61 ёшли эркак эчкиэмарларни касалликни даволаш учун тутиб еганини маълум қилган. Қашқадарёда Касби туманида яшовчи 61 ёшли фуқаро “Қизил китоб”га киритилган эчкиэмарларни қасддан тутиб, сўйгани учун ҳукм қилинди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.
Ноқонуний бинолардан фойдаланган тадбиркорларнинг фаолиятини давом эттириши учун шароит яратиш кўзда тутилган. Пойтахт ихтисослаштирилган хизматлари ходимлари ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишларини бошлади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Мактаб ўқувчилари учун I чорак таътили қачонгача давом этиши маълум қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.
Ҳайвонот боғи директори буни ёввойи ҳайвоннинг ёши қариб қолгани билан изоҳлади. Аввалоқ, бу ерда жирафа ҳам ҳалок бўлганди.
Қашқадарё вилояти CCБ портлаш оқибатида 24 киши жабрлангани ва уларнинг аҳволини маълум қилди. Аввалроқ, Муборак туманида автобусда ўрнатилган газ баллони портлаб, автобусга ва одамларга жиддий шикаст етгани ҳақида хабар бергандик.
Ислом бирдамлиги спорт федерацияси Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги натижасини эътироф этди. Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларидан сўнг бир қатор халқаро ташкилотлар мусобақа якуни бўйича ўз йўналишларидаги таҳлилларни эълон қилинмоқда.
Давлат раҳбари Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида нутқ сўзлайди. Бугун президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни «Яшил макон» миллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган йиғилишда дарахтларнинг аҳамияти, уларни номига экишга йўл қўйиш керак эмаслиги ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, куни кеча Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022-йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.
191 давлатдан вакиллар иштирок этган FIRST GLOBAL CHALLENGE чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE робототехника чемпионатида бронза медалини қўлга киритишди.
4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусдаги газ баллон портлаб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Жиноят кодексига енгилроқ жазо тайинлаш моддаси ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Сохибназарович Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган 40-ТУРКСОЙ доимий Кенгашининг йиғилиши доирасидаги навбатдаги муҳокамада қатор масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Холон технология институтида ўқиётган бир гуруҳ талабалар Тошкентга қайтишди. Шу йилнинг 15 октябрь куни Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эсон-омон Тошкентга учиб кетишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.
Тошкентдаги «Universal Horses Stables» от спорти мажмуасида поло бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Бугун Ҳиндистонниг Мумбай шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 141-сессияси ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда яқинлашиб келаётган ёзги ва қишки Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар, уларнинг дастуридан ўрин оладиган спорт турлари кўриб чиқилади.
UFC жангчиси Исраэль Адесаня профессионал фаолиятида танаффус олаётганини маълум қилди.“Ҳозир фақатгина ўзим учун вақт сарфламоқчиман.
Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.
Бугун Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича «Сателлите» халқаро турнирига старт берилди. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетганлиги сабабига изоҳ берди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманида жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетганлиги сабабига изоҳ берди.
UzAuto Motors Captiva 5 сотувини 2 йил аввал тўхтатиб, 2023 йил яна қайта тиклади. UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобили нархларини эълон қилди.
Тақвимларимиз саҳифаларини октябрь ойига варақласак ҳам, Туркиянинг Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизи (Турк Ривиераси ва Турк Эгей) соҳилларида дам олувчилар ҳали ҳам иссиқ қуёш нуридан баҳраманд бўлиб, мовий сувларда чўмилиб, мазали турк ошхонасидан тановул қилиб келишмоқда. Йилнинг 300 куни қуёшли бўлган Турк Ривиераси ва мўътадил иқлими денгизни иситишда давом этаётган Турк Эгей, нафақат гўзал соҳиллари, балки тарихий антик шаҳарлари, шунингдек, табиий бойликлар ва ноёб гастрономия билан ҳам янада сокин таътилни истайдиганлар учун мукаммал кузги манзилларни таклиф этади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Термиз шаҳрида Хитойда ўтказилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Ханчжоу-2022"да олтин медаль олган сурхондарёлик спортчилар мукофотланди. "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларга уй совға қилинди.
МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.