Шавкат Мирзиёев Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда президент янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
Тимсоҳлар билан бирга қутида мевалар орасида Ўзбекистонга яширин равишда олиб кирилган буқаламунларнинг 6 нафари ҳам нобуд бўлган. Жорий йилнинг 30 август куни Тошкент аэропорти орқали яширинча 57 бош тимсоҳ болалари олиб ўтилаётгани аниқлангани ва ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган ҳақида хабар берган эдик.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2030-йилгача бўлган давр учун кутилаётган аҳоли сони прогноз қилинди ва бунинг ижтимоий соҳага таъсири ўрганилди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: 2030-йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдакнинг дунёга келиши кутилмоқда.
Келиннинг соғлиғида ўзгаришлар бўлгани учун қайнотаси уйига муллани чақирган. Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида аёлга тегажоғлик қилган мулланинг суд иши кўриб чиқилди.
Пойтахт ЙҲХБ Ахборот хизмати мазкур қарор юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.
Оғир атлетикачиларимиздан навбатдаги медаллар шодаси. Баҳрайн мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
У пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Кўпинча ўзбекистонликлар Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия ва бошқа давлатларига ишлаш учун кетишган. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония ва бошқа давлатларга жами 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган.
Мурожаатларнинг ярмидан кўпи Фарғона водийси, пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолисидан келган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га жами 9 миллион 662 минг 689 та чақириқ келиб тушиб.
Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Божхона кўригидан ўтказилганда, эркак қўлидаги пул миқдорини кам баҳолаб, Россиядан Ўзбекистонга катта миқдорда доллар ва евро олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Москванинг “Домодедово” аэропортида божхоначилар катта ҳажмдаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди, деб хабар берди Россия Федерал божхона хизмати.
Университетнинг ахборот ресурслар маркази раҳбари шериклари билан XIII-XIX асрларга оид баҳоси деярли 3 млрд сўмлик нодир қўлёзмалар талон-торож қилганлиги аниқланди. Аввалроқ, Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганлигига оид хабар берган эдик.
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз ғалабани тантана қилди. -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 140 кг билан бронза медалга сазовор бўлди.
Бугунги кунга қадар 96 мингдан ортиқ уй-жой ижара шартномаси расман рўйхатга олинган. Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача 1 миллион сўмни ташкил этади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбек дзюдосида тарихий натижа! Музаффарбек Тўрабоев ҳам ўз номини жаҳон чемпионлари қаторига зарҳал ҳарфлар билан битиб қўймоқда.
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаронинг онасига МЖтКнинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Юнусобод туманида жойлашган "Шаҳидлар хотираси" хиёбони ҳудудидан оқиб ўтган анҳор олдида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси олдига 17 ёшли У.Н.
10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.
Озарбайжоннинг Наҳчиван шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон-1 терма жамоаси 9-тур якунига кўра иккинчи ўринни эгаллади.
Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни зиддият ҳал бўлгунига қадар Украинага бормасликка яна бир бор чақирди.
Аниқланишича, аёлларнинг бири оилали ва 4 нафар фарзанди бор. Иккинчиси эса 21 ёшда.
1-босқич талабалари учун сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади.
Интернетда тарқалган видеони тасвирга олган йигит мурожаат билан чиқиб, бу видео саҳналаштирилган тўлиқ видеодан қирқиб олинганини айтди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ижарачи аёл талаба қизларни квартирадан ҳайдаётгани акс этган видео тақалганди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бокс бўйича ака-ука Абдували ва Нургази Арзиевлар хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 9 та медаль қўлга киритишди.
Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (06.10.2022й.) қабул қилинди. ☑️Қарорга кўра ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра: ▪️қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун; ▪️маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратилади.(Қарордаги кредитни олиш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этишингиз керак) ☑️Кредитлар: ▪️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 млн.сўмгача гаровсиз берилади; ▪️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади; ▪️ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади.
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Терма жамоамиз вакили Адҳамжон Эргашев мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади.
Адлия вазирлиги уй-жойни ижарага бериш, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда нархнинг асоссиз оширилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди. Шу кунларда россияликларнинг Ўзбекистонга келиши ортидан пойтахтда уй-жой ижараси нархи кескин ошиб кетгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.