Ўзбекистон мустақилликнинг 35 йили давомида иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Уларнинг асосий йўналишларидан бири давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич қисқартириш ва хусусий капитал ҳамда инвестициялар учун кенгроқ имкониятлар яратиш бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 21 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича: саёҳат – 20,1 минг нафар; хизмат юзасидан – 556 нафар; қариндошларни йўқлаш – 320 нафар; ўқиш – 61 нафар; даволаниш – 3 нафар; тижорат – 3 нафар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Украинани Мустақиллик куни билан табриклади.«Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!» — дейилади табрик постида.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ хорижлик ҳамкорлар ва хорижда фаолият юритаётган ватандошларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мукофотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қўшган ҳисса учун берилди.
2026 йил 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжонда меҳнат қилган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва пенсия таъминоти бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Тошкент халқаро молия марказида (ТХММ) инглиз умумий ҳуқуқини қўллаш ва мустақил регулятор ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси лойиҳалар координатори Нодиржон Жўраев Silk Road Finance & Technology Forumда маълум қилди.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Бухорога келди. Бухоро халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи кунида иштирок этиш учун Бухорога келди. Ташриф доирасида президентлар Баҳоуддин Нақшбанд мемориал мажмуасига борди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 дона автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган: – енгил автомобиллар – 4 618 719 дона; – юк автомобиллари – 343 375 дона; – микроавтобуслар – 7 508 дона; – махсус транспорт воситалари – 7 128 дона; – автобуслар – 5 786 дона.
Янги Тошкентда «Озарбайжон» боғи лойиҳасини амалга ошириш бошланди. 23 август куни Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак жамоат маскани ҳудудига рамзий капсулаларни жойлаштирдилар.
Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бизнес юритишнинг асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклига айланиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритган.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибан Алиева Тошкентда учрашиб, Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида улар Ўзбекистон ҳудудида цивилизациялар ривожланиши тарихига бағишланган экспозициялар билан танишди.
Тошкентда илк Silk Road Finance & Technology Forum ўз ишини бошлади. Форум Ўзбекистон Марказий банки ва Сингапур Валюта бошқармаси томонидан ташкил этилган нотижорат ташкилот — Global Finance & Technology Network ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари пойтахтдаги «Ахун Гузар» шоурумига ташриф буюриб, маҳаллий брендлар ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини замонавий талқинда намоён этаётган усталар ишлари билан танишди. Меҳмонлар ўзбек дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни мамлакатнинг янги бир палатали парламенти — Қурултойга илк сайловлар ўтказилгани билан табриклади. Ўзбекистон раҳбари 23 август куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёни Қозоғистон учун тарихий воқеа, мамлакат сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва парламент ролини кучайтиришда муҳим босқич бўлганини таъкидлади.
24 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, деярли ёғингарчилик кутилмайди.
Бугунги кунда Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона геосиёсий ҳамда геоиқтисодий минтақани шакллантирмоқда. Бу ҳақда 23 август куни Тошкентда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида маълум қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 4 685 таси қўшма корхона, 16 288 таси хорижий корхона ҳисобланади.
АҚШ денгиз пиёдалари корпуси разведкасининг собиқ офицери Скотт Риттер Владимир Зеленский билан мулоқотда сўзларни сийқаламади. Унинг Киев раҳбарининг Москва гўё можарони тугатишни истамаётгани ҳақидаги навбатдаги баёнотига реакцияси қисқа, аммо ўткир бўлди: «Сен бутунлай ақлдан озгансан». Бу қаттиқ ҳукм ўн йиллар давомида халқаро вазиятни профессионал равишда таҳлил қилган ва тинчлик ташаббусларини аслида ким саботаж қилаётганини яхши тушунадиган инсондан чиқди.
22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Nexia-2 ва KamAZ юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса тахминан соат 06:47 да рўй берган.
Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, «Дўстлик» ордени билан Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Тамила Алиева ҳамда Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мукофотланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Давлат мукофотлари жасорат ва фидойилик кўрсатгани, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, хавфсизлик, қонунийлик, тинчлик ва жамоат тартибини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат, шунингдек, оммавий ахборот воситалари соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Давлат мукофотлари Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш, илм-фан, таълим, тиббиёт, спорт, маданият ва санъатни ривожлантириш, жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш ҳамда ёш авлод тарбиясига қўшган ҳиссаси учун берилди.
Ўзбек қиличбозлигининг забардаст вакили, Олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик афсонавий қиличбоз, 1980 йилги Москва Олимпиадаси кумуш медали совриндори Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди. Собиржон Сабитович Рўзиев 1953 йил 15 июнда Фрунзе вилоятининг Беловодское қишлоғида туғилган.
Ўзбекистонда асосий қабул кампанияси натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди. 80 та давлат олий таълим муассасасида 31 808 та бўш ўрин ажратилди.
Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бронза медалига эга чиқди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон 1995 йил 2 октябрда дипломатик алоқалар ўрнатган. 1996 йилда Озарбайжон Тошкентда ўз элчихонасини очган бўлса, 1998 йил май ойида Бокуда Ўзбекистон элчихонаси иш бошлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.