Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланмоқда

Бугундан бошлаб барча метан заправкалар фаолияти аввалдан белгиланган режа-график асосида ишлай бошлайди. Жорий йилнинг 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Метан заправкаларга киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Ўзбекистонда 21 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 246,8 миллион кВт/соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жиззахда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилинди

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси вакиллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилояти бўлди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири сифатида вилоят бўйича аҳолидан энг кўп шикоятлар келиб тушаётган масалалар ва такрорий мурожаатларни таҳлил қилиш ҳамда секторлар ва маҳаллар кесимида уларга ечим топиш бўлди.

Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди

Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Маскнинг ушбу мукофотга номзоди Норвегия парламенти депутати Мариус Нилсен томонидан таклиф қилинган.

Наманганда мактаб ўқитувчиси синф хоналарини ўз ҳисобидан жиҳозлади

12 млн маош оладиган педагог информатика ва робототехника хоналарини 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси хайрли ишга қўл урди.

Сирдарёлик шифокорлар илк бор буйрак трансплантацияси амалиётини мустақил бажаришди

Гулистон тиббиёт кластерида илк марта буйрак трансплантацияси маҳаллий шифокорлар томонидан бажарилди. Гап шундаки, ҳозиргача бундай амалиёт Академик В.

Савдо-саноат палатаси ходимлари икки ой маошсиз ишлашди

Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси ходимларига икки ойдан буён маош берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Палата ахборот хизматининг маълум қилишича, палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳудудий кенгашлар ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон номидан жанг қилади

Бокс бўйича 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган Аман Қўнисбеков Қозоғистонга кўчиб ўтди.71 килограммгача вазн тоифасидаги боксчи Аман Қўнисбеков тарихий ватанига кўчиб ўтди.

Қиличбозлик. Муса Аймуратов Осиё чемпиони, Зуҳриддин Қодировда бронза

Баҳрайн мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ёшлар ўртасидаги беллашувлар бошланди. Қувонарлиси, бугунги кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли ўтди.

Ўзбекистон элчиси Қувайт ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Қувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўлами: баҳолаш натижалари ва уни қисқартириш бўйича таклифлар

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнида яширин иқтисодиётнинг кўламини қисқартириш доимо долзарб масалалар қаторида бўлиб келган. Яширин иқтисодиёт, ўзининг табиати бўйича, расмий статистикаларда кўрсатилмайдиган ва давлат назоратидан четда қоладиган иқтисодий фаолиятлар йиғиндисидир.

Тошкентда уй сотиш билан фуқароларни алдаб, миллиардлаб пулларни ўзлаштирган "фирма"лар аниқланди — видео

"Фирма"лар арзон бошланғич тўлов билан Олмазор, Юнусобод ва Яшнободдаги ерларда уй қуриб беришни билдирилган. Аниқланишича, фуқароларнинг қарийб 27 млрд сўмини ўзлаштиришган.

Хоразмда Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид тангаларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни «Хива хонлиги» даврига оид 2 дона, «Бухоро амирлиги» даврига оид 1 дона тангаларни танишига  5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Хоккей. «Ҳумо» плей-оффнинг илк ўйинини овер-таймларда бой берди (видеошарҳ)

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби кеча плей-офф босқичида ўз иштирокини бошлади. Жамоамиз мунтазам чемпионатда иккинчи ўринни олгани учун плей-офф 7-ўринни банд этган Қозоғистоннинг "Сариарқа" клубига қарши ўтказиши маълум бўлганди.

Ҳиндистонда Ўзбекистон 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритилди

Ҳиндистоннинг ихтисослашган “Travel Links” журнали Ўзбекистонни 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омиллари аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда аҳолининг камбағаллик даражаси ва унга таъсир этган омилларни таҳлил қилди. Маълумот учун: таҳлил жараёнида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаланилди.

Фарғонада 5 нафар 20 ёшли йигитларни машина уриб кетди

Кеча, 20 февраль куни соат 23:30ларда Данғара туманида 26 ёшли ҳайдовчи «Cobalt» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар 20 ёшдаги пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқди

Бугун Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун эрталаб пойтахт ҳавосида майда заррачалар ПМ 10 ва карбон моноксит СО (транспорт воситалари ва саноат корхоналари чиқиндилари) республика СЭС стандартларига мувофиқ рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

Аброр Мухтор Алий озодликка чиқарилди

13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди. Жорий йилнинг 8 февраль куни Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогер Аброржон Абдуазимов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Олмалиқдаги цехда содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 20 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган. ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкентда мактаб ўқувчиси копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши очилди

Бундан аввал ҳам шу мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси вафот этган ҳолда топилганди. Тошкентдаги 259-мактабда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарби оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Аёлларга 2,5 тоннадан ортиқ юк автомобили ҳамда 14 кишидан кўп йўловчили автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятнинг барча жабҳалари каби илм-фан ва таълим тизимида ҳам фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон-Германия замонавий логистика маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлар солиққа тортилиши мумкин

Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобил сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг давлат раҳбарига қилган тақдимотида маълум қилинган, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

Шпагачи қизларимиз бронза медалини қўлга киритишди

Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Бугун шпагачи қизларимиз (Санам Назарова, Мухлисахон Раҳмонова, Мадинабону Мансурова ва Алина Ҳалилова) жамоавий дастурда бронза медалларига сазовор бўлишди.

Чимаев, Раҳмонов ва Махачев UFC-300да Эдвардс билан жанг қилишдан бош тортган

Aриел Хелвани Леон Эдвардс билан жангдан бош тортган жангчиларнинг исмларини айтиб ўтди.“Эдвардс билан жанг қилиш Ҳамзат Чимаев, Шавкат Раҳмонов ва Ислом Махачевга таклиф қилингани ҳақида эшитдим.

Муваффақиятли топширилган IELTS ва бошқа имтиҳонлар учун давлатдан қандай қилиб компенсация олиш мумкин?

Кўпчилик IELTS, TOEFL, GMAT ва бошқа халқаро имтиҳонлардан юқори балл тўплаганлар давлатдан компенсация олиши мумкинлигини билмайди. Имтиҳон топширишга сарфланган харажатларни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин – UzNews.uz нашрининг йўриқномасида ўқинг.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.