Бокс. Бугун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бокс. Бугун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бугун Италиядаги лицензион турнир доирасида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Улардан дастлаб, мусобақадаги илк учрашувини — 57 кг вазнда баҳс олиб борадиган вакиламиз Ситора Турдибекова финляндиялик Вилма Витаненга қарши ўтказади. Жанг тахминан Тошкент вақти билан 20:30 да бўлиб ўтади.

Иккинчи баҳсда эса — 71 кг вазнда ғалабали одимлаётган боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев германиялик Магомед Элим Счачидовга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жанг эса Тошкент вақти билан 21:45 дан бошлаб старт олади.

Лазизбек Мулложонов ҳам бугун рингга кўтарилади. — 92 кг вазнда Олимпияда ўйинлари йўлланмаси учун курашаётган боксчимиз турнирдаги дастлабки баҳсини литвалик Дариус Воиснаровичга қарши олиб боради. Жанг Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Вакилларимиз иштирокидаги сўнги баҳсни эса Руслан Абдуллаев якунлаб беради. — 63,5 кг вазнда рингга кўтарилаётган боксчимизнинг бу сафарги рақиби Пуэрто-Рико вакили Хосе Адриел Диас Родригес бўлади. Ушбу жангни эса Тошкент вақти билан 00:45 дан бошлаб кузатиб боришингиз мумкин.

7 март куни жанг қиладиган ўзбекстонлик боксчилар:

— 57 кг. Ситора Турдибекова — Вилма Витанен (Финляндия) — 20:30.

— 71 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Магомед Элим Счачидов (Германия) — 21:45.

— 92 кг. Лазизбек Мулложонов — Дариус Воиснарович (Литва) — 22:30.

— 63.5 кг. Руслан Абдуллаев — Хосе Адриел Диас Родригес (Пуэрто-Рико) — 00:45.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.