Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Хайрия ҳашарида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экилади. Бош вазир фармойишига кўра, "Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш мақсадида жорий йил 16-18 март кунлари "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Қашқадарёда уч нафар блогер қамоққа олинди

Фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари ва яна бир блогер товламачиликда айбланмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилгани, уларга ЖКнинг товламачилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистонда таровеҳ намози қачондан бошланади?

Мусулмонлар идораси Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозининг ўқилиш вақтини вилоятлар кесимида эълон қилди. Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.  Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтлари қуйидагича: — Фарғона - 20:15;— Наманган - 20:15;— Андижон - 20:15;— Тошкент вилояти - 20:30;— Тошкент шаҳри - 20:30;— Сирдарё - 20:30;— Жиззах - 20:30;— Самарқанд - 20:45;— Қашқадарё - 20:45;— Сурхондарё - 20:45;— Навоий - 20:50;— Бухоро - 20:50;— Хоразм - 21:10;— Қорақалпоғистон - 21:10. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон 11 март кунидан бошланади.

Саида Мирзиёева турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар билан кўришди

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, ўзи юксак марраларни эгаллабгина қолмай, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган ажойиб аёллар билан кўришдик. Учрашув давомида тажрибамиз, ютуқларимиз, мотивация ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашдик.

Фарғонада Cobalt беш нафар пиёдани уриб юборди

Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Бешта ҳудудий тез тиббий ёрдам филиалига янги Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди

Тез тиббий ёрдам хизмати автопарки 70 та янги А тоифали автомашиналар билан тўлдирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Бокс. Париж олимпиадаси йўлида бугун тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Италияда бокс бўйича Париж-2024 жаҳон лицензион турнири қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси саралаш жангларини ўтказади.

Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Белизнинг БМТдаги доимий вакили Карлос Фуллер имзолади.

Бир йилда 2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломини олди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича: таълим – 2 359 нафар; санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар; табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар; муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар; бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар; ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар; қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар; хизматлар – 179 нафар; ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.

Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланди

Нодирбек Абдусатторов Прага-2024 шахмат фестивали ғолибига айланиб, live рейтингда жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди.

Нодирбек Абдусатторов онлайн шахмат рейтингида 4-ўринга кўтарилди

«Prague Chess Festival» турнирида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ФИДЕнинг онлайн рейтингида 5-ўринга кўтарилиб олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.Ҳамюртимиз мусобақанинг 6-турида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага ютқазиб қўйганидан кейин мазкур рейтингда 8-ўринга тушиб кетганди.

Бокс. Бугун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бугун Италиядаги лицензион турнир доирасида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.Улардан дастлаб, мусобақадаги илк учрашувини -57 кг вазнда баҳс олиб борадиган вакиламиз Ситора Турдибекова финляндиялик Вилма Витаненга қарши ўтказади.

Мактабга кирмоқчи бўлган сохта Миллий гвардия ходими ушланди

Сохта ходим қалбаки гувоҳномани топширмасдан Миллий гвардия ходимларга қўпол муносабатда бўлган. Жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда соат 15:30 атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни мактаб қоровули кириш жойида тўхтатган.  У сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган.

АҚШда IT соҳасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида IT ва аутсорсинг компанияларда ўз фаолиятларини юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.

Фарғонада Cobalt беш нафар пиёдани уриб юборди — қурбонлар бор

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида кетаётган беш кишини уриб кетди. Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди.

Самарқандда 4 эгизак дунёга келди

10 йил давомида фарзанд кўрмаган оила 1 қиз 3 ўғилли бўлди. Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кўрмаган 29 ёшли аёл орадан 10 йил ўтиб 4 эгизакли бўлди, дея хабар бермоқда Бу кун дастури.

БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар: — расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади; — БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.

Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди.

Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўладими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.  “Тошшаҳартрансхизмат” ушбу хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини билдирди.

Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет иккита зилзила кузатилди

7 март куни соат 00:33 Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Пойтахтдаги саноат корхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор.

Нодирбек Абдусатторов 5 соатли «қонли жанг»да Мақсудлуни мағлуб этиб, муддатидан олдин «Prague Masters» ғолибига айланди!

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши оқ қора доналарда ўйнади.

Бокс. Азиза Зокирова кейинги босқичда, Райҳона Қодирова ютқазди

Италияда давом этаётган турнир доирасида бугун икки нафар аёл боксчимиз жангларда иштирок этишди.Райҳона Қодирова навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун -60 кг вазнда германиялик Мариа Ганглбауерга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон терма жамоасига қарши жанг қилади

14 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Humo Arena”да “IBA чемпионлар оқшоми” ташкил этилади.Ушбу чемпионлик мусобақасининг асосий баҳсида эса Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўстматов, испаниялик Самуел Кармонага қарши чемпионлик камари учун баҳс олиб боради.

Қандай қилиб ЙҲХББ жарималарини текшириш ва тўлаш мумкин – йўриқнома

Ўзбекистонда ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн равишда кузатиш ва тўлаш мумкин бўлди. Жарималарни қандай қилиб текшириш ва уларни 50 фоизли чегирма билан тўлаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.

Оксана Чусовитина издошлари учун замонавий мактаб

Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина – мамлакатимиз фахри. У саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Баҳодир Жалолов ихтисослаштирилган бокс спорт мактабини бориб кўрди. Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади.

Шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди

20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади.   “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.

7 март куни Ўзбекистонда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 7 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди

Йўл ҳақи барча йўловчилар учун йўналишдан ўтганидан қатъий назар бир хил бўлади. 20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.