Муаллифлик ҳуқуқини бузган таниқли санъаткорлар рейтинги эълон қилинди

Юлдуз Усмонова, Санжай ва яна бир нечта санъаткорлар муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлагани учун суд томонидан товон пули миқдорида қарор чиқарилган. Адлия вазирлиги матбуот котиби Шаҳноза Соатова муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлаган санъаткорларнинг рейтингини (товон пули миқдорига кўра) эълон қилди.

Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши керак. Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги буйруғига асосан олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилади.  Низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмаслиги белгиланди.

Ўсмир бола бир кунда иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга қамалиши мумкин

Ўсмир бола бир куннинг ўзида иккита машинани олиб қочган.

ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида олти давлат ҳамкор мақомини олади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитида ташкилотга мулоқот бўйича олтита янги ҳамкорни қабул қилиш тўғрисидаги қарор маъқулланиши кутилмоқда, улардан тўрттаси араб давлати ҳисобланади.Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда олти давлат, жумладан, тўрт араб давлати Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.

Сенат ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди

Сенаторлар ялпи мажлисда ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди. Унда мигрантлар ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида бўлиши ва уларни солиққа тортиш қайд этилганди.

«Суд ҳали якунига етмади». Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ҳақида

Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.

Давлат бюджети қаерга кетаётганини халқ билиши керак — Танзила Нарбаева

Парламент тасдиқлайдими, ҳукумат тасдиқлайдими, бюджетдан ажратилаётган маблағлар очиқ, шаффоф бўлиши керак. Олий мажлис Сенатининг 32-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Нарбаева ўзлаштирилаётган бюджет маблағлари тўғрисида танқидий фикр билдирди.

Қозоғистон президенти пойтахтни Остона деб қайта номлашни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади.

Сафина Саъдуллаева Швейцарияда учинчи бўлди

Маҳоратли енгил атлетикачимиз Сафина Саъдуллаева Швейцарияда ўтказилган «Galà dei Castell» мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Баландликка сакраш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган атлетимиз беллашувда 1.88 метр натижа қайд этди.

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида навбатдаги кескинлик юзага келди

13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади.

Гулнора Каримованинг Швейцариядан бошқа давлатларда ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди

Франция, Буюк Британия, Бельгия, Латвия ва Россияда Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳга тегишли миллионлаб маблағлар ҳақида маълумот берилди. Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳнинг бошқа хорижий давлатлардан ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди.

Жалгасбай Бердимуратов — жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби!

Сербияда спорт курашлари бўйича дунё биринчилигининг навбатдаги куни ортда қолмоқда. -82 кг вазн тоифасида юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Гулнора Каримованинг $1,4 млрд активига 1400 та мактаб қурса бўлади — адлия вазири ўринборсари

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда.

Машиналарга ортиқча газ қуйган “газ заправкалар”ни 1 йилгача лицензиясиз қолдириш таклиф қилинмоқда

Бугун Сенатнинг 32-ялпи мажлисида автомобилларга керагидан ортиқ газ қуйилиши сабаб машиналарда портлаш юзага келаётгани танқид қилинди. Шунингдек, автомобилларга белгиланган миқдордан ортиқ газ қуйган АЁҚШларнинг лицензиясидан маҳрум қилиш таклиф қилинди.

Андижон ва Ўш ўртасидаги микроавтобуслар ҳаракати қайта тикланди

Микроавтобуслар қатнови икки шаҳардан ҳар куни амалга оширилади. Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳарлари ўртасида 9 сентябрдан автобус қатнови тикланди.

“ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари ва ШҲТ мамлакатлари кинофоруми”нинг тантанали ибдидоси

Ўзбекфильм киностудиясининг кичик павильонида XIV Тошкент халқаро кинофестивалига старт берилади. Соат 10 дан бошлаб расмий тадбирлар, тантанали очилиш маросими ва ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари бошланишига бағишланган анжуман, ШҲТ мамлакатлари кинофоруми, делегациялар тақдимоти ва Кино кунлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Деҳқончилик ерлари 30 йилга берилади. Мазкур қарорда ҳам ҳоким ёрдамчисига вазифа юклатилган

«Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди. ☑️Қарорга кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

Ўзбекистон иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги билан узвий боғланган бўлиб, бу соҳанинг ЯИМдаги улуши юқорилиги бўйича жаҳон мамлакатлари орасида 18-ўринни эгаллайди. Маълумот учун: Иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг улуши катта бўлган мамлакталар 20 талигидан Африка қитъасидаги 17 та мамлакат, Осиё қитъасидан эса Афғонистон ва Ўзбекистон жой олган.

Украина Россия кучлари апрель ойидан бери эгаллаганидан кўра кўпроқ ҳудудни қайтариб олди — ISW

Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Пойтахт аэропортида расмий такси хизмати ишга тушди — тарифлар, нарх

Такси хизмати бир неча тарифлар бўйича хизматлар кўрсатади. Минимал йўл ҳақи 30 000 сўмни ташкил қилади.

Фарғонада ҳамшира уй шароитида укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди

Аёл аввал шифохонада ишлаб, сўнг ишдан бўшаган. Маҳалладоши ундан илтимос қилгани сабаб у қизчага укол қилган.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Цзиньпин, Раисий ҳамда Путин билан музокаралар ўтказади

Ўзбекистон президенти шу ҳафта ШҲТ саммити доирасида Самарқандда ХХР раиси Си Цзиньпин, Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Улар ўзаро ҳамкорликдан ташқари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Улар қаторидан Эронни ташкилотга киритиш учун мажбуриятлари, ШҲТнинг кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлари аъзолигини кенгайтиришга оид ҳужжатлар ўрин олган.

Ўзбекистон президенти Буюк Британия қиролини тахтга ўтиргани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия қироли Чарлз III`га тахтга ўтиргани муносабати билан табрик йўллаб, дўст Бирлашган Қироллик халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III`га унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади.

«Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Афғонистонни «ШҲТ маконининг ажралмас қисми» деб атади. «Унга биргаликда ёрдам қўлини чўзиш, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашиш ва шу орқали кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиш — бизнинг маънавий бурчимиздир», — деди у.

Шавкат Мирзиёев: ШҲТ — «айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор макон»

Ўзбекистон президенти ШҲТни «маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилма», деб атади. Шу сабабли ташкилотга қўшилиш истагидаги давлатлар сони ортиб бормоқда, деди у.

19 ёшли теннисчи Карлос Алкарас US Open ғолибига айланди

Теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи US Open финали 11 сентябрь, якшанба куни ўтказилди.Финалда Испания вакили Карлос Алкарас норвегиялик Каспер Руудга қарши кортга тушди.

Ўзбекистонда қуёш батарейкаси орқали электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни зарядлайди. Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Президент — жаҳондаги «глобал ишонч инқирози» ҳақида

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Самарқанддаги саммити арафасида эълон қилинган мақоласида халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётганини таъкидлади. У «глобал даражада ишончнинг чуқур таназзулга юз тутаётганини» — асосий сабаблардан бири сифатида қайд этди.

Дори воситалари рекламаси бўйича қандай чекловлар кучга кирди?

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида белгиланган дори воситалари рекламаси бўйича бир қанча чекловлар кучга кирди. Қонунга кўра, бугундан бошлаб қуйидагилар тақиқланди: 🔹фақат шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари;🔹таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари;🔹Юртимизда қўллаш учун рухсат этилмаган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.