Пойтахтга битта маҳаллага электр энергияси етказиб бериш кучига эга генераторлар олиб келинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан барча туман электр таъминоти корхоналарига электр кўчма генераторлар тақдим қилинди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Осиё Ўйинларида иккинчи финалчимиз номи аниқ бўлди. Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда.
Осиё Ўйинларида дастлабки финалчимиз номи аниқ бўлди. Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов (-68 кг) ярим финалда жанубий кореялик Жин Хо Жунга қарши даянга кўтарилиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди.
Осиё Ўйинларида бугун эркаклар икки, аёллар бир вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда. Икки вакилимиз ярим финал кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалгача етиб келишди.
Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатганлик учун имтиёзлар берилади. Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда. Қозоғистонлик Нурай Хуссайновага қарши даянга чиққан ҳамюртимиз раундлар бўйича 2:1 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Хитой Таипейи вакили Чун-Хсин Сенгга қарши кортга тушган спортчимиз 4:6, 7:6 ва 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Таэквондо бўйича мусобақаларда иштирок этаётган Улуғбек Рашитов (-68 кг) яна бир ғалабани қўлга киритиб, шоҳсупадан ўз ўрнини кафолатлаб қўйди. Хитой Таипейи аъзоси Йи Жуи Чиуни катта қийинчиликсиз доғда қолдирган Рашитов ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси кабилар таркибига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади. Ўзбекистонда энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади.
Талабалар клиник имтиҳонлардан ўта олса, шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади.
Ханчжоу-2022 ўйинларида 27-сентябрь куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувларида Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон делегацияси Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан сўнг 4-ўринда бормоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларининг яккалик беллашувларини юқори нотада якунлади. Спортчиларимиз мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида дзюдо ватани Япониядан сўнг иккинчи ўринда тугатишди.
Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Марказий Осиё давлатлар ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли тадбир 12—17 ноябрь саналарига белгиланган.
Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Урганч шаҳри оғир атлетика бўйича кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар ўртасида (U17) Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди. Мусобақада 28 та жамоадан жами 380 нафар спортчи иштирок этди.
Ушбу ҳудуднинг дала шийпонларида яшовчи 4 та оила ва уларнинг уй ҳайвонлари ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилди. Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири бўлган "Сўқоқ" қишлоғининг "Тосар" ҳудудидаги "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати.
Хуршид Далиев ва Сиёвуш Хошимовдан бир қатор айбловлар олиб ташланди. Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан якуний суд ҳукми ўқилди.
Делегациямизнинг иккинчи байроқдори, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам бугунги кунни медал билан якунлади. Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Наманганда журналистлар шифохонага ётқизилган болалар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича расмийлар билан тортишди. Ўзини ССВ раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирган шахс вазирга интервью бериш тақиқланганини айтди.
Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди. Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди.
Ушучимиз Даря Латишева ҳам Осиё Ўйинларида бугун делегециямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчимиз нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё Ўйинларининг дзюдо баҳсларида медаллар учун ҳал қилувчи жанглар бошланди. Дзюдочимиз Давлат Бобонов делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Кун дастурига мувофиқ, шпагачи йигитларимиз ҳам баҳсларга киришишди. Гуруҳ босқичидан кейин Файзулла Алимов ва Жавоҳир Нурматов саралашнинг илк даврасидан муваффақиятли ўтишди.
Таэквондочимиз Чарос Қаюмова ҳам ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Ҳайдовчи йўловчини белгиланмаган жойга туширмаганлиги сабаб, фуқаро автобусни йўлини тўсган. Кеча, 25 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва автобус йўловчилари ўзаро тортишаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Осиё Ўйинларида бокс дастуридан ўрин олган бугунги жанглар бошланди. Аёллар ўртасида 75 кг.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.
Дзюдочиларимиз бугун ҳам ажойиб иштироклари билан барча мухлисларни хурсанд қилишмоқда. Кечки дастурда Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев чемпионлик учун кураш олиб боришса, Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун татамига чиқади.
Мазкур янги нишон кимларга ва қанча мукофот пули билан берилиши очиқланди. "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабарига кўра, ҳукумат қарори билан "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.