Махачев ўзини тенгсиз деб атади

UFC промоушинида енгил вазн тоифасида иштирок этаётган россиялик жангчи Ислом Махачев P4P рейтинги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. У америкалик оғир вазн тоифасидаги Жон Жонсдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.  «Менимча, бу UFC сиёсати.

Саудия Арабистони теннисдаги йирик мусобақалар ҳуқуқини қўлга киритмоқчи

Саудия Арабистонидаги инвестиция фондлари вакиллари «Мастерс» туркумидаги турнирларни ўтказиш ҳуқуқини Мадрид ёки Майамидаги ташкилотчилардан сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Athletic. Ушбу турнирлар International Management Group компаниясига тегишли.

Теннис. Надалнинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берилди

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони Рафаэль Надалнинг амакиси ва собиқ мураббийи Тони Надаль жиянининг жиддий жароҳатдан сўнг кортга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Тони Надалнинг сўзларига кўра, бу 2024 йилнинг январида Австралия Очиқ чемпионатида содир бўлади.

Хабибнинг фаолияти давомидаги тахминий маоши маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг промоутерлик давридаги даромадлари маълум бўлди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, лигага қўшилиш вақтида россияликнинг асосий маоши 14 000 долларни ташкил этган ва 2018 йилда бонуслар ва барча ҳомийлик шартномаларини қўшиб ҳисобласа, унинг даромади 6,4 миллион доллардан ошди (асосий маоши 6 миллион доллар).

Тошкентда қувурлар таъмирлаб бўлингач, йўлларни асфалтлаш 3 кундан ошмайди

Veolia Energy Tashkent бундан буён носозликларни бартараф этиш ишлари тезкорлик билан бажарилишини маълум қилди. Veolia Energy Tashkent компанияси октябрь ойи охирида Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини ўтказиш бўйича режалаштирилган ишларни якунлади шу билан бирга, иссиқлик тармоқларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этиш бўйича ишлар режадан ташқари ва жойларда олиб борилишига аниқлик киритди.

«Туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида сўзлаган нутқида Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича ишларни фаоллаштириш, иштирокчи давлатларнинг темир йўл идоралари кенгаши ва Туркий экология форумини тузишни таклиф қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

«Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти аъзоларини афғон халқига ёрдам кўрсатишни сусайтирмасликка, у ердаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга чақирди. «Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликида фаол иштирок этадиган Афғонистон керак», — деди президент.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди

Остонада ўтган саммитда Ўзбекистон президентига «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатлар манфаатларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган ҳиссаси учун» «Туркий дунёнинг олий ордени» топширилди.3 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди.

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди

Ҳужжатлар орасида 2023-2027 йилларга мўлжалланган Транспорт коммуникациялари дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси, Туркий ҳамкорлик ташкилотларининг янги байроқларини қабул қилиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар бор. 3 ноябрь куни Остона шаҳрида Қосим-Жомарт Токаев раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати.  Саммитда ташкилотнинг амалдаги раиси – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон, Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазир Виктор Орбан ва ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев сўзга чиқдилар.

Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ва энг адолатли ечими «икки халқ учун икки давлат» тамойилидир — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапирди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатлар ва ўт очишни тўхтатишга ҳамда сулҳ тузишга чақирамиз», — деди у.

Баликесирда илк бор «Zihnilatif» – туркий давлатлар халқаро фортепиано танлови бўлиб ўтади

Баликесирнинг илк нуфузли фортепиано фестивали Zihnilatif Туркий Давлатлар Халқаро Пианино мусобақаси учун мурожатномалар қабул қилиш 2023 йилнинг 1 сентябридан бошланди. Лойиҳа раҳбари Zihnilatif уюшмаси бўлган халқаро тадбирда, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги; Баликесир шаҳар ҳокимияти, Баликесир университети ҳамда Баликесир шаҳар кенгаши каби йирик муассасалардан ташқари, Туркиянинг етакчи Do-Re Music маркалари бирлашди.

НамДУ биноси олдида аёлини шафқатсизларча ўлдирган эрга жазо тайинланди

Қассобчилик билан шуғулланган эр келишмовчилик сабаб одамлар кўз ўнгида аёлни пичоқлаган. Жорий йилнинг май ойида Наманган давлат университети биноси олдида 26 ёшли эркак оилавий келишмовчилик сабабли ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирганди.  UzNews.uz'га маълум бўлишича, Наманган шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган ва эркакка жазо тайинланган.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

Теннис. «Мастерс»нинг учинчи давраси якунланди – натижалар

Париждаги (Франция) қаттиқ кортли майдонларда «Мастерс» турнири давом этмоқда. 2 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин.

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартнома тузишни бошлади

Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилди. Шартномани онлайн тузиш имконияти ҳам мавжуд.

Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига молхона, уй-жой ва йўл қурилди

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура органлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ўтказилган тадбирда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд.

Туркияда ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Туркиялик эркак рашк сабаб ўзининг Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлини ўта шафқатсизларча ўлдирганди. Суд ҳукм чиқарди.

Бокс бўйича ОЧ. Бугун 16 боксчимиз финалда жанг қилади

Осиё чемпионатининг сўнги куни доирасида бугун ёшлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда 9 нафар қизлар ва 7 та эркаклар вазнида ёш боксчиларимиз ринга чиқишади.

Тошкент аэропортида кутиб олиш учун майдон очилди — фото

Янги очилган павильонда яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади. Жорий йилнинг февраль ойида бошланган Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.

Тайсон Фьюрининг Олександр Усикка қарши жанги 2024 йил февраль ойида бўлиб ўтади

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг 2024 йилда бўлиб ўтади.Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 2024 йил февраль ойига режалаштирилмоқда, дея хабар берди ESPN нашри.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 22 та медални қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг бугун ўсмирлар ўртасидаги баҳслари ўз якунига етди.Унга кўра боксчиларимиз, 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза медалларига эга чиқишдиОлтин медал:-46 кг: Мафтуна Мусурмонова-57 кг: Севара Маматова-75 кг: Мафтуна Янгиева+80 кг: Собирахон ШаҳобиддиноваКумуш медал:-50 кг: Робия Равшанова-52 кг: Муслима Турғунова-54 кг: Зуҳро Рустамова-63 кг: Аселя Тулегенова-80 кг: Руҳшона ПарпиеваБронза медал:-48 кг: Баҳора Абдураимова-60 кг: Руҳшона Шакарова-70 кг: Райҳона ҚурбонбоеваКумуш медал:-54 кг: Шаҳбозбек Эргашев-60 кг: Сардорбек СаидакбаровБронза медал:-46 кг: Беҳруз Қурбонов-52 кг: Иброҳим Ғиёсов-57 кг: Суҳроб Раҳматуллаев-63 кг: Шоҳжаҳон Алишеров-70 кг: Муҳаммадсаид Ғуломов-75 кг: Норбек Абдуллаев-80 кг: Жаҳонгир Эргашев+80 кг: Муҳаммадризо Алижонов.

Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш қулайлиги бўйича рейтинги тузилди

Рейтингга республиканинг 30 та шаҳри киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги яшаш қулайлиги бўйича шаҳарлар рейтингини тузди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди.

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига

Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда.

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди.

Ўзбекистон франциялик ҳамкорлар учун доим очиқ, қандай лойиҳа бўлса, биз тайёрмиз — Мирзиёев

Ўзбекистон ва Франция етакчилари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

Пойтахтда келаси душанбадан бошлаб хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Президентлар Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимиз маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишдилар. Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.

Макрон ва Мирзиёев қандай ҳужжатларга имзо қўйишди — рўйхат

Самарқандда Ўзбекистон ва Франция президентлари қўшма баёнот қабул қилдилар. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон қўшма баёнот қабул қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.