Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси ректор профессор Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида Жомбой туманининг чекка қишлоғида жойлашган 36-ўрта мактабга борди. Университет ва мактаб ўртасида имзоланган меморандум бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади: ОТМ жамоаси мактаб педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқувчиларга бўлажак касбини танлашида кўмаклашади.
Ёшларга кенг, замонавий ва чуқур билим бериш билан бирга уларни ватанпарвар, шу эл-юрт корига ярайдиган йигит-қизлар қилиб тарбиялаш борасид оригинал, ўзига хос йўл танлаш билан ном чиқаришга улгурган Самарқанд халқаро технология университети жамоаси яна бир ишга қўл урди. Дунёнинг турли мамлакатларидан келиб жамоада фаолият юргизаётган профессорлар, факультет деканлари ва кафедра мудирлари Жомбой туманидаги 36-ўрта мактабга бориб, туманнинг йигирмага яқин мактабларидан келган битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувнинг туман ёшлари, уларни олий таълимга жалб қилиш қанчалик муҳимлигини чуқур англаган ҳолда унга маърифатли ҳоким, бир қатор шеърий китоблар муаллифи Қаюм Собиров ҳам иштирок этиб, устоз профессорларниг ушбу ташрифи қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ўз фикрларини изҳор этди. Ёшлар етук мутахассис бўлиб етишиши мамлакатнинг бойлиги эканлиги, шу сабабли уларни касбга йўналтириш, таълим-тарбиясига эътибор билан қараш муҳимлигини тушунган ҳолда йўл тутиш кутилган натижа беришини уқтирди Қ.Собиров.
Шуни ишонч билан уқтириш мумкинки, университетнинг қишлоқ мактабига юз тутиши бежиз эмас. Педагогикадан чуқур билим ва соҳада катта тажрибага эга бўлган профессор Ю.Абдуллаев ёшлар тарбиясига ўзига хос, новаторлик ёндашиши билан ажралиб туради. Шу сабабли Жомбой тумани мактаб ўқувчиларининг омади бор экан деб баралла таъкидлаш мумкин. Ушбу университет жамоаси айрим ОТМларга ўхшаб, чекка қишлоқдаги мактабга юз тутишни замона зайли, юқоридаги топшириқни номигагина бажариш деб эмас, балки қалб амри, ёшларимизни юқори малакали мутахассислар қилаб тарбиялаш омили деб ҳисоблайди.
Учрашувдан ҳаммаси бўлиб икки кун ўтгач, Н.Ғафурова SIUT проректори профессор Анвар Сайфуллаевга ўзиниг телеграм мессенжери орқали мактабга тинмай ота-оналар келаётганлигини, ҳатто уюшмаган қишлоқ ёшлари, ҳозирда Россияда муҳожирликдаги ёшлар ҳам мурожаат қилишаётганлигини маълум қилган.
Демак, ушбу учрашувдан кутилган натижа бўлади. Прфессор Ю.Абдуддаев бошчилигидаги жамоанинг мақсади ҳам шуда, аслида!
Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.