг ёрқин боксчилардан бири Акмал Исроилов бўлди. Эркаклар ўртасида 85 кг.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалидан ўрин олган кечки жанглар ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида 65 кг.
Иккинчи енгил оғирлик тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ (31-0, 27 KO) ўзбекистонлик WBAнинг «вақтинчалик» жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (14-2, 11 KO) устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.«Мен Муроджон Аҳмадалиев каби кучли жангчи билан рингга чиқиш учун жуда катта мотивацияга эга эдим.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалидан ўрин олган кечки жанглар бошланди. Эркаклар ўртасида 60 кг.
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон ёшлар жамоаси мусобақада 8 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза — жами 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалдан ўрин олган кундузги жанглар якунланди. 90 кг. вазндаги боксчилар ўртасидаги финал баҳси Тўрабек Ҳабибуллаев ва бразилиялик Сантос Фильо ўртасидаги кечди.
Англиядан яна бир хушхабар. Жавоҳир Умматалиев (-80 кг) ҳам жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.
Боксчиларимизнинг Ливерпулда якунланаётган жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган финал жанглари бошланди. Дастлаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг) рингга кўтарилди.
Япониялик боксчи Наоя Иноуэ иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевни мағлубиятга учратди. 32 ёшли япониялик Наоя 12 раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба қозонди - 117-111, 118-110, 118-110. Иноуэ профессионал даражада 31 та мағлубиятсиз ғалабага эришган бўлса, 30 ёшли Аҳмадалиев 14 та ғалаба ва 2 та мағлубиятга учраган.
Бугун Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arenaда япониялик Наоя Иноуэ ҳамда ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида жаҳоннинг мутлақ чемпиони номи учун рингга чиқади. Мазкур жанг Zo'r TV орқали трансляция қилинади.
Ўзбекистон Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар бўйича етакчи ҳисобланади. Эркаклар:Ўзбекистон - 7Қозоғистон - 4Бразилия - 3Англия, Франция, Болгария, Мўғулистон, Испания, Япония - 1 нафардан Аёллар:Қозоғистон - 4Ҳиндистон, Польша - 3 нафарданАвстралия, Туркия - 2 нафарданЎзбекистон, АҚШ, Хитой Тайпейи, Бразилия, Ирландия, Англия - 1 нафардан
13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий воқеаси суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун Сауль Альварес ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги жанг бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.