Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

Тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади — Президент

Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хиндистондаги аэропортда 8 нафар ўзбекистонлик аёл 5 кг олтин занжирлар билан ушланди — видео

Улар деярли $35 мингдан кўпроқ нархдаги тилла буюмларини яширинча аэропортдан олиб ўтишмоқчи бўлган. Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида олиб борилган жиддий чора-тадбирлар натижасида божхоначилар олтин контрабандаси билан шуғуллангани айтилаётган саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда мамлакат Божхона департаменти.

Эней маданият йўналиши

Туркиянинг Шимолий Эгей денгизидаги энг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Чаноққалъа ташриф буюрувчиларга бир қатор унутилмас саргузаштларни тақдим этади. Дунёнинг энг қадимий афсоналарини ҳам илҳомлантирган ушбу қадимий шаҳар, ўтмишнинг улуғворлигини ҳозирги кунга қадар бенуқсон етказа олган археология ва маданий мерос йўналишларига эга.

Қорақалпоғистонга молия вазири тайинланди

Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.

Музаффар Рашидов Қибрай туманига ҳоким бўлди

Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди

2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.Умид Махмудович Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

Қашқадарёдаги болалар шифохонасини сувараклар босди — видео

Ҳолат болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида содир бўлган. Масъуллар жазоланди.

"Тошкент-Шарқий" аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

Қайд этилишича, бу орқали аэропорт уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди. 6 август куни Шавкат Мирзиёевга қилинган тақдимотда "Тошкент-Шарқий" аэропортининг янгиланиши лойиҳаси кўриб чиқилди.

Тошкентда "пробка"ни камайтириш учун охирги ва серқатнов метро бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этилади

Бундан мақсад одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш. Президентга транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти қилинди.

Туркия “Тake Off” 2023 тадбиркорлик стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади

Туркия Технологиялар жамоат фонди, Саноат ва технологиялар вазирлиги, шунингдек, Президент инвестиция бошқармаси бошчилигида ўтказиладиган “Тake Off” стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади. Туркия ва хориж тадбиркорлик экотизимидан иштирокчиларни бирлаштириб, тадбиркорлик экотизимига ҳисса қўшиш ва Туркияни бу соҳадаги тадбиркорлар ва инвесторлар учун эътибор марказига айлантиришни мақсад қилган саммит, бу йил маҳаллий стартаплар учун ярим финал Анқара ва Измирда бўлиб ўтади.

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига полковник Равшан Иркинович Султонходжаев раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Картошка етиштиришда вилоятдаги ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Дастлабки ярим йилликда Самарқандда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 308,6 минг тонна картошка (2022 йилнинг январ-июнига нисбатан 7,7 фоизга кўп) етиштирилган. Картошка етиштириш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганида маҳсулот умумий ҳажмидан 86,4 фоизга деҳқон (шахсий ёрдамчи, томорқа) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда, дейилади вилоят статистика бошқармаси маълумотида.

Тест синовларида 430 мингдан ортиқ абитуриент 56,7 баллдан паст балл тўплади

60 мингга яқин абитуриент эса имтиҳонга келмади. Mandat.uzbmb.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг тўплаган баллари бўйича умумий статистика эълон қилинди.

Тошкентда кўпхотинликни тарғиб қилган блогерчи аёл устидан суд бўлиб ўтган. Видео

15 август куни Тошкентда Chechenka0909 тахаллуси билан танилган инстаграм-блогерчи аёлга нисбатан суд мажлиси ўтказилган. У кўпхотинликни тарғиб қилишда айбланган.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.

Тошкентдаги туманлардан бирида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Иссиқ сув таъминотини узиш иситиш мавсумига тайёргарлик кўришда амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. 21-26 август кунлари 2-IM қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

Эрига иккинчи хотин совға қилган insta-bloger “Chechenka” ҳомиладорлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинди — видео

Эрига иккинчи хотин "совға қилган" аёл қонун бузилишини тарғиб қилганликда айбдор деб топилди. Бироқ суд унинг ҳомиладорлиги ва икки нафар вояга этмаган фарзанди борлиги туфайли жазони енгиллаштирди.

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

Ўзбекистон аэропортларида учиш вақтида "яшил" ва "қизил" йўлаклар бекор қилинди

Энди халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  Маълумки, халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида "масофавий божхона назорати" (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.

Қашқадарёдаги туғруқхонада эгизакларни дунёга келтирган 19 ёшли аёл операциядан кейин вафот этди

Аёл биринчи чақалоғини табиий туққан. Иккинчи чақалоқ эса операция йўли билан олинган.

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи зилзилага бардошли эмас

Республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Илк марта 44 йилдан сўнг, Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди

1-4 август кунлари Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббасов ушбу тадбирларнинг қандай ўтгани ҳақида батафсил маълумотни биз билан баҳам кўрди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.