Сергелидаги омборнинг қанча қисми ёниб кетгани маълум қилинди

Ёнғинга жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 02:48 да ёнғинга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида, соат 05:02 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:47 да батамом ўчирилган.

Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" электропоезди йўлга қўйилмоқда

"Устоз ва мураббийлар куни" муносабати мазкур шаҳарлар ўртасидаги поезд қатнови кўпайтирилмоқда. 1 октябрь — "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 30 сентябрдан ва 1-2 октябргача 767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Индонезияга қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди (фото)

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинлари нимчорак финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга чиқади. 13:30 да старт оладиган баҳс учун таркибимиз эълон қилинди.

Ханчжоу-2022: Светлана Осипова бронза медалини қўлга киритди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон делегацияси ҳисобида яна бир медал. Ҳамюртимиз Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Сергелидаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

ИИВ портлаш ҳодисаси юзасидан баёнот билан чиқди. ИИВ берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Сергели тумани Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв.м.

Президент топшириғи билан омбордаги портлашни ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссияга омборда юз берган фавқулодда вазиятни ўрганиш топширилди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Сергелидаги портлаш оқибатида жабрланганлар сони маълум қилинди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўйича дастлабки маълумотни тақдим қилди. Тошкентнинг Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида шифохоналарга 163 нафар жабрланган фуқаролар етказилган.

Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди

Маълумотга кўра, унинг бошига ром тушиб кетган. Сергели туманидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди.

Ханчжоу-2022, сузиш. Элдорбек Усмонов финал босқичига чиқди

Ханчжоу-2022 Осиё Ўйинларининг сузиш баҳсларида иштирок этаётган Элдорбек Усмонов кечки дастурда медаллар учун стартга чиқадиган бўлди. 50 метрга баттерфляй усулида сузиш дастури саралаш босқичида қатнашган ҳамюртимиз саралашда 23.54 сония билан финалчилар қаторидан жой олди.

Портлашдан зарар кўрган уйлар қоплаб берилади

Воқеа жойига Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов, бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган. Тошкентнинг Сергели туманида содир бўлган портлаш жойига Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов, бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

Ханчжоу-2022. Владимир Свечников бронза медалини қўлга киритди

Ханчжоу-2022 Осиё Ўйинларининг навбатдаги кунида илк медаль ҳисобимизга қўшилди. Ҳозиргина эркаклар 10 метр масофада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди.

Ханчжоу-2022, таэквондо. Никита Рафалович чорак финалда ютқазиб қўйди

Ханчжоу-2022 Осиё Ўйинларида таэквонда бўйича бугун аёллар ва эркаклар энг оғир вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этишмоқда. Эркаклар ўртасида 80+ кг.

Ханчжоу-2022, таэквондо. Осипова ярим финалга чиқди

Ханчжоу-2022 Осиё Ўйинларида таэквонда бўйича бугун аёллар ва эркаклар энг оғир вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этишмоқда. Аёллар ўртасида 67+ кг.

Ханчжоу-2022. Ўқ отишда медалларга жуда яқин эдик

Ханчжоу-2022 Осиё Ўйинларининг навбатдаги куни бошланди. Ҳозиргина эркаклар 10 метр масофада тўппончадан ўқ отиш бўйича жамоавий баҳсларда иштирок этишди.

Ханчжоу-2022'да бугун Дўсматов-Бибосинов жанги бор. 28-сентябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 28-сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди

Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Берлинда Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди

«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.

Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди

Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан айб эълон қилинган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида таниқли блогер Фарҳод Маннопов бурнидан жароҳати сабабли StarМed клиникасида операция қилинган.

Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бошланмоқда

Хитой компанияси вилоят ҳокимлиги билан келишув бўйича лойиҳани амалга оширишга киришмоқда. Хитойнинг Dongfeng motor автоконцерни Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 100 млн доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришмоқда.

Тошкентда қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйнинг деворида ёриқ пайдо бўлди

Ушбу қурилиш ишлари ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган. Сергели машинабозорга яқин жойдаги қурилаётган кўп қаватли уйларни кўришга бориб, у ердан уй олмоқчи бўлгани аммо қурилишдаги ҳолатни кўриб у ердан уй олиш фикридан қайтгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ханчжоу-2022: Умида Омонова кумуш медалга ега чиқди

Шахмат дастуридан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Умида Омонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди.

Ханчжоу-2022, шахмат: Иккита кумуш, битта бронзани қўлга киритдик

Хитойдаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича рапид мусобақаси якунига етди. Эркаклар ва аёллар ўртасида спортчилар 9 тадан тур ўйинларини ўтказишди.

Ханчжоу-2022: Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда иккинчи бўлишди

Ўзбекистон делегациясида навбатдаги медал. Дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ҳамюртларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

«Бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик» — президент

«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».

Ханчжоу-2022: Феруза Содиқова кумуш медалга сазовор бўлди

Таэквондо баҳсларидан яна бир хушхабар! Юртдошимиз Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Маданий мерос объектлари ҳудудида пластик маҳсулотлардан фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Тақиқланган нарсаларга полиэтилен пакетлар, стаканлар ва музқаймоқ таёқчалари киради. Ўта катта ҳажмдаги қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, фуқаролар 8,2 миллион сўмгача жаримага тортилади.

Ханчжоу-2022: Медалларга даъвогар уч нафар шахматчимизда ғалаба

Шахмат баҳсларида 8-тур якунланди. Эркаклар ўртасида медалларга даъвогар Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров, қизларимиздан Умида Омонова ўз партияларида ғалаба қозонишди.

Ханчжоу-2022: Лазизбек Мулложоновдан муваффақиятли дебют

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ҳам Осиё ўйинларидаги дебют жангини ишончли ғалаба билан ўтказди. Ҳиндистонлик Санжит билан жанг қилган Лазизбек 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

25 сентябр куни Қатар давлатида  ўз ишини бошлаган ХХII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференсиясида Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг телеграм каналида ёзди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.