Қашқадарёда ҳокимлик раҳбар котиби пора билан ушланди

Қашқадарёда ҳокимлик раҳбар котиби пора билан ушланди

У уй-жойи кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган. Унга нисбатан 2 та модда билан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳокимлик котиби ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Косон туман ҳокимлигининг раҳбар котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.нинг 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.