Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Бундан бироз аввал Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритдик.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади.
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашади. Асосий эътибор минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Осиё Олимпия Кенгаши пандемия сабабли бир йилга қолдирилган XIX Осиё ўйинларини ўтказиш янги муддатини белгилади. 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари баҳслари бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Қувонарлиси, «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақада бугун ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистон ва Грузия транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлигини кўрмоқда, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувда юкларни ташишда ўзаро чегирма ва имтиёзлар бериш муҳимлигини таъкидладилар.19 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили бошчилигидаги делегация таркибида Тошкентга ташриф буюрган мамлакат ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Мусобақа ташкилий қўмитаси Ўйинлар ўтказиладиган санани маълум қилди. Унга кўра, ЛА-2028 Олимпия ўйинлари 14-30 июль, Паралимпия ўйинлари эса 15-27 августь кунлари бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Мусобақанинг дастлабки икки кунида Вьетнам, Филиппин, қолаверса Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар қайд этишди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Ортда қолган биринчи кун дастурида ўсмирларимиз саккизта медалга сазовор бўлишди.
Орегон штатининг спорт марказларидан бири Южин шаҳрида (АҚШ) енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари якунига етди. Ортда қолган дастурда аёллар ўртасида марафон, уч ҳатлаб сакраш, 1500 метрга югуриш ва кўпкураш, эркаклар ўртасида эса баландликка сакраш, 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.
Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қулай шароитларда тўқимачилик саноатининг ривожланиши мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодий ўсишининг муҳим нуқтасига айланиши мумкин. Бу борада Ўзбекистон муайян рақобат устунлиги ва салоҳиятга эга.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) иқтисодий тараққиётни баҳолаш учун муқобил кўрсаткичлардан фойдаланди. Норасмий иқтисодиётнинг улуши юқори бўлган мамлакатларда расмий статистик манбалардан фойдаланиш янглиш хулосаларга олиб келиши мумкин.
Маҳалла мақомини ошириш, бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ночор оилаларни қўллаб-қувватлашда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни қандай? Республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкиллаштирилган пресс турда мазкур саволларга жавоб изланди.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этишади.
АҚШнинг Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари якунига етди. Унда 7 йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XV Бутунжаҳон ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, унда қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини тугатиб бўлишди.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ энергия тежайдиган технологияларни ва энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбалари, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунга кўра, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжи учун сарфланаётган энергия истеъмоли ҳисоб-китоб қилиниб, соҳага замонавий технологиялар асосида муқобил энергия ускуналаридан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида халқаро етакчи нашр – “Еuromoney” таҳририятининг “Euromoney Awards For Excellence” версияси бўйича дунёдаги энг илғор банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк “2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
UFC енгил вазн тоифасида вакант титул учун жангни расман белгилади.22 октябрь санасида Абу-Дабидаги Яс оролида UFC 280 мусобақаси бўлиб ўтади.
Сафина Саъдуллаева АҚШнинг Южин шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Баландликка сакраш секторида «А» квалификация гуруҳида иштирок этган юртдошимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.Хабарингиз бор, шу йилнинг 15-25 июль кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.
Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.Ўзбекистон 2022 йил июль ойи рейтингига кўра 19-ўринни эгаллади.
Самарқандда 29 ёшли аёл икки яшар қизини 5000 долларга сотишга урингани учун озодликдан маҳрум этилган.
Кашқадарёда аёлнинг самосуд қилингани бўйича тафсилотлар аниқ бўлди.
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.