Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай оладими?

«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани.

Сув ислоҳоти жонланмоқда: Жанубий Корея давлати билан меморандум имзоланди

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси ўртасида Ўзбекистонда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, бошқарув раиси ўринбосарлари Рустам Мамаджанов ва Хуршид Рахматуллаев, “K-Water” корпорацияси ижрочи директори Джэ Хён Пак ва компаниянинг бошқа масъуллари иштирок этди.

Оғир вазнли дзюдочиларимиз Тбилиси татамиларини «ёндиришди»

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида қатнашган 3 нафар оғир вазнли полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.

Ролан Гаррос. Рафаэль Надаль фаолиятида 14-бор ушбу совринни қўлга киритди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Ролан Гаррос финалида норвегиялик Каспер Рудни мағлуб этди. 2 соат 18 дақиқа давом этган баҳс 6:3, 6:3, 6:0 ҳисобида якунланди.

Девин Ҳейни Камбососни енгиб, бокс тарихидаги энг ёш мутлақ чемпионга айланди

Бокс бўйича енгил вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Жорж Камбосос Тошкент вақти билан 5 июнь тонгида WBC чемпиони Девин Ҳейнига қарши жанг қилди.12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Ҳейни ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди — 116:112, 116:112, 118:110.Шу тариқа 23 ёшли Ҳейни бокс тарихидаги энг ёш мутлақ чемпионга айланди.

Бугун мамалакатимиз спортчилари бир қатор нуфузли турнирлардаги иштирокини давом эттиришади

Бугун Италияда таэквондо бўйича Гран-при, Грузияда эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етади. Регламент бўйича, ушбу кун дастурида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Заррух Адашев UFC’даги тўртинчи жангида 1-раунддаёқ нокаутга учради

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга кўтарилди.Унга бу жангда Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди.

Заррух Адашев 4 июнь тунида UFC’даги 4-жангини ўтказади

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Vegas 56 мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур кечада ўзбекистонлик UFC жангчиси Заррух Адашев ҳам ўз жангини ўтказади.

Ёш гандболчи қизларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Гандбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 июлдан 10 августга қадар Шимолий Македония давлатининг Скопе шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашади.Шу йилнинг март ойида Қозоғистонда U-18 қизлар ўртасида гандбол бўйича ташкил этилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор бронза медалига сазовор бўлган эди.

Роланд Гаррос. Финалчилар маълум

Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд Ролан Гарроснинг ярим финалида хорватиялик Марин Чилични мағлуб этди. 2 соат 57 дақиқа давом этган баҳс 3:6, 6:4, 6:2, 6:2 ҳисоблари билан якунланди.

”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” форуми иккинчи кун.. ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги бўлиб ўтган ИИ Миллий Форум ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбир мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган

Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган. Эслатиб ўтамизки, кеча жамоат транспортида юз берган яна бир жирканч ҳолат ҳақида маълум бўлган.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раисини қабул қилди

Президент ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, демократик янгиланишлар, жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш устувор аҳамиятга эга экани айтилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразмга борди

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари оммавий муштлашиш учун Россиядан чиқариб юборилади

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари Москвадаги қурилиш майдончасида оммавий муштлашгани учун Россиядан чиқариб юборилади.

«Фуқаролар вақтларини давлат билан ўзаро алоқага киришишга сарфламаслиги керак» — Русланбек Давлетов

Давлат органларининг 18 турдаги маълумотномаларни сўраши бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 млн долларни тежайди ва 12 млндан ортиқ фуқарони бюрократиядан халос қилади, деди адлия вазири Русланбек Давлетов Гаагадаги форумда. У Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг «муваффақият учбурчаги» ҳақида гапирди.

Таэквондо ва дзюдочиларимиз бугундан нуфузли мусобақаларда иштирокини бошлашади

Бугун таэквондочиларимиз Гран-при, дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади. Ушбу кун доирасида медаллар учун курашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг: Таэквондо, Гран-приИталия -68 кг: Улуғбек Рашитов – Аарон Кобенан (Кот-д'Ивуар)-68 кг: Нияз Пулатов – Дилан Челламото (Франция)-57 кг: Чарос Қаюмова – Лука Патакфалви (Венгрия) Дзюдо, Катта дубулғаГрузия -60 кг: Дилшодбек Баратов – Айбек Омиров (Туркманистон) -66 кг: Бобур Важдиев – Реда Седдуки (Франция)-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Нурали Эмомали (Тожикистон) Манба: Olympic.uz

Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 1 июнь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича: Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 73 000 сўмҚўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 86000 сўм — — —Картошка (1 кг) ➖ 3000 – 8000 сўмПиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўмСабзи (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўмТухум (10 дона) ➖ 6500 – 15 000 сўмГуруч (1 кг) ➖ 4500 – 21 000 сўмЎсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 28 000 сўмШакар (1 кг) ➖ 9000 – 14 000 сўм

Баҳодир Жалолов навбатдаги жанг учун АҚШга жўнаб кетди

Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги профессионал бокс турнирида иштирок этиш учун мураббийи Тўлқин Қиличев билан АҚШга йўл олди.Ҳамюртимиз иштирокидаги профессионал бокс баҳси жорий йилнинг 10 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Верона шаҳарчасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилишига старт бердилар

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида Яван 140 МВт қувватли ГЭС қурилишига старт бердилар.Тожикистон президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Тор доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сув-энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.

Фарғонадаги дўконлардан бирида одамлар нон расталарига ҳужум қилишган. Аниқланишича, бу ерда “буханка” нони 1500 сўмдан сотилаётган экан

Бугун Фарғонадаги дўконлардан бирида суратга олинган видео яшин тезлигида ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров фракция аъзолари ЙПХ ходимини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини бошқа нормалар борлиги учун ҳам қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, низоли ҳолатда ЙПХ ходимини тасвирга олишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас.

«Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган» — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланмоқда, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан хабарлар тарқалди.

Ўзбекистонда водородда ишлайдиган автомобиль ишлаб чиқилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Канада, Голландия, Испания, Германия, Италия, Австралия, Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШ каби давлатларнинг муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги сиёсати ва илғор тажрибалари ўрганилди. Жорий йил 1 июнь санансида АОКАда водород энергетикаси технологиялари соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турни ғалаба билан бошлади

Юртимизда старт олган U-23 Осиё кубогида терма жамоамиз биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Туркманистонга қарши баҳсда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Рафаэль Надаль Жокович устидан қозонилган ғалаба ҳақида: «Айнан шундай лаҳзалар учун фаолиятимни давом эттиряпман»

Ролан Гарроснинг 13 карра чемпиони Рафаэль Надаль мусобақанинг чорак финалида Новак Жокович устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди."Новак билан иккимиз бой тарихга эгамиз.

Қаршида оғирлаштирувчи ҳолатларда қотилликка қўл урган 18 ёшли ўсмир ушланган

Мухбиримиз берган хабарга кўра, Қаршида оғирлаштирувчи ҳолатларда қотилликка қўл урган 18 ёшли ўсмир ушланган. Маҳаллий прокуратура маълумотларига кўра, 31 май куни Қарши шаҳридаги «Комилон» маҳалласидаги уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан 27 ёшли эркакнинг жасади топилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.