Ўзбекистонда ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади

Ўзбекистонда ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади


“Ўзгидромет” жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади.

4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража совуқдан 2-5 даража илиққача кўтарилади.

Шамол асосан шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда: 4-7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 5-7 даража илиқдан 15-17 даража илиққача кўтарилади.

6-7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.