Хоразмда Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид тангаларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Хоразмда Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид тангаларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди


Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни «Хива хонлиги» даврига оид 2 дона, «Бухоро амирлиги» даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар берди.

Шундан кейин гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида қадимий экспонатларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.