Сингапур президенти Uzbekistan Airways доимий рейси билан Тошкентга келди

Сингапур президенти Uzbekistan Airways доимий рейси билан Тошкентга келди

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.

Сешанба куни Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи Моҳаммед Абдуллаҳ Алҳабши билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, мартабали меҳмонларни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов кутиб олди.

Сингапур президенти Uzbekistan Airways доимий рейси билан Тошкентга келди
Президент жуфтлиги Остона шаҳридан (Қозоғистонда ҳам давлат ташрифи билан бўлди) Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY722 доимий рейси билан Airbus А320 самолётида учишди.

Сингапур президенти Uzbekistan Airways доимий рейси билан Тошкентга келди
Олий мартабали меҳмон ва Сингапур делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги ривожланиши ва ушбу бетакрор мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди.

Сингапур президенти Uzbekistan Airways доимий рейси билан Тошкентга келди
25 майга қадар давом этадиган ташриф доирасида у президент Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, икки давлат бизнес-форумининг очилишида иштирок этади ҳамда Самарқандга ташриф буюради.

«Газета.uz»да реклама

Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи жавоб сафаридир. Шавкат Мирзиёев январь ойида Сингапурга давлат ташрифи билан борган эди.

Википедия маълумотларига кўра, Сингапур президенти, бош вазири ва расмийлари одатда Singapore Airlines миллий авиакомпанияси ёки бошқа ташувчилар томонидан амалга ошириладиган мунтазам йўловчи рейсларида сафар қилишади. Зарур ҳолларда Сингапур ҳукумати мамлакат қуролли кучларининг Airbus A330 MRTT ва Fokker 50 самолётларидан фойдаланиши мумкин.

Сингапурнинг биринчи бош вазири (1959−1990) Ли Куан Ю ўзининг «Сингапур: учинчи дунёдан биринчи дунёга» асарида «Учинчи дунё»нинг қатор мамлакатлари раҳбарларидан фарқли ўлароқ, (1970−1990-йиллар ҳақида гап кетмоқда) оддий доимий самолёт рейсларида учишни афзал кўргани, бу эса Сингапурга кўп йиллар давомида «учинчи дунё» давлати мақомини сақлаб қолиш ҳамда ривожланаётган мамлакатлар учун тегишли имтиёзлардан фойдаланиш имконини берганини ёзган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.