Томорқа аутсорсинги — бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.
Германияда қарийб 500 мингта кичик томорқа (Kleingarten) мавжуд бўлиб, уларга кўрсатиладиган аутсорсинг хизмати ҳажми 15 миллиард еврони ташкил қилади. Аутсорсинг хизмати анъанавий боғлар ва сабзавотчилик йўналишида оммалашиб бормоқда.
National Allotment Society London Branch – Англиядаги йирик томорқа хўжаликлари уюшмасининг филиали, асосан табиий хилма-хилликни асрашга хизмат қилади. Ушбу уюшма Лондондаги 740 дан ортиқ кичик ер эгалари ҳамда 40 мингта алоҳида томорқага хизмат кўрсатади.
Ўзбекистонда 4,9 миллионта томорқа хўжалигида 741,2 минг гектар ер ресурси мавжуд бўлиб, бунинг 402,1 минг гектари бевосита ҳовлида жойлашган. Бу томорқа ерларида ялпи деҳқончилик маҳсулотларининг 37,9 фоизи, ялпи чорвачилик маҳсулотларининг 88,4 фоизи етиштирилади. Томорқа хўжаликларининг 766,8 мингтаси (15,4 фоиз) шаҳарларда жойлашган бўлиб, уларнинг тасарруфида 48 минг гектар (6,5 фоиз) ер ресурси бор.
МҲТИ экспертлари аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш учун қай даражада кўмак ва маслаҳат шаклидиги хизматлар кўрсатилаётганини ўрганиш мақсадида сўров ўтказди ва унда Бухоро, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги 239 нафар томорқа эгаси иштирок этди.
Сўров натижалари қуйидагича бўлди:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.