Кузнинг биринчи кунида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 22 м/с гача кучайиши мумкин.
Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги «Катта дубулға» турнири — US Open старт олди. Мусобақанинг асосий даврасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Камилла Раҳимова, жаҳон рейтингида 92-поғонада бораётган ҳолда, биринчи босқичда дунёнинг 29-ракеткаси — чехиялик Барбора Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.
Жорий йилнинг 28—30 август кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мусобақани муваффақиятли якунлаб, умумий ҳисобда 5 та медалга эга чиқди.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни намойиш қилди. Маълум қилинишича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган 4,5 авлод J-10CE қирувчи самолётларидир.
2026/2027-ўқув йили учун transfer.edu.uz платформаси орқали давлат олий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш (ёки кўчириб тиклаш) юзасидан аризалар кўриб чиқилди. Талабалар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, воқеа жойига Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида масъуллар зудлик билан етиб борган. Вилоят ҳокими ёнғин оқибатида мол-мулкига зарар етган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаган.
Сурхондарёда «Тўпаланг» сув омбори сувидан фойдаланган ҳолда аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган 287 миллион долларлик “Тўпаланг мега лойиҳаси” босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар 320 километр сув тармоғи тортилиб, 10 та сув сақлаш ҳовузи ҳамда босимни сўндириш иншооти фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон терма жамоаси теннисчиси Камилла Раҳимова «Уимблдон-2026» нуфузли Катта дубулға турнирининг асосий тўрида ғалаба билан старт олди. Лондоннинг ўтлоқ кортларида кечган биринчи босқич ўйинида Раҳимова иродали характер кўрсатиб, кескин курашда Украина вакили Ангелина Калининанинг қаршилигини синдирди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Тўрткўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2001 йилда қурилган Тўрткўл вокзали 2026 йилда тўлиқ реконструкция қилиниб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган замонавий шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар янги сифат босқичига — ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган музокаралар якунида давлат раҳбари бўлиб ўтган мулоқотлар икки мамлакат ўртасидаги юқори даражадаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва дўстликни намойиш этганини қайд этди.
Google ва хариталар хизмати АҚШ ҳудудидаги фойдаланувчилар учун Онтарио кўли номини «Америка кўли» (Lake America) сифатида акс эттира бошлади. Компания географик номланишдаги ушбу ўзгаришни фойдаланувчининг жойлашувига боғлиқ локализация билан изоҳлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Ўзбекистон раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат бошлиқлари кенгашининг мажлисида ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.
Ўзбекистонда юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича 2026 йилги ер солиғи йиллик суммасининг 30 фоизини тўлашнинг охирги муддати 2 сентябрь этиб белгиланди. Солиқ кодексининг 432-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ушбу тўлов аслида 31 августга қадар амалга оширилиши лозим эди.
1–4 сентябрь кунлари Владивостокда XI Шарқий иқтисодий форум бўлиб ўтади. Ўзбекистон яна бир бор унинг спорт дастурида иштирок этади, бироқ республиканинг Олис Шарққа бўлган қизиқиши мусобақалар доирасидан анча четга чиқади.
31 август куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, аксарият ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади.
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шахматчилар Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш Доммаражу ҳақида гапирди. “Ўтган йили Гоада 20 ёшли ўзбек гроссмейстери Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки томонлама муҳим ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Имзоланган битим ва келишувлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликдан тортиб, савдо, инвестициялар, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларгача бўлган кенг йўналишларни қамраб олди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август — 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга оид долзарб мавзулар ўрин олган.
Британиялик Ландо Норрис автоспортнинг “Формула-1” йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи “Макларен” жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг «Олий даражали дўстлик» ордени топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ташхис ва даволаш ускуналари, реанимобиль, шунингдек, травматология ускуналари тўпламлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталларига топширилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 4,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган. Лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
АҚШнинг Орегон штати ҳамда Вашингтон ва Ситак шаҳарлари маъмуриятлари 2026 йил 1 сентябрни ўз ҳудудларида Ўзбекистон Мустақиллик куни деб расман эълон қилди. Тегишли қарорлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида қабул қилинди.
Шунингдек, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Гонконгнинг «Бир макон, бир йўл» офиси раҳбари Николас Хо Лик-Чи ҳаво қатнови тўғрисидаги келишув ҳамда Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув якунида томонлар истиқболли қўшма лойиҳалар устида ишлашни давом эттириш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.
«Кўксарой» қароргоҳида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг «Олий Даражали Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нарендра Модининг Ҳиндистонни ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, шунингдек, икки мамлакат халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини таъкидлади.
«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон — Ҳиндистон муносабатларини кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш ҳамда 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини $5 млрдга етказиш бўйича келишувга эришди.
Кўксарой қароргоҳида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Нигер пойтахти Ниамейда 29 август куни эрталаб ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Махсус ҳарбий бўлинмалар аэропорт ва президент саройи ҳудудини эгаллашга ҳаракат қилган.
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йил муддатга мораторий жорий этилди. Бу Президентнинг ПФ–175-сонли фармони билан белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.