Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманбоши шаҳрида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Хитойда 13 ёшли футбол жамоалари ўртасида ўтказилган "Qiaoxin Cup" 6-Халқаро мусобақасида Ўзбекистоннинг ёш ўсмирлар жамоаси 2-ўринни эгаллади. Хитой мамлакатининг ҳамда хорижий давлатларнинг 32 та жамоаси қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Olympic” спорт клуби ёш футболчиларидан ташкил топган Ўзбекистон жамоаси олти кунлик мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этди.
Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон раҳбарини туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Артур Бетербиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум. У 25 ноябрь куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган Riyadh Season мусобақаси доирасида рингга қайтиши мумкин.
24 июль куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U-19 Жаҳон чемпионати кеча ўз якунига етди. Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Asian Boxing Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг жами 7 нафар чарм қўлқоп устаси рингга чиқиб, ўз жангларида ғалаба қозонишди.
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бильярд спорти бўйича Екатеринбург шаҳар ҳокими соврини учун ўтган жаҳон кубогида ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди. Нуфузли мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини Жасур Раҳматуллаев, Жамолиддин Қўчқоров, Амир Рустамов ҳимоя қилган бўлса, аёллар мусобақасида Наргиз Тошева совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Грузияда таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган “Batumi Open-2025” халқаро турнирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди. Жумладан, нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида Усмон Абдуғаниев (-27 кг.) грузиялик Йоане (loane) Жорбенадзени, Торгва Сумбадзени, туркиялик Али Барат Аталанни енгиб финал босқичига йўл олди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4−5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари покистонлик тенгқурларига қарши 13-ўрин учун баҳс олиб боришди.
Малайзиянинг Кучинг шаҳрида пара таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда қитъамизнинг 22 та мамлакатидан жами 180 нафарга яқин пара таэквондочилар иштирок этди.
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Навбатдаги кун доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказади. -48 кг да Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди; -51 кг да Гулсевар Ганиевада Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадедан 5:0 ҳисобида устун келди; -57 кг да Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани 3:2 ҳисобида таслим қилди; -50 кг да Беҳруз Холдоров Ҳиндистон вакили Вишванат Суреш устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди; -55 кг да Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0; -60 кг да Шоҳрух Абдумаликов непаллик Индра Сунарни қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0; -65 кг да Саят Илясов Хитой вакили Минг Ченни 5:0 ҳисобида енгди; -70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов жанубий кореялик Гюбин Паркни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилди - 5:0.
Волейбол бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу турнир доирасида ҳозиргина якунига етган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон жамоаси Япония жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.
Венгрия ва Чехияда ўтказилган Европа кубоклари ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Федерация раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди. Учрашув аввалида федерация раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосари Алишер Нарбаев ва бошқа мутасаддилар спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини халқаро майдондаги муносиб натижалари билан қутлашди.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ниҳоясига етди. Дунёнинг 60 та мамлакатидан келган 300 нафарга яқин спортчилар қаторида ўзбекистонлик атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди.
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов Тошкентга қайтди. Box.rec интернет портали бир неча кун олдин Жалоловнинг 9 август куни Калифорния штати (АҚШ)да жанг қилиши ҳақида хабар берганди.
Греция пойтахти Афина шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида биз учун тарихий натижа қайд этилди. Аёллар кураши беллашувларида илк бор ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги куни доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказадилар. Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Робия Бахтиёрова бошлаб берди.
Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Тошкент мезбонлик қилаётган волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун 1/8 финалда Италияга имкониятни бой берган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-16 ўринлар учун кечган баҳсда Бразилияга қарши баҳс олиб борди.
Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Фарғона шаҳридаги “САМО” спорт мажмуасида трамполин спорт тури бўйича кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабининг очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақаси “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида, ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Бугун Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси, мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз билан учрашди. Учрашув давомида Шерзод Рихсибаевич ёш таэквондочиларни қўлга киритилган натижалар билан самимий қутлаб, бу билан тўхтаб қолмаслик керак экани, олдинда уларни Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турганини таъкидлади.
Таиландда бокс бўйича U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 25 мамлакатидан 367 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида 2025/2026-ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлар, хусусан спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар илгари сурилди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Шохрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Кенгес матбуот хизмати.Шохрух Аминов 1981 йилда туғилган, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.
2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимларининг очиқ ва гендерга оид маълумотларидан фойдаланиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни парламентдаги мухолифатнинг ҳуқуқларини кенгайтирадиган қонунни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 13 май куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 25 июнда маъқулланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.