Бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича “Silk Road to Tokyo” халқаро турнири старт олди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада 15 давлатдан 250 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.
Солиқ қўмитаси қарори билан профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди. Энди олий таълим муассасалари учун ота-оналар контракт тўлови қилганда фарзандининг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
12-август куни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг йиғилишида 1-августдан вазифасига киришган Veolia Energy Ташкент бош директори Севара Пардаева иссиқлик енергияси тарифларини ошириш режалари бўйича маълумотни муҳокама ва тасдиқлаш учун тақдим етди. Тақдимот брифинг форматида, келиб тушган саволларга жавоблар билан ўтди.
11−14 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси вакиллари ўртасида давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Жаҳон бокс ташкилоти (WBO)га мурожаат қилди. Украиналик чемпиони Жозеф Паркерга қарши чемпионлик камарини мажбурий ҳимоя қилиш муддатини кечиктиришни сўраган.
UFC президенти Дана Уайт 2026 йилда АҚШ Мустақиллик декларациясининг 250 йиллиги муносабати билан Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилаётган UFC мусобақасида қайси жангчилар иштирок этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.MMA Fighting нашрига берган интервьюсида Уайт турнирда ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда америкалик Жон Жонс каби машҳур жангчилар қатнашиши мумкинлигини маълум қилди:"Мен Конор Макгрегорга ишонаман.
Америкалик афсонавий промоутер шу ёшига қарамай, проф бокс турнирларини ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда. Дон Кинг супероғир вазнда WBA Regular чемпиони болгариялик Кубрат Пулев ҳамда мажбурий даъвогар Майкл Хантер ўртасидаги жангни эълон қилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) Марказий Осиё келажагининг 2050 йилгача бўлган йўл харитасини тақдим этди. Тақдимот Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон элчилари ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили учун ўтказилди, деб хабар бермоқда Gazeta мухбири.
Бокс мураббийи Турсунгали Едилов Бангкокда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги натижаларга тўхталди. Маълумот учун, Едилов бошчилигида Қозоғистон бокс терма жамоаси 2000 йилги Сидней Олимпиадасида иккита олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритган.
Дунёнинг 59-ракеткаси Маттео Берреттини "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирида иштирок эта олмайди. Бунга италиялик теннисчининг жароҳати сабаб бўлмоқда.
Бу ҳақда мамлакат хоккей федерацияси хабар берди. "Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Татаристоннинг Алметьевск шаҳрига хоккей тайёргарлик марказида ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун жўнаб кетди. Йигитларни муз устидаги машғулотлар, назорат ўйинлари ва мавсумга тўлиқ тайёргарлик жараёни кутмоқда", дейилади хабарда.
Хитойнинг Чэнду шаҳрида давом этаётган XII Бутунжаҳон спорт ўйинларининг самбо бўйича беллашувларида терма жамоамиз ўз иштирокини муваффақиятли якунлади. Жумладан, мусобақада Гулсевар Ўроқова ҳамда Шаҳзода Азатова ўз вазн тоифаларида олтин медалини қўлга киритган бўлса, Феруза Бобоқулова ҳамда Мавлуда Абдуллаева кумуш медалига эга чиқди.
Франция Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил январда тан олган ва орадан бир йил ўтар-ўтмас дастлабки келишувларни имзолаган. Бироқ кейинги йигирма йил давомида алоқалар узуқ-юлуқ ҳолда қолди.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни Ўзбекистонга келган Фаластин фуқароларига доимий ғамхўрлик кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради ЎзА.Ҳозиргача қатор чоралар кўрилган, хусусан, меҳмонлар вақтинчалик яшаш объектларига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам ва дори-дармонлар билан таъминланган, маданий-маърифий учрашувлар ва дўстлик кечалари каби тадбирларни (шу жумладан, болалар учун) ўз ичига олувчи махсус дастурлар ташкил этилган.
Яунземс Гиртс Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Якшанба тонггида АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказиладиган UFC 319 турниридан ўрин олган жанглардан бири карддан ечилди. Аниқроғи, прелим карддан ўрин олган енгил вазн тоифасидаги америкалик Бобби Грин ҳамда бразилиялик Диего Феррейра ўртасидаги жанг ўтказилмайди.
АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда чорак финалчилар аниқланди. WTA рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган Елена Рибакина 1/8 финалда дунёнинг 6-ракеткаси америкалик Мэдисон Кизни мағлуб этишни уддалади - 6/7(3), 6/4, 6/2. Бу билан қозоғистонлик теннисчи ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 3:3. Икки соату 26 дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 6, Киз 1 та эйс зарбасини амалга оширган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Аманжол Тлепович Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Кенгес матбуот хизмати.Аманжол Аяпов шу кунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори сифатида фаолият юритиб келган.
Тошкентда 14 август, пайшанба куни «Марказий Осиё — ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг умумий макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми ўз ишини бошлади. Тадбир президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМTИ) томонидан ташкил этилди.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Кастамону шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 6 август куни бошланган ушбу йиғин келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи вазифасини ўтаб беради.
Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Салоҳиддин Азимов Швециянинг “Соллентуна U-18” клубининг аъзосига айланди. Азимов мазкур жамоа кўригидан аъло даражада ўтди.
Якшанба тонгида чемпионлик камари учун октагонга чиқадиган Хамзат Чимаев Шимолий Америка промоушени тарихидаги беш буюк жангчи рейтингини тузиб чиқди. Уларнинг бари мағлубиятга учрамаган аралаш яккакураш усталари ҳисобланади. "Жанглари бўйича ҳам, рекордлари борасида ҳам улар юқорида узоқ вақт қолишган... Эҳтимол, Жон Жонс, Жорж Сен-Пьер, Хабиб Нурмагомедов, Би-Жей Пенн.
Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди.«Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда.
Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда WBA Interim камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ўртасида бўлиб ўтади.
Ташкилот Бош директори Дана Уайтнинг айтишича, Paramount билан 7,7 миллиард долларлик келишув жангчиларнинг маоши сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. "Бу ҳақда изоҳ бермайман, чунки биз ҳали ўтириб, бу ҳақда гаплашиб олишимиз керак.
Кузатув кенгаши қарори билан тадбиркор Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси — бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича Gyulai István Memorial - Hungarian Athletics Grand Prix турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган олтин даражадаги мазкур мусобақада қатнашган ҳамюртимиз Анвар Анваров шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўладиган Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 13 август куни ўтган видеоселекторда маълум қилди.
Маълум қилинишича, 17-21 август кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилиги ташкил этилади. Мусобақа "Ипак йўли" халқаро туризм марказида бўлиб ўтади.
Кеча пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” савдо марказида ҳамюртларимиз учун стол тенниси кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.