Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Дастлаб у Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнгра Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси тайинланди. Фуқаро Г.Б.нинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида мурожаатлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Беларусь президенти ҳам етиб келди. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар вақтида шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида «яшил» тараққиёт соҳасида сармоявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам бор. Савдо ва сармоявий битимлар ҳажми $15 млрдни ташкил этади.
Қўлга олинганлардан умумий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 445 минг дона сифатсиз дори воситалари олиб қўйилди. ЎзАнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Янгийўл тумани Регистон МФЙ 44-уйда тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.
Самарқандда ХХР раисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида давлатлар раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.
Киночилар уйида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
«Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.) Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.
Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиради. Кеча, 15 cентябрь куни Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Самарқанд аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Денгиз савдо йўлларига чиқиш учун Эроннинг “Чобаҳор” портидан фойдаланиш тўғрисидаги меморандум, виза режимини соддалаштириш бўйича келишув ва бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Самарқанддаги музокаралар чоғида имзоланди. Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий Қўшма баёнот имзоладилар.
ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Эрон президенти Самарқандга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокаралар давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, қолаверса, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ўзбекистон президенти БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди. Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Тошкентда Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу мақомни яна тўртта давлат олади.
ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.
Ижтимоий тармоқда партия ўзига соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тапрмоқда "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.
Бугунги кунга қадар GTL мажмуасида жами 55 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси ва 20,5 минг тонна синтетик нафта ишлаб чиқарилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимида янги давр - устувор вазифалар ҳамда истиқболли режаларни амалга ошириш жараёни бошланди.
Танзила Нарбаева дарахтлар кесилиши, талабалар ётоқхонаси, пойтахтдаги тирбандликлар каби муаммолар тармоқларга чиққанидан кейингина, ҳукумат ҳаракатга тушишини танқид қилди ва президентнинг ўзи ечим топиб бераётганини айтди. «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас», — деди Сенат раиси.
Текширув натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади. Мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан кун давомида вақти-вақти билан кўчалар ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 сентябрь куни пойтахтда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади: — Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади; — Алишер Навоий шоҳ кўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади; — Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳ кўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ШҲТнинг асосий кучи унинг қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлигида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Самарқанд саммити ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.
Марказ Хитой компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган 10 хил вакцина ишлаб чиқарилади.
ЯИДХП орқали автомобилга электрон ишончнома бериш хизматидан фойдаланиш мумкин. My.gov.uz портали орқали электрон ишончнома берганлик учун давлат божи ундирилади: — 1 ойга: 90 минг сўм миқдорида — 6 ойга: 450 минг сўм миқдорида; — 3 йилгача: 900 минг сўм миқдорида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.